Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
253 subscribers
15K photos
1.13K videos
6 files
8.44K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
🔴 #ДХА_сарҳисоб

Ўтган давр мобайнида Агентлик томонидан қатор ишлар амалга оширилди. Буларни қуйидаги айрим статистик маълумотларда кўриш мумкин, хусусан:

Марказлар томонидан ҳисобот даврида қарийб 6 млн. давлат хизматлари кўрсатилди (Агентлик ташкил этилгандан буён жами ушбу кўрсаткич 30 млн.дан ошди);

14 га яқин давлат хизматлари тури жорий этилиб, 5 та давлат хизмати оптималлаштрилди, жами хизматлар тури 157 та га етди;

15 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилди, айрим хизматлар тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, соддалаштирилди;

давлат хизматларини кўрсатиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар сони 181 тадан 86 тага камайтирилди. Хизмат кўрсатиш муддати эса 499 кундан 271кунга қисқартирилди;

ўтган 6 ойда 10 дан ортиқ Давлат хизматлари марказлари бинолари фойдаланишга топширилди, янги инновацион бинолар сони жами 149 тага етди;

15 та Марказ филиаллари ташкил этилиб, уларнинг сони 121 тага етди, улар томонидан 230 мингга яқин хизматлар кўрсатилди;

олис ҳудудлар аҳолисига 130 мингдан ортиқ сайёр хизматлар кўрсатилди;

ФҲДЁ органларининг мавжуд 60 млн.га яқин архив маълумотлар тўлиқ рақамлаштирилди;

фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар 7 та турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга ошириш йўлга қўйилди;

Давлат хизматлари марказлари орқали хизматлардан фойдаланишда ортиқча тўланган тўловлар бир иш кунида қайтариб бериш йўлга қўйилди;

аҳолига енгиллик яратиш мақсадида айрим давлат хизматларини кўрсатиш учун тўловлар бекор қилинди;

18 турдаги маълумот ва ҳужжатларни аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилиниши бекор қилинди;

архив маълумотларига 25 млн.дан ортиқ жисмоний шахснинг шахсий идентификация (ЖШ ШИР) рақамлари бириктирилди;

ФҲДЁларда электрон навбат тизими яратилиб, Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида ишга туширилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #ДХА_сарҳисоб

ДХА директори У.Муҳаммадиев:
"Қилинган ишларимиз ҳақида кўп гапириш мумкин, бироқ, тизимимизда айрим хато ва камчиликларга йўл қўйилаётганлигини ҳам тан олишимиз керак".

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #ДХА_сарҳисоб

ДХА директори У.Муҳаммадиев:
"Сизларни коронавирусга қарши самарали усул сифатида тан олинган вакциналаш жараёнида фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

Вакцина олиб, жамиятимиздаги ёши улуғ ҳамда вакцина олиш бўйича чекловлар бўлган фуқароларимизни касалланишига сабабчи бўлиб қолишнинг олдини олинг, пандемия занжирини узинг!
"

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур кондан йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олинади. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга мис бойитиш фабрикаси қурилади.
Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил месторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината.
Главе государства доложено о потенциале месторождения и проекте по его освоению. На месторождении будут добывать 65 миллионов тонн руды в год. Намечено построить медно-обогатительную фабрику мощностью переработки 60 миллионов тонн медно-молибденовой руды.
Колоссальный проект планируется завершить в 2024 году и создать в общей сложности 6 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #kon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми?

Июль ойида фуқароларимиздан энг кўп қайси давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилинган?

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
"Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони-моҳияти

Видеоролик

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Мутахассисга_сўз_берамиз

Коронавирусга қарши вакцина бепуштликка сабаб бўлиши мумкинми?

Антитаначалар 2-3 ойгина яшайди, вакцина олиш бефойдами?

Вакцина олиш хавфлими?

Ёши катталар вакцина олиши мумкин эмасми?

Коронавирусга қарши вакцинада микрочип борми?

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган вакцина ва унга доир турли хабарларга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева ойдинлик киритди.

📹Видеони кўриш учун

Aлоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_ҳудуд
#Хизмат_сафари

ДХА директори ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Деҳқонобод тумани Давлат хизматлари маркази фаолияти билан танишди.

Деҳқонободликлар хизматида бўлган марказда яратилган шароитлар билан қуйидаги ролик орқали танишишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=Kd_0PR4IQdc

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз саноати тарихида янги давр бошланмоқда

В истории промышленности нашей страны начинается новая эра

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter