Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
276 subscribers
14.3K photos
1.02K videos
6 files
8.02K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Республика махсус комиссияси қарори

〰️〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Решение Специальной республиканской комиссии

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
ФҲДЁ маълумотлари электрон архив базасига киритилмоқда

Бугунги кунда вилоятдаги туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимларида сақланаётган мавжуд 6 миллион 235 минг 393 та далолатнома ёзувларидан 3 миллионга яқини “ФҲДЁ ягона электрон архиви” ахборот тизимига киритилишига эришилди. Вилоятнинг барча туман ва шаҳар ФҲДЁ бўлимларида тезкорликни таъминлаш, пироварида фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида ҳужжатларни электрон архивга олиш ишларини ўз муддатида якунлаш учун барча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

👉https://telegra.ph/FҲDYO-malumotlari-ehlektron-arhiv-bazasiga-kiritilmoқda-08-14

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Туризм салоҳиятини кенгайтиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
– Асосий мақсадимиз туризм соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш, одамларнинг манфаатини инобатга олиб, халқимиз учун баҳаво, арзон, хавфсиз ва 12 ой давомида қулай дам олиш шароитларини яратишдир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Йирик туризм комплекслари қуриш ва енгил конструкцияли кўчма дам олиш масканлари ташкил этиш, йўл, электр энергияси, чиқинди ташиш тизимини яхшилаш вазифалари белигланди.

Состоялась презентация проектов по расширению туристического потенциала.
- Наша главная цель - это, прежде всего, обеспечение верховенства закона в сфере туризма, создание просторных, недорогих, безопасных и комфортных зон отдыха, позволяющих принимать гостей круглый год, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Определены задачи по строительству крупных туристических комплексов и мобильных баз отдыха, улучшению дорог, электроснабжения, системы обращения с отходами.

#Mirziyoyev #taqdimot #turizm #Bustonliq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️15 августдан метро фаолияти қайта йўлга қўйилади

❗️Ўзбекистон Республикасига коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 15 августдан бошлаб, Тошкент метрополитени фаолияти қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Соат 6-00 дан эътиборан, Тошкент метрополитенининг “Ўзбекистон”, “Чилонзор” ва “Юнусобод” линиялари доимий иш режимида фаолият юритишни бошлайди.

Метро вагонлари доимий равишда қатновга чиқишдан олдин ва ҳар бир қатновни якунлагандан сўнг тўлиқ дезинфекциядан ўтказилади.

😷 Санитария талаблари доирасида йўловчиларнинг метро станциялари ва поезд вагонлари ичида тиббий ниқобда бўлишлари талаб этилади, тиббий ниқобсиз йўловчилар метро станцияларига киритилмайди.

👉🏻 Эслатиб ўтамиз, Тошкент метрополитенининг “Юнусобод” линиясида янги қуриб битказилган бекатларида, шунингдек, ҳалқа метро линиясининг Дўстлик – Қўйлиқ участкасида қатновлар ҳозирча амалга оширилмайди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Республика махсус комиссияси фуқароларни авторанспорт ва метрополитен хизматларидан фойдаланилганда аҳоли ўртасида ниқоб тақиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш режимига қатъий риоя қилишга чақиради.

‼️ Ниқобсиз юриш ҚАТЪИЯН МАН ҚИЛИНАДИ! Тартибга риоя қилмаганларга нисбатан қатъий чоралар қўлланилади ва жаримага тортилади.

🧤 Турли савдо мажмуалари, бозорлар, дўконларда юрилганда қўлларни ташқи юзаларга тегишидан ҳимоялашни таъминлаш учун ҚЎЛҚОПЛАРдан фойдаланиш зарур.

Европа ва Осиё мамлакатлари тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, фақатгина ИЖТИМОИЙ МАСОФАга ва мажбурий НИҚОБ ТАҚИШ РЕЖИМИГА қатъий риоя қилиниши пандемия тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.

❗️ Инфекция тарқалишига қарши биргаликда курашиш, унга қарши мустаҳкам туриш мақсадида фуқароларни юқорида айтиб ўтилган талабларга сўзсиз ва қатъий амал қилишга чақирамиз. Сизлардан огоҳ ва ўта талабчан бўлишни, дўст ва яқинларингизни ушбу қоидаларга риоя этишга ундашингизни сўраймиз.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube