Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги муҳокама қилинмоқда.
Ҳокимларнинг бажарилган ишлар бўйича ҳисоботлари эшитилди. Бу борадаги фаолияти қониқарсиз бўлган туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилди.
Жойларда тадбиркорларга кўмак бериш бўйича “бизнес-патронаж” тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

На проходящем под председательством Президента видеоселекторном совещании обсуждается результативность мер по поддержке предпринимательства в регионах.
Заслушаны отчеты хокимов, поднят вопрос об освобождении от занимаемой должности хокимов районов, не организовавших работу должным образом.
Поручено наладить систему «бизнес-патронажа» по содействию предпринимателям.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#Диққат Азиз фуқаролар! Мактабгача таълим вазирлигининг Open Emis тизимида носозликлар кузатилаётгани сабабли айни дамда болаларни давлат боғчаларига навбатга қўйиш, аризалар ҳолатини текшириш, йўлланма бериш хизматларидан фойдаланиш имкони мавжуд эмас.…
#Диққат

Азиз фуқаролар!

Аввал хабар берилганидек, Мактабгача таълим вазирлигининг Open Emis тизимида носозликлар кузатилаётгани сабабли, болаларни давлат боғчаларига навбатга қўйиш, аризалар ҳолатини текшириш, йўлланма бериш хизматларидан фойдаланиш имкони мавжуд эмас эди.

Бугунги кунда мутахассислар томонидан ушбу муаммо бартараф этилганлиги муносабати билан мазкур хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.

👉 t.iss.one/toshvilagentlik
🔴#Live

ФҲДЁ идоралари ходимлари аттестацияси бошланди.

Айни дамда Бухоро вилояти ФҲДЁ идоралари ходимлари онлайн форматда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилмоқда.

Мақсад — тизимни муносиб, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш.

Қуйидаги ҳавола орқали трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин 👇

https://m.youtube.com/watch?v=Rtbi0nHTtks
#ДХА_ҳудуд #Марказларимиз

Ўнинчиси Ўрта Чирчиқда

Туман ҳокимлиги биносининг рўпарасидаги 4 қаватли бино қайта реконструкция қилинганидан сўнг ўзгача қиёфага кирди. Замонавий ахборот технологиялари асосида иш юритиш учун тайёр қилиб қўйилган бинонинг 2000 квадрат метр майдонида эндиликда халқ энг кўп кирадиган маскан, Давлат хизматлари маркази фаолият юритади. Аҳоли учун янгидан-янги имкониятлар масканига айланди, десак хато бўлмайди.

👉 https://telegra.ph/%D0%8Eninchisi-%D0%8Erta-CHirchi%D2%9Bda-11-26

ДХА: https://davxizmat.uz/uz/news/oninchisi-ortachirchiqda

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
🔴#Live

ФҲДЁ идоралари ходимлари аттестацияси бошланди.

Айни дамда Навоий вилояти ФҲДЁ идоралари ходимлари онлайн форматда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилмоқда.

Мақсад — тизимни муносиб, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш.

Қуйидаги ҳавола орқали трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин 👇
https://youtu.be/_aaopgMCKYM

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/navoiy-viloyati-fdyo-organlari-hodimlari-attestatsiyasi-onlayn
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
ДХА аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик борлигидан огоҳлантирди

БАТАФСИЛ
: https://human.uz/site/inner/8217

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
#ДХА_ҳудуд #Марказларимиз

Ўнинчиси Ўртачирчиқда

Давлат хизматлари маркази биносини тумани аҳли ихтиёрига топширилиши муносабат билан ўтказилган тадбирда Тошкент вилоят ва туман ҳокимликлари, адлия, давлат хизматлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/oninchisi-ortachirchiqda

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#VazirBilanOnlaynMuloqot

"Мен ФҲДЁ бўлими ходимиман. Аттестацияда умуман саволномада йўқ саволлар тушди, ўтмадим. Меҳнат шартномам бекор қилинадими? Эгаллаб турган лавозимидан паст лавозимга ўтказиш деганда, қандай йўл тутилади?"

Ушбу саволга адлия вазири Русланбек Давлетов онлайн мулоқот давомида жавоб берди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и

Белгиланишича,
2021 йил 1 мартдан бошлаб:

а) икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш объектнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳамда объектнинг Қурилиш вазирлиги қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан давлат қурилиш назорати ўрнатилган ҳолда амалга оширилади;

б) қуйидагилар:

уй қурувчилар – жисмоний ва юридик шахсларга, асосий фаолият тури сифатида қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи ташкилотлар бундан мустасно, мустақил равишда (хўжалик усулида), қурилиш ташкилоти билан қурилиш пудрати шартномасини тузмасдан икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш;

аҳоли пунктлари ҳудудларининг функционал зоналарида жойлашган, бундай турдаги қурилиш учун мўлжалланмаган ер участкаларида кўп қаватли кўп квартирали уйларни қуриш;

лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан мавжуд бино ва иншоотларнинг, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жойларнинг қаватлари сонини кўпайтириш (устки қават қуриш);

ўзгартирилган лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказмасдан қурилаётган бино ва иншоотларнинг қаватлари сонини (лойиҳа ҳужжатларини ўзгартириш йўли билан) кўпайтириш
тақиқланади;

в) лойиҳа ҳужжатлари бўйича ижобий эксперт хулосаси эксперт ташкилоти томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги “Эксперт хулосаларининг ягона реестри”га киритилган тақдирда ҳақиқий деб тан олинади, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно.

Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

2021 йил 1 июнгача бирламчи рухсат бериш ҳужжатлари, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни экспертизадан ўтказишдан тортиб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча қурилиш жараёнларини назарда тутувчи Ягона маъмурий қурилиш регламенти ишлаб чиқилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
Оила қўрғонига дарз кетмасин

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятининг ривожланиш жараёнида маънавиятни юксалтириш, оилавий муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалалари долзарб аҳамият касб этмоқда. Чунки жамиятдаги ҳар қандай ўзгариш бевосита оила ва оилавий муносабатлар орқали содир бўлади.

👉
https://telegra.ph/Oila-%D2%9B%D1%9Er%D2%93oniga-darz-ketmasin-11-28

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Хизматлар

Кадастр паспорти 3 иш кунидан 25 иш кунигача тайёрлаб берилади

Кадастр агентлиги объектнинг паспортини тайёрлаш муддатлари ҳақида маълумот берди:

🔹кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:
🔹кўп квартирали уйдаги квартира – 3 иш кунигача;
🔹 якка тартибдаги турар жой – 5 иш кунигача;

🔹кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:
🔹умумий майдони 100 кв.м.гача – 5 иш кунигача;
🔹умумий майдони 100 кв.м.дан 1 000 кв.м.гача – 7 иш кунигача;
🔹умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м.гача – 10 иш кунигача;
🔹умумий майдони 5 000 кв.м.дан 15 000 кв.м.гача – 15 иш кунигача;
🔹умумий майдони 15 000 кв.м.дан 50 000 кв.м.гача – 20 иш кунигача;
🔹умумий майдони 50 000 кв.м.дан ортиқ – 25 иш кунигача;

🔹ажратилган ер участкалари бўйича – 3 иш кунигача.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда), қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
🔴#Live

ФҲДЁ идоралари ходимлари аттестацияси бошланди.

❗️Айни дамда Тошкент шаҳар ФҲДЁ идоралари ходимлари онлайн форматда навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилмоқда.

Мақсад — тизимни муносиб, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш.

Қуйидаги ҳавола орқали трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин 👇
https://youtu.be/KNQnLwRcCNg
#Ҳамкорлик

ДХАда ҳамкорлик: навбат — коррупцияга қарши курашиш соҳасига

Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш чораларини кўриш ва бошқа ишларни амалга ошириш режалаштирилган.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxada-hamkorlik-navbat-korrupsiyaga-qarshi-kurashish-sohasiga

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Биласизми

Топиб олинган (ташлаб кетилган) болани туғилишини қайд этиш тартиби қандай?

❗️Ваколатли органлар (ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти) бола топилганидан кейин етти иш кунидан кечикмаган муддатда (ВМ 26.08.2020 йилдаги 514-сон қарори билан муддат аниқ белгиланди) ФҲДЁ органларига мурожаат этишлари шарт.

Ариза билан бир пайтда:

ички ишлар органи ёки васийлик ва ҳомийлик органининг боланинг топиб олинган вақти, жойи ва топиб олинган пайтдаги ҳолати тўғрисида бола топиб олинган вақтда тузилган далолатномаси;

тиббий муассасанинг топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг ёши, жинси, вазни ва бўйи ҳақидаги маълумотномаси (хулосаси) тақдим этилиши зарур.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар ⚡️ Ҳукуматнинг прописка қилиш тартибига оид қарорига ўзгартишлар киритилди “Ўзбекистон Республикасида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига ўзгартириш ва…
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

🇺🇿📝 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий рўйхатга қўйиш хизматидан фойдаланиш тартиби

♻️Автоматлаштирилган ушбу хизмат my.gov.uz орқали тезкор амалга оширилади.

☝️Бунда кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқи бир шахсга тегишли бўлган объектларга доимий рўйхатга қўйиш мумкин.

📹 Хизматдан онлайн фойдаланиш бўйича видеоқўлланма👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.youtube.com/watch?v=UcmRFl33iYI&feature=youtu.be

↗️Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://my.gov.uz/uz/service/363

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook