Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
283 subscribers
14.1K photos
1K videos
6 files
7.95K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Президент Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park ни бориб кўрди.
Хизматлар нархини арзонлаштириш, узоқ маҳаллалар аҳолисига сайёр ва онлайн хизмат кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент посетил Центр государственных услуг города Бухары и местный филиал IT-парка.
Даны поручения по снижению стоимости оказания услуг, организации мобильного и дистанционного обслуживания населения отдаленных районов.
– Бухара издавна была центром науки. И сегодня много образованной, целеустремленной молодежи. Необходимо создать бухарский бренд в сфере IT. Для этого есть все – условия, ресурсы, интеллект, – сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #IT

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ДХАга ишга қабул қилиш жараёни #онлайн_тарзда! (2-кун)

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармасида

- Тошкент тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат бервучи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими етакчи мутахассиси

- Бўка тумани Давлат хизматлари маркази Давлат рўйхатидан ўтказиш ва рухсат бервучи ҳужжатларни расмийлаштириш хизматларини кўрсатиш бўлими катта мутахассиси

-Бўка тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси Ҳисоблаш техникаси оператори

-Ўртачирчиқ тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси Ҳисоблаш техникаси оператори

-Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази Ахборот-коммуникация технологиялари шўъбаси Ҳисоблаш техникаси оператори

-Пискент тумани ФҲДЁ бўлими мудираси

-Юқоричирчиқ тумани ФҲДЁ бўлими мудираси

-Қуйичирчиқ тумани ФҲДЁ бўлими мудираси

-Нурафшон шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси

-Ангрен шаҳар 2-сон ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

-Ангрен шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

-Ангрен шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори

-Қибрай тумани ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори
бўш иш ўринларига ходимларни ишга қабул қилиш жараёни онлайн тарзда трансляция қилинмоқда.

Трансляцияни кузатиш: 👇🏼👇🏼👇🏼
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/toshkent-vilojati-bosharmasida-onlajn-suubat
Фирмаларни номлаш бўйича ДХА расмий муносабати

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахсларнинг номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади. Агентлик ахборот хизмати маълум қилишича:

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:

давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;

тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;

фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Сўнгги кунларда муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг фирма номлари, тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#ДХА_хизматлар

Наркология диспансерида туриш ёки турмаслик ҳақида маълумотнома олиш тартиби
#Бу_муҳим

Ҳурматли фуқаролар!

Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш давлат хизматини кўрсатиш Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида тартибга солинади.

Ушбу регламент талабига кўра, фуқаро ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.

Сўнгги кунларда мустақил равишда ариза тўлдириб боғчага навбатга қўйилгандан сўнг, навбати келганда йўлланма шаклланганлиги тўғрисида хабардор бўлмаслиги ҳамда муддатида боғчага тақдим этилмаганлигидан куйиб кетаётганлиги юзасидан мурожаатлар кўп учрамоқда.

Ҳурматли ота-оналар!

Фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун мурожаат қилганингиздан сўнг, унинг навбатини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг веб саҳифаси ва @MtmNavbatBot Telegram-боти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кузатиб боришингизни сўраймиз.

Тўғри, йўлланма шаклланганда, сўровномада кўрсатилган телефон рақамига смс-хабарнома юборилиши йўлга қўйилган. Бироқ, нотўғри телефон рақами ёки уни белгиланган шаклда кўрсатилмаслиги оқибатида смс-хабарнома керакли шахсларга етиб бормаслиги ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўз навбатида, Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари масъул идоралар билан ҳамкорликда хабардор қилиш механизмини янада такомиллаштириш устида иш олиб бормоқдалар. Ушбу қулайлик жорий этилгач, қўшимча маълум қилинади.

⚡️Йўлланма шакллантирилган кундан 15 кун ичида боғчага мурожаат қилинг! Фарзандингизни боғчага навбати келганлиги тўғрисида шаклланган йўлланмаси 15 кун ўтгач бекор қилинади. Ўрин эса навбатда турган кейинги даъвогарларга берилади.

⚙️ Хизматга ўтиш учун:
- Болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун ариза бериш
https://my.gov.uz/uz/service/view/285

- Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш навбатини текшириш
https://my.gov.uz/uz/service/view/265

📹 Хизматдан онлайн фойдаланиш бўйича видеоқўлланма👇🏻👇🏻👇🏻
https://youtu.be/Ao1XCal6yR8

👉https://t.iss.one/toshvilagentlik
#ДХА_хизматлар

Масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш учун электрон рақамли имзо талаб этилади.

Ушбу инфографика ёрдамида электрон рақамли имзони олиш тартиби билан танишинг.
Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park’га ташрифи — суратларда.

Батафсил — https://dy.uz/SSCTz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақидаги махсус репортажни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Смотрите специальный репортаж о поездке Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Бухарскую область по следующим ссылкам:

https://youtu.be/mEUAOu9DB48

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/412602719856072

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Хизматлар

Умумий ўрта ва ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатни нострификация қилиш тартиби

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Марказларимизда

Маҳалла фуқаролар йиғини раислари давлат хизматларидан фойдаланишга ўқитилмоқда

Куни кеча мамлакатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига қилган ташрифи давомида берган топшириқлари асосида Тошкент вилоятида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш йўлга қўйилди. Давлат хизматлари марказларида, маҳалла ва мактабларда масофадан туриб хизматлардан фойдаланиш бўйича семинар, маҳорат дарслари ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Батафсил
👉https://telegra.ph/Ma%D2%B3alla-fu%D2%9Barolar-ji%D2%93ini-raislari-davlat-hizmatlaridan-fojdalanishga-%D1%9E%D2%9Bitilmo%D2%9Bda-01-25

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook