Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
271 subscribers
14.3K photos
1.03K videos
6 files
8.06K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Хизматлар

Лицензиялар ва рухсатномаларни олиш тартиби

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

НАВБАТДАГИ ТРЕНИНГ ТИЗИМДАГИ РАҲБАР КАДРЛАР УЧУН

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги тизимида раҳбар кадрлар учун ташкил этилган семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда. Тренингда психолог Исакова Дилором Хожиевна масъуллар билан интерактив усулда мулоқот қилмоқда.

Янгиланишлар суръати ва кўлами, белгиланган вазифаларнинг самарали амалга оширилиши кўп жиҳатдан барча бўғиндаги раҳбарларнинг салоҳияти ҳамда маънавиятига боғлиқдир.

Раҳбардан ўз зиммасидаги вазифаларни самарали бажариши, қўл остидагиларни ҳам шунга сафарбар этиши, жамоани қийнаётган муаммоларни чуқур ўрганиб, мақбул ечимини топиши, муаммоли вазиятларни донолик билан бартараф этиши, ўз ишига танқидий қараш қобилиятига эга бўлишни талаб этади.

Етакчилик, ҳалоллик, самимийлик, ҳурмат-эътибор, қатъият, ишонч, камтарлик, меҳнатсеварлик ва қўл остидагиларга ғамхўрлик раҳбарнинг зарур хусусиятларидандир.

Семинар-тренингда малакали мутахассис Д.Исакова айнан шу жиҳатларга эътибор берган ҳолда иштирокчиларга зарур маълумотларни етказди. Ўз навбатида, иштирокчилар ҳам тренерга фаолияти давомида юз бериши мумкин бўлган масалалар, вазиятлар ҳақида саволлар билан мурожаат қилдилар.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Лицензиялар ва рухсатномаларни олиш тартиби (давоми)

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилишида иштирок этди.
Тадбир кун тартибидан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий ҳамкорлик қилиш ҳамда ЕОИИ фаолиятини такомиллаштиришга доир долзарб масалалар ўрин олди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида ҳал этилиши ўзаро мувофиқлашган ёндашувларни талаб этувчи энг муҳим вазифаларга алоҳида тўхталди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в заседании Высшего Евразийского экономического совета в формате видеоконференции.
В повестку дня мероприятия вошли актуальные вопросы практического сотрудничества в различных отраслях экономики, а также совершенствования деятельности ЕАЭС.
В своем выступлении глава нашего государства отдельно остановился на наиболее важных задачах, решение которых требует скоординированных подходов.

#Mirziyoyev #sammit #EOII #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йил 319-сон қарори).

❗️Қарорга кўра, биринчи марта тарбияланувчилар қабул қилаётган янги қурилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига Мактабгача таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган тегишли микроучасткалардаги ҳудудларда яшовчи болалар мактабгача таълим вазирининг буйруғи асосида устунлик ҳуқуқи билан қабул қилинади.

❗️Таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун вақтинча ёпилган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари таъмирлаш даврида ваколатли орган қарори асосида вақтинча бошқа ташкилотларга навбатсиз тақсимланади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йил 319-сон қарори).

❗️Қарорга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;

бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;

хато киритилган маълумотларни тузатиш;

давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

❗️Жорий йил ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Лицензиялар ва рухсатномаларни олиш тартиби (давоми)

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda