Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
276 subscribers
14.3K photos
1.02K videos
6 files
8.02K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН!

Ҳурматли юртдошлар!

⚡️ Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан бугун соат 12.00 да бошқарманинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб кўрсатилаётган туғилиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларининг мазмун-моҳияти ҳақида онлайн мулоқот ташкил этилади.
Facebookдаги Davlat xizmatlari agentligi Toshkent viloyat boshqarmasi саҳифамизга қўшилинг ва юқоридаги мавзуларга оид Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олинг!

📲 Онлайн мулоқотда иштирок этиш учун қуйидаги ҳафолага киринг:
https://www.facebook.com/toshvilagentlik/live/
Айни дақиқаларда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан бошқарманинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тизимида самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб кўрсатилаётган туғилиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларининг мазмун-моҳияти ҳақида онлайн мулоқот бўлиб ўтмоқда.

📲 Онлайн мулоқотда иштирок этиш учун қуйидаги ҳафолага киринг:
https://www.facebook.com/toshvilagentlik/live/
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди (557-сон, 16.09.2020 й).

Қарорга мувофиқ, “E-Fuqaro” идоралараро маълумотлар базаси жорий этилади ва бу орқали:

-фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш автоматлаштирилади;
-мазкур аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирлик ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади;
-фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.
Ички ишлар вазирлиги “E-Fuqaro” ИМБнинг ягона буюртмачиси ва сақловчиси ҳисобланади.

2021 йил 1 январга қадар:

-республика ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали;
-хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан эса Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизми жорий этилади.

Бунда ариза юборувчи кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиши лозим бўлади.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/5000792

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Таваллуд_айёми_муборак

Давлат хизматлари агентлиги жамоаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Хайриддин Сирожиддинович Файзиевни таваллуд айёми билан самимий муборакбод этади!

Ҳурматли Хайриддин Сирожиддинович!

Халқимизга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш каби масъулиятли фаолиятингизда мустаҳкам сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат тилаб қоламиз.

Ҳурмат билан,
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга давлат рақами белгиларини бериш бўйича янги тартиб жорий этилади

Унга кўра, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:

- автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш учун барча тегишли ҳужжатлар Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади, рўйхатдан ўтказиш ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) органлари томонидан қуйидаги имкониятларга эга бўлган автоматлаштирилган электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади;

- ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, ҳайдовчиликка номзодлардан имтиҳонларни қабул қилиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча тегишли ҳужжатлар Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали тақдим этилади, ушбу борадаги фаолиятни мониторинг ва назорат қилиш ДЙҲХХ органлари томонидан қуйидаги имкониятларга эга бўлган автоматлаштирилган электрон тизимдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар:

- давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур ҳужжатларнинг намунавий шакллари, бланкалари ишлаб чиқилишини ҳамда келишилган ҳолда тасдиқланишини;

- ДЙҲХХ органларида автоматлаштирилган электрон тизимларнинг Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХПга интеграция қилинган ҳолда тўлиқ ишга туширилишини;

- Давлат хизматлари марказлари ва ДЙҲХХ органларининг ходимлари иштирокида автоматлаштирилган электрон тизимларининг, шу жумладан ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ҳамда ўтказилишини таъминлайди.

👉 https://kun.uz/03994040

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Матбуот_анжумани

📢📢📢 Барча ОАВ, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда давлат хизматлари соҳасига бефарқ бўлмаганларни
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Мухаммадиев билан самимий суҳбатга таклиф этамиз!

Учрашувда ФҲДЁ соҳасининг трансформацияси, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида мавжуд муаммолар ва кутилаётган новациялар ҳақида мулоқот қиламиз.

⚡️ДХА раҳбарияти Сизни қизиқтирадиган барча саволларга жавоб беришга тайёр!

🕟 Очиқ мулоқотимиз бугун соат 17.30 да "Tashkent City" боғида очиқ осмон остида бўлиб ўтади.

🗺 Мўлжал: Hilton меҳмонхонаси.

Биз Сизни кутамиз!
“Қўқони” филиали иш бошлади

Бекобод тумани марказидан 60-65 чақирим олисдаги “Қўқони” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туман Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади. Эндиликда саккиз мингдан кўпроқ аҳоли истиқомат қиладиган “Шова”, “Қуштамғали”, “Қўқони”, “Янги овул”, “Ачамайли” “Найман” ва “Уяс” маҳаллалари аҳолисига ҳафтанинг икки иш кунида тез, қулай ва шаффоф тарзда хизмат кўрсатилади.

👉https://telegra.ph/Қўқoni-filiali-ish-boshladi-09-21

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер, член Сената Олий Мажлиса Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taziya #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔴 Live

Айни дамда очиқ осмон остида Давлат хизматлари агентлиги директори У. Мухаммадиевнинг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари билан суҳбати бўлиб ўтмоқда.

💻
Трансляцияни кузатиш:
https://www.youtube.com/watch?v=k_ptW9Y3LPw&feature=youtu.be
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите завтра, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХА_ҳудуд #Чиноз

Эшонободда Давлат хизматлари маркази филиали иш бошлади

“Эшонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 3 минг 200 га яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳалла аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда тезкор, шаффоф, юқори сифатли давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида “Эшонобод” МФЙ биносида Давлат хизматлари маркази филиали фаолиятини бошлади.

👉
https://telegra.ph/EHshonobodda-Davlat-hizmatlari-markazi-filiali-ish-boshladi-09-22

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter