Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
271 subscribers
14.3K photos
1.04K videos
6 files
8.08K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Наманган вилоятида кучли жала бўлди, дўл ёғди. Дўл ерни қоплади.

(2 видео)

@oltin_voha

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари пойтахтимизда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилади.

Мазкур конференцияда 400 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Конференция фаолияти ҳақида маълумот бериш мақсадида унинг расмий сайти ишга туширилди — https://csaconf2021.mfa.uz/site/index?language=uz

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Асл илдизларга тортиб

Оламнинг эндиги сиёсий турмуши ва харитаси янгидан-янги тушунча, қоида, тенгламалар билан нечоғли бойиб бормасин, уларнинг илдизи барибир ўтмишда қотиб бўлган тузукларга бориб тақалаверади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3AWGprf

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
#Хушхабар

Қибрайда уч эгизак туғилди

Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Қурилиш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Елемесовлар оиласида бир йўла уч нафар эгизак фарзанд дунёга келди. Чақалоқларнинг икки нафари қиз, бир нафари ўғил бўлиб, уларга Фотима, Зуҳра ва Муҳаммадюсуф, деб исм қўйишди.
Тошкент вилоят перинатал марказида дунё юзини кўрган эгизаклар ҳозирда шифокорлар назоратида. Айни пайтда она ҳам, эгизаклар ҳам соғлом.
Қибрай туман ФҲДЁ бўлими мудираси Саодат Мирзаирова чақалоқларга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани эгизакларнинг отаси Мекен Елемесовга топширди. Унинг маълум қилишича, 2021 йилнинг 13 июль кунига қадар Қибрай туманида 2 минг 329 нафар бола дунёга келган бўлиб, уч эгизакнинг туғилиш жорий йилда илк маротаба қайд этилди.
Мекен ва Айгерим Елемесовлар бугунгача бир нафар қиз фарзанднинг ота-онаси бўлган. Уч нафар эгизак эса ёш оила бахтини янада тўкис қилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
⚡️20 июль Қурбон Ҳайити байрами этиб белгиланди

Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарори имзоланди. Унда айтилишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди.

Шунингдек, Президентнинг аввалги Фармонлари билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Тегишли ташкилотлар Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга оширади.

Фармоннинг тўлиқ матни:
https://uza.uz/posts/284375

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни жорий этиш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Лойиҳаларни жадаллаштириш, ҳудудларда электрон хизматлар қамровини кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Мобил илова орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш, хусусан, коммунал соҳа, кадастр, солиқ, божхона, пенсия ва меҳнатга оид маълумотларни олишда қулайликларни ошириш зарурлиги таъкидланди.
__

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о мерах по внедрению цифровых технологий.
Даны поручения по ускорению проектов цифровизации, расширению оказания электронных услуг в регионах.
Указано на необходимость довести до 100 число госуслуг, оказываемых через мобильное приложение, в том числе повысить удобство получения сведений касательно коммунальной, кадастровой, налоговой, таможенной сфер, пенсионного обеспечения и труда.

#Mirziyoyev #taqdimot #raqamlashtirish #ehukumat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Кун_ҳикмати


Ўзинг кичик санаган ҳар қандай яхшиликни қилгин. Чунки қайси яхшилик сени жаннатга киргизади билмайсан!...

Жалолиддин Румий

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ўзбек ва немис томонлари ҳамкорлигининг илк қадами

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги директори У. Муҳаммадиев Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг катта мутахассиси доктор Йенс Деппе бошчилигидаги делегация билан учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Мақсад – 2021 йил 11 майда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги молиявий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро музокаралар давомида эришилган келишувлар доирасида электрон ҳукумат, коррупциянинг олдини олиш, давлат хизматини ислоҳ қилиш, кадрлар малакасини ошириш ва меҳнат бозори маъмуриятини такомиллаштиришга қаратилган янги лойиҳа юзасидан фикр алмашиш.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Чиноз туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан ўқув-семинари ўтказилди

Мактабгача таълим муассасаси раҳбарлари иштирок этган ўқув-семинар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 319-сонли қарори мазмун-моҳияти юзасидан ўтказилди.
Унга кўра, биринчи марта тарбияланувчиларни қабул қилаётган янги қурилган давлат боғчаларига болалар мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида устунлик ҳуқуқи билан қабул қилинади. Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун вақтинча ёпилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таъмирлаш даврида ваколатли орган қарори асосида вақтинча бошқа ташкилотларга навбатсиз тақсимланади.
Вазирлик ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · D