Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
283 subscribers
14.1K photos
1K videos
6 files
7.95K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Марказларимизда

Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

📃 Шу кунларда Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказларида давлат хизматларидан самарали фойдаланишнинг энг муҳим нуқталари бўйича сўровнома ўтказилмоқда.
Давлат хизматлари соҳасида мавжуд бўлган муаммо ва келгусида хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган бир қатор саволларга сизнинг жавобингизни олмоқчимиз. Сўровномага жавоб бериш билан сиз келгусида давлат хизматлари соҳаси фаолиятини янада яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.
Сўровномани тўлдириш учун бор-йўғи 5 дақиқа вақтингиз кетади
.

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Мутахассисга_сўз_берамиз

Давлат хизматлари кўрсатиш жараёнини янада соддалаштириш учун қандай ечимлар мавжуд?

Электрон хизматлардан фойдаланиш улуши нима сабабадан паст?

Тизимдаги узилишлар нима билан боғлиқ?

Давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш мураккабми?

Батафсил:👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=NK3oJ1E73Po&feature=youtu.be

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Кексалар ва беморлар ҳолидан хабар олинди

Юртимизда аҳоли манфаатларини таъминлашга, айниқса, ёлғиз қариялар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар ҳолидан хабар олиш, ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилади. Бундай ҳайрли ишларда Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам четда тургани йўқ.
“Сиз келолмасангиз, ўзимиз борамиз” лойиҳаси доирасида Пискент туман Давлат хизматлари маркази ходимлари туман тиббий-ижтимоий хизматлар шўъбаси билан ҳамкорликда ўзгалар парваришига мухтож, ёлғиз яшовчи кекса ва ногиронлар рўйхатида турувчи Саодат Абдираҳимова ҳамда Тўйчи Турсунқуловнинг ҳолидан хабар олинди. Муаммо ва яшаш шароитлари ўрганилди. Шу ернинг ўзида сайёр давлат хизматлари кўрсатилиб, пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида туриши ҳақида маълумотномалар топширилди. Шунингдек, соҳага оид янгиликлар, имконияти чекланган фуқаролар учун яратилган қулайликлар ҳақида маълумотлар ҳам берилди.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Марказларимизда

Янгийўлда сайёр учрашув

Янгийўл шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари Янгийўл шаҳарида фаолият юритувчи тадбиркорларлар билан сайёр тартибда учрашув ўтказди.
Мутахассислар ҳозирга вақтда тадбиркорларга берилаётган имтиёз ва қулайликлар тўғрисида ҳамда давлат хизматларини олиш бўйича саволларга жавоб берди. Шунингдек, фуқароларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишнинг ҳуқуқий асослари, давлат рўйхатидан ўтиш ва хизматлардан онлайн фойдаланиш борасида ҳам маълумотлар берилди.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik
21 февраль — Халқаро она тили куни

Бугун ўзбек тили давлат тили сифатида Ўзбекистондаги турли миллат ва элатларни ўзаро боғлайдиган меҳр-оқибат тилига айланган.

Бугунги глобаллашув даврида ҳар бир халқ, ҳар қайси мустақил давлат ўз миллий манфаатларини таъминлаш, бу борада, аввало, ўз маданиятини, азалий қадриятларини, она тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш масаласига устувор аҳамият қаратиши табиийдир.
Президентимизнинг, “Бугунги кунда биз янги Ўзбекистонни, янги Ренессанс пойдеворини барпо этишдек эзгу мақсадларимизга эришишда, ҳеч шубҳасиз, она тилимизнинг ҳаётбахш қудратига таянамиз”, деган пурмаъно сўзлари замирида ҳам улкан мазмун ва маъно мужассам. Чунки неча асрлар оша аждодларимиздан бизга безавол ўтиб келаётган она тилимизнинг равнақи ва истиқболи ҳақида қайғуриш — бу миллатнинг ўзлигини англаши, унинг маънавий камолотини юксалтириш учун кураш демакдир. Она тилимизнинг обрў-эътибори — бутун халқ, бутун жамиятнинг обрў-эътиборидир.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Биласизми

