Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Сайёр_хизмат

Сўқоқликларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди

Паркент тумани Давлат хизматлари маркази томонидан аҳолига сайёр хизмат кўрсатиш учун йўлга чиққан мобиль автобус Сўқоқ қишлоқ фуқаролар йиғини томон йўл олди. Туман марказидан 10-15 чақирим олисда жойлашган “Улуғбек”, “Ҳуррият”, “Чашма” ва “Чинор” маҳалла фуқаролар йиғинида 12 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

👉 БАТАФСИЛ
https://telegra.ph/Sўқoқliklarga-sajyor-davlat-hizmatlari-kўrsatildi-04-12

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Статистика

2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган.

Давлат хизматлари марказлари орқали олис ҳудудлар аҳолисига нечта сайёр хизматлар кўрсатилди?

Давлат хизматларини филиаллари орқали нечта давлат хизматлари кўрсатилди?

Инфографика ёрдамида қайд этилган масалалар юзасидан маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА _делегацияси_Грузияда

Илғор хорижий тажрибани ўрганиш — давлат хизматлари соҳасини такомиллаштириш жараёнининг муҳим қисми.

Шу боис, ДХА масъуллари доимий равишда ходимлар малакасини ошириш, соҳага янги ахборот ва технологик ечимларни жорий этишга алоҳида аҳамият қаратади.

Навбатдаги манзил — Грузия Республикаси. Бу ерга Агентлик делегатлари мезбоннинг таклифига биноан ташриф буюрган.

Сафарнинг илк кунида Тбилиси шаҳридаги "адлия уйи"нинг «Public Service Hall» фаолияти билан танишилди. Мазкур тизим 2011 йилда ташкил қилинган бўлиб, ҳозирда республика бўйича фаолият юритаётган 25 та "адлия уйлари" орқали 400 тадан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Республиканинг узоқ ва тоғли ҳудудларида эса 86 та марказлар фаолияти йўлга қўйилган.

"Адлия уйлари"да фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш учун барча қулай шароитлар яратилган. Жумладан, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жойи, ногиронлар учун алоҳида йўлаклар ва аравачалар, шикоят ва таклифлар бурчаги ташкил қилинган.

Telegram · Facebook · Youtube ·
#Ўзбекистон_Озарбайжон

Дунё ОАВ биз ҳақимизда:

АҚШнинг Нью Йорк шаҳрида жойлашган Vatandosh.uz сайтида Агентлик делегациясининг Озарбайжон ва Грузия бўйлаб хизмат сафари ҳақидаги махсус хабар эълон қилинди.

Батафсил: https://vatandosh.uz/2021/04/davlat-xizmatlari-korsatishni-takomillashtirish-boyicha-xalqaro-tajriba-organilmoqda/

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Бекобод шаҳрида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан Бекобод шаҳар давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан шаҳарда 16- сонли умумтаълим мактабида мактаб ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари ўртасида давлат хизматларини олиш бўйича кўникма ҳосил қилиш, соҳага оид билимларини шакллантириш мақсадида давлат хизматларни электрон тартибда олиш бўйича амалий семинар ўтказилди.
Унда Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими мудираси Халима Ибрагимова иштирок этди ҳамда марказ директори Убайдулла Мирзаев ва бош мутахссис Дониёр Расуловлар томонидан ўқитувчи ва ўқувчиларга давлат хизматлари ва электрон рақамли имзоларни онлайн олиш борасида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Халқаро_ҳамкорлик

Эътибор марказида — Мухрани ҳудудида жойлашган хизмат кўрсатиш маркази.

Грузия давлати Мухрани ҳудудида жойлашган марказнинг 2 нафар ходими томонидан фуқароларга 200дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилади.

Жамоатчилик маркази қишлоқ ҳудудида жойлашган бўлсада, унда фуқароларга хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш жойи, банк филиали, банкомат, ихчамгина кутубхона, конференц зал ва бошқа қулайликлар мавжуд.
Ушбу жамоатчилик марказига фуқаролар асосан ID-карта ва кадастр ҳужжатларини олиш учун мурожаат қилишади.

Адлия вазирлиги, Европа Иттифоқи, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида Озарбайжон ва Грузия давлатларига ташкил этилган хизмат сафари якунланди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Статистика

2017 йил 12 декабрда давлатимиз раҳбари томонидан Давлат хизматлари марказлари фаолиятига асос солинган.

Давлат хизматлари марказлари аввал тор, ноқулай бўлган кичик хоналарда фаолият юритган. Бугун эса, ташриф буюрувчилар қулай шароитларда давлат хизматларидан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Шунингдек
, туман (шаҳар) марказларидан олисда жойлашган, етиб келиш қийин бўлган ҳудудларда Давлат хизматлари марказларининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Хўш, бугунги кунда улар нечта?Инфографикадан батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda