Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
283 subscribers
14.1K photos
1.01K videos
6 files
7.95K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#форум

Бўстонлиқда "Қизлар форуми" ўтказилди

Туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда туман ФҲДЁ бўлими мудираси Гулноза Ражабова сўзга чиқиб, хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш, оилага тайёрлаш, оилавий низоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш, қизларимизнинг ҳаётда ўз ўринларига эга бўлишлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, тадбирда сўз олганлар қизларнинг оиладаги ўрни, одоби, кийиниш ва муомала маданияти ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.
Форум давомида қизлар томонидан турли таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Уларнинг ташаббуслари келгусида албатта қўллаб-қувватланиши таъкидланди. Келгусида бундай тадбирлар ҳар ойда бир маротаба маҳаллалар кесимида ўтказиладиган бўлди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
Hurmatli yurtdoshlar, davlat xizmatlari tizimida davlat tili qoidalarining buzilishiga guvoh bo‘ldingizmi?

U holda Davlat xizmatlari agentligining “@bexatoyoz_boti orqali bizga murojaat qiling.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Сўраган_эдингиз

Сўнгги кунларда Давлат хизматлари агентлигининг қайта алоқа воситалари орқали фуқароларимиздан уй-жой учун субсидия олишга аризани электрон шаклда юбориш мумкинми? мазмунидаги саволлар кўпаймоқда.

Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда
my.gov.uz портали орқали юбориш мумкин.

Қандай қилиб, дейсизми?

Бунинг учун қуйидаги видеоқўлланма сизга
ёрдам беради 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=uA-ouPlPmXk

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Билиб_қўйган_яхши

Қуритилган меваларнинг фойдаси ҳақида биласизми?

Қуруқ мевада янги узилган меванинг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолади. Айниқса, бугунги рўза кунларида уларни истеъмол қилиш танага куч-қувват бағишлайди.

Майиз яхшигина антидепрессантдир, шунингдек, қалқонсимон без касалликларида ёрдам беради.
Ўрик туршагикалийнинг тенгсиз манбаидир; юракка яхши таъсир қилади ва онкологик касалликлар профилактикаси учун ажойиб восита ҳисобланади.
Хурмо қоқи (финик) Глюкозага бой бўлиб, ишчанлик қобилиятини оширади. Фойдали элементларга бой таркиби сабабли иммунитетни ҳам мустаҳкамлайди.
Анжир қоқи — Ўт пуфаги фаолиятини яхшилайди, бронхитни даволашда қўлланилади ва қувватсизликнинг олдини олади.
Қуритилган нок — Ичак фаолиятига ижобий таъсир ўтказади, организмдан токсинлар ва оғир металларни чиқариб ташлайди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Бу_қизиқ

2021 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда янги туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган.

БАТАФСИЛ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Биласизми

🚫 Оила кодексига кўра, қуйидаги ҳолларда никоҳ тузишга йўл қўйилмайди:

● никоҳланувчилардан биттаси бошқа никоҳда турган бўлса;

● никоҳланувчилар насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар бўлса (невара ва бобо, буви ўртасида, фарзанд ва ота-она ўртасида);

● туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

● фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузилаётган бўлса;

● никоҳланувчилардан бири руҳий касаллик сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Хизматлар

Халқаро имтиҳон тизимларида юқори балл тўплаган ёшларга харажатлари қоплаб берилади

Бунда, имтиҳон топшириш харажати компенсация қилинадиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати тасдиқланган. Мазкур рўйхатга GMAT, IELTS, TOEFL, GRE, SAT каби имтиҳонлар киритилган. Имтиҳон топшириш харажати 2021 йил 1 майдан бошлаб компенсация қилиниши бошланади.

CAE, DAF, JLPT, HSK ва бошқалар бўйича харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб компенсация қилинади.

❗️Ариза берувчи имтихон топшириш вақтида 30 ёшга кирмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлиши мумкин.

Ушбу давлат хизматини олиш учун Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиниши мумкин бўлади.

БАТАФСИЛ

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴 #Live

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИ 2021 ЙИЛ I ЧОРАГИ ФАОЛИЯТИ САРҲИСОБИ

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлисида Давлат хизматлари агентлиги директори У.Муҳаммадиевнинг агентлик тизими фаолияти юзасидан ахбороти тингланмоқда.

Ҳайъат мажлисида 2021 йилнинг
I чораги давомида адлия органлари ва муассасалари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокама қилинмоқда.