Уй-жойни олди-сотди, айирбошлаш ёки ҳадя шартномаси: ҳужжатлар ва тўловлар

Каналга уланиш👇👇👇https://t.iss.one/toshvilagentlik
Давлат хизматлари ҳақидаги маълумотларни қайси ахборот манбасидан олиш Сиз учун қулай?
Anonymous Poll
13%
Расмий веб-сайт
77%
Тelegram
5%
Instagram
8%
Facebook
2%
Тwitter
3%
Тiк ток
4%
Youtube саҳифаси
8%
Телевидение, радио, газета
14%
Барчаси
#Хизматлар

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунасига алмаштириш тартиби

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/toshvilagentlik
#Марказларимизда

Кексаларимиз эътиборда

Юртимизда аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламлари — болалар, ёлғиз қариялар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Олмалиқ шаҳар Давлат хизматлари маркази ходимлари ҳам шаҳардаги ёлғиз қариялар, пенсионер ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олишни, уларга сайёр давлат хизматлари кўрсатишни канда қилмайди. Навбатдаги тадбир давомида 7 та сайёр хизмат кўрсатилди. Яшаб турган уйларига кадастр паспортини шакллантириш, руҳий касаликлар ва наркалогия диспансерида рўйхатда турмаслиги, номида уй жой бор йўқлиги тўғрисида ва сув ҳисоблагичини қиёсловдан ўтказиш хизмати бўйича сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.


Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik
Тожикистонлик меҳмонлар давлат хизматлари тизимини ўрганмоқда

ДХА ахборот хизмати маълум қилишича, шу кунларда ДУК «Таджикинвест» ижрочи директори Дж. Музаффари ҳамда Тожикистон Республикаси Инвестициялар ва давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи И. Яздонзодалар мамлакатимизга расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Хизмат сафари давомида, хорижий меҳмонлар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Давлат хизматлари марказида замонавий технологиялар орқали тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда Ўзбекистон тажрибасини ўрганмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
🔴 #Халқаро_ҳамкорлик

Тожикистонлик меҳмонлар аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимига асос солинганда ислоҳотларни жамоатчиликка, айниқса олис ҳудудлар аҳолисига етказилиши қандай ташкил этилгани билан қизиқдилар.

Маълумот учун, бунинг учун "Наманган тажрибаси" лойиҳаси амалга оширилган. Аҳоли гавжум жойларда,бозорларда, таълим муассасаларида тақдимотлар ташкил этилган.

Давлат хизматлари агентлиги ҳар бир ходими учун бу маҳоратини намойиш этишга ўзига хос синов вазифасини ўтаган.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Фойдали_маслаҳатлар

Витаминларга бой маҳсулот

Исмалоқ резавор ўсимликлар ичида энг фойдалиси, энг витаминга кони, десак муболаға бўлмайди. Қадимда оналарими қишнинг охири ва баҳор келиши билан исмалоқ ҳамда бошқа кўкатлардан баҳор таомлари тайёрлаб, ўз оила аъзоларини турли касалликлардан асрашган. Ҳозирга келиб эса исмалоқ бошқа кўкатлар қатори иссиқхоналарда ўстирилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилади. Исмалоқни қиш пайти ҳам сотиб олиб, мазали сомсаю чучваралар тайёрлаш мумкин. Баъзи одамлар уни уй шароитида тувакларда ҳам ўстиришади.
Буюк ҳаким Ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида исмалоқнинг фойдали хусусиятлари ҳақида шундай деган: “Бунда ювувчи, тозаловчи қувват бор. Сафрони қаттиқ ҳайдайди. Кўпинча меъда унинг қайнатмасини тусамайди”. Шунингдек, аллома бу ўсимликнинг ични юмшатиш, танани тозалаш, аъзоларни саратондан сақлаш билан боғлиқ фойдалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. Исмалоқ —-қон томирларни тиқинлардан тозалаб, қаришни секинлаштиради.

Обуна бўлинг
👉 t.iss.one/toshvilagentlik