Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
286 subscribers
14K photos
1K videos
6 files
7.93K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#ФҲДЁ_Хизматлар

ФҲДЁ бўлимларида кўрсатилган давлат хизматлари учун ундирилиши белгиланган тўловлар миқдоридан хабардормисиз?

Инфографикалар ёрдамида бу ҳақида маълумотга эга бўлинг!

Ҳурматли фуқаролар!

Агар Сиз ФҲДЁ органларида ортиқча пул маблағларини талаб қилиш ҳолатларига дуч келсангиз, Давлат хизматлари агентлигининг 1148 ишонч телефонига, Адлия вазирлигининг @anticorbot Telegram-каналига хабар беришингизни сўраймиз.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
Бугунги кунда республикамиз бўйлаб Давлат хизматлари марказларининг олис ҳудудлардаги нечта филиаллари фаолият юритаётганлигидан хабардормисиз?
Anonymous Quiz
38%
200
41%
114
22%
50
🔴 #БизКоррупциягаҚаршимиз

Айни дамда Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими иштирокида семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинар "Коррупциясиз тараққиёт сари" шиори остида, ДХА ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида имзоланган Меморандум доирасида ташкил этилди.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–679-сон, 30.03.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча киритилди.

☑️ Унга кўра, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан ОАВ, телекоммуникация тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

▫️ Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Президентни Интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жавобгарлик белгиланди

➡️ Қонун билан Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон Президентини телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(Илгари Президентни омма олдида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш, шунингдек, мазкур жиноятни матбуот ёки бошқа ОАВдан фойдаланган ҳолда содир этганлик учун жавобгарлик мавжуд эди.)

📝 Кодексга оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилганлик учун жавобгарлик киритилди.

Унга кўра, мазкур қилмишни содир этган шахслар БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёки ОАВ, телекоммуникациялар тармоқлари, Интернетдан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#ДХА_муносабат #Муносабат

ДХА мобил офислари ўзини оқла(ма)дими?

Айрим ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларида чекка ҳудудларда яшовчи халқ хизматида бўлган Давлат хизматлари агентлиги автобуслари фаолиятига оид саволлар туғилаётган экан.

Келинг уларни бирма-бир кўриб чиқамиз.

БАТАФСИЛ👈🏼📰

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#ДХА_назорати

Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати фаолиятида давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя этилиши аҳволи юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда Санепидхизмат томонидан муддатларни бузиш, асоссиз рад этиш, ортиқча ҳужжат талаб қилиш ҳолатларидан иборат бўлган 603 та қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

БАТАФСИЛ👈🏼📰

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
🔴#Сайёр_хизмат

Мобил автобус Оҳангаронда

Туман марказидан олисдаги қишлоқ ва овулларда яшайдиган аҳолининг баъзан туман марказига келиб давлат хизматларидан фойдаланишга вақти ва имкони бўлмайди. Ана шундай паллада сайёр хизмат кўрсатувчи мобил автобус фуқароларнинг узоғини яқин, мушкулини осон қилишга кўмаклашади.
Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси, шаҳар ва туман Давлат хизматлари марказлари томонидан олис ҳудудлар аҳолиси учун сайёр тартибда давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилган. Бу гал сайёр хизмат манзили Оҳангарон туманининг олис тоғли ҳудуди “Санам” маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Айни дамда фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Бу_қизиқ

Биласизми, бугунги кунда почта шохобчалари орқали ҳам бир қатор хизматлардан фойдаланиш мумкин?

Инфографика ёрдамида бу қайси хизматлар эканлиги билан танишинг!

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Янги_хизматлар

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан "2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури" тасдиқланди.
Дастурга кўра, давлат бошқаруви органлари, вазирлик ва идоралар томонидан анъанавий тарзда ёки бошқа манбалар орқали электрон кўрсатилаётган талабгорлиги юқори бўлган давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни йўлга қўйиш белгиланган.
Йил давомида жами 60 та янги хизматлар ишга туширилади. Бугунги пандемия шароитида талабгир хизматларнинг онлайн шаклда, қулай тарзда тақдим этилиши аҳолига нафақат енгиллик беради, балки уларнинг идорама-идора юриб, касалликка чалиниши эҳтимолининг ҳам олдини олади.

Обуна
бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda
#Тафсилот

Замонавий, қулай ва шинам

Мазкур бинонинг ташқи ва ички қисми бетакрор дизайни, яратилган шароитлари бу ерга келувчиларга яхши кайфият улашиш билан бир қаторда, сифатли хизмат кўрсатиш имконини беради. Айниқса, шинам зал бўйлаб ўрнатилган белгилар, сизни доимо табассум билан кутиб олувчи маслаҳатчилар, она ва бола хонаси, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш хонаси, шинам кутубхона, кутиш жойларнинг ташкил этилгани мижозлар учун қўшимча қулайлик яратади.

👉 БАТАФСИЛ
https://telegra.ph/Zamonavij-%D2%9Bulaj-va-shinam-04-02

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik

Биз бошқа ижтимоий тармоқларда:
Facebook · Instagram · Youtube · DXA_lotinda