❗️Ҳайъат мажлиси видеоконфренцалоқа шаклида ўтказилмоқда.


🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Самарқанднинг буюк, меҳнатсевар, тадбиркор, танти халқи бор
--
Шавкат Мирзиёев: Жители Самарканда - великий, трудолюбивый, предприимчивый, щедрый народ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Сўров

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари агентлиги томонидан ФҲДЁ соҳаси фаолияти билан боғлиқ сўров ўтказилмоқда.

ФҲДЁ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини қандай баҳолайсиз?

Соҳани янада такомиллаштириш учун қандай таклифларингиз бор?

Онлайн-сўровда иштирок этиб, соҳани такомиллаштиришга ўз ҳиссангизни қўшинг.


Сўровдан ўтиш

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Муносабат

"Харобада улғаяётган болалар"га туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди

Эсингизда бўлса 15 апрель куни “HUMAN.UZ” ахборот порталида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг “Харобада улғаяётган болалар” номли видеолавҳаси берилган эди. Унда Янгийўл шаҳар, “Бахт” маҳалласи, “Барака” кўчасида вақтинча истиқомат қилувчи Гуля Тасуханова ўғли ва набирасига туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олалмаётганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Батафсил 👇👇👇
https://human.uz/site/inner/11723

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
“Сирли мижоз” тадбири нимага керак?

Маълумки, бугун республикамиздаги Давлат хизматлари марказлари орқали жисмоний ва юридик шахсларга 154 турдаги давлат хизматлари тақдим этилмоқда.

Бугун ушбу марказларда 1000дан ортиқ ходимлар ишлаб келмоқда. Марказлар фаолиятига асос солинган вақтдан буён бугунги кунга қадар 26 миллиондан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Кўрсатилаётган хизматлар сифати, хизмат кўрсатувчи ходимларимизнинг билим ва кўникмалари, муомаласини ўрганиш, марказлар фаолиятини назорат қилиш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги томонидан мунтазам равишда “Сирли мижоз” тадбирлари ўтказилади.

БАТАФСИЛ

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Эълон

19 апрель куни соат 15:00 да Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Ушбу мажлис кун тартибида:

2021 йилнинг 1-чораги давомида Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, Давлат хизматлари марказлари, филиаллари, ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифаларни муҳокама қилиш;

2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида режалаштирилаётган вазифалар бўйича ДХА ҳудудий бошқармаларнинг ҳисоботини эшитиш белгиланган.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Муносабат

Бюрократик тўсиқлар қисқартирилмоқда

2021 йил 1 июндан давлат хизматлари кўрсатиш ва ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш бўйича бир қанча енгилликлар яратилмоқда. Етти турдаги фуқаролик ҳолати далолатномалари (туғилиш, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралиш, ўлим, исм ва фамилияни ўзгартириш, оталикни белгилаш ҳамда фарзандликка олишни) қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади. Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувлари билан боғлиқ барча маълумотлар нотариал идоралар томонидан мустақил равишда, фуқаролардан ортиқча маълумот талаб қилмасдан, “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими орқали олинади.

Батафсил
👇👇👇
https://uza.uz/uz/posts/byurokratik-tosiqlar-qisqartirilmoqda_259054

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
🔴 #Live

Айни дамда Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги кенгайтирилган ҳайъат мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилмоқда.

Мажлисда:

2021 йилнинг 1-чораги давомида Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, Давлат хизматлари марказлари, филиаллари, ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар;

2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусида режалаштирилаётган вазифалар муҳокама қилинмоқда.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz орқали ариза бердингиз, унинг ҳолати, қайси босқичда эканлигини қандай текшириш мумкин?

❗️Бунинг учун ҳаволадан ўтиб,

Ариза рақами;

Махсус паролни киритишингиз керак, холос.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube
#Марказларимизда

Оҳангаронлик ўқувчилар марказга экскурсия қилди

Оҳангарон шаҳар 9-сонли умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчиларилари Оҳангарон шаҳар Давлат хизматлари маркази биносига экускурсия уюштирди.
Мактаб битирувчилари бевосита марказнинг иш жараёни билан яқиндан танишди. Экскурсия жараёнида ўқувчилар учун мутахассислар томонидан электрон хизматлардан фойдаланиш кўникмаларини ошириш бўйича дарслар ташкил этилди. Шунингдек,
my.gov.uz электрон сайтидан фодаланиш ва электрон рақамли имзо (ЭРИ) олиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволарга жавоб олди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube