Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
284 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.93K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#ДХАдан_қулайлик
#Эслатиб_ўтамиз

ФҲДЁ тўловлари энди шаффоф

СМС-хабар ҳуқуқий хизматни олганда кўрсатилган мобил телефон рақамига юборилади.

📰 Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/fhdyo-tolovlari-endi-shaffof

Ҳурматли фуқаролар!

#БизКоррупциягаҚаршимиз

Давлат хизматлари агентлиги тизимида, Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефони орқали маълум қилиш мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Билиб_қўйган_яхши

Пиёзнинг фойдали жиҳатлари

Ейиладиган пиёзнинг сиқиб олинган суви кўзга сув тушгани (катаракта)да фойда қилади. Кўзни равшан қилади. Кўзнинг оқишига қарши пиёз уруғини асал билан қўйилади.
Суви бурунга юборилса, бошни тоза қилади. Бош оғирлашганида, қулоқ шанғиллашида, йиринг ва сув пайдо бўлишида қулоққа томизилади. Пиёз сўлакни ҳам кўпайтиради.
Пиёз қизартиради. Уруғи доғни кетказади. Уруғи туз билан қўшиб ишлатилса, сўгалларни қўпоради.
Пиёз суви яра, жароҳатларга фойда қилади. Товуқ ёғи билан қўшиб оёқ кийимидан шилинган ярага ишлатилса, фойда қилади.
Ейиладиган пиёз аччиқлиги сабабли заиф меъдани кучли қилиб иштаҳани очади. Сариқ касалда фойда қилади.


Абу Али ибн Сино. "Тиб қонунлари" китобидан.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Кун_ҳикмати

Инсон токи ўзини майда гап, ўчакиш, жанжал, шикоят, норозилик, оҳу воҳлардан озод қилолмас экан, у ифлос ва пастлик табиатидан халос бўлолмайди.

Абу Али ибн Сино

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_қулайлик
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони имзоланди.

Фармонда белгиланган асосий йўналишлар ва унинг моҳияти билан инфографикалар орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг 4тадан тумани чегаралари ўзгарди

Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 7,8 минг гектардан кўпроқ ер майдонлари пойтахтнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига қўшиб берилди.

👉 https://kun.uz/21908675

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_қулайлик
#ДХА_Бюрократияга_қарши
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони имзоланди (24.07.2021 йил ПФ-6269-сон).

⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан

а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:

тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;

лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар
ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;

давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;

қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;

кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;

жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;

олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;

жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;

фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;

ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;

олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;

б) қуйидаги ҳужжатларни:

молиявий ҳисоботлар нусхаларини;

жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;

ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.

❗️Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#cайёр_давлат_хизматлари

Марказга келишга имкониятингиз йўқми?

Чиноз туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан марказга келишга имконияти бўлмаган фуқароларнинг уйларига борган ҳолда сайёр (мобил) давлат хизмати кўрсатилди. Хусусан, "Бешкапа" маҳалла фуқаролар йиғини, Дийдор кўчаси 6-уйда яшовчи Сайфиддин Шамсиевга яшаб турган хонадонига табиий газ тармоқларига, электир тармокларига уланиш ҳамда сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларини олиш бўйича сайёр тартибда ариза олинди. Пандемия шароитида фуқароларимизга карантин қоидаларига амал қилган ҳолда сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda