Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
269 subscribers
14.4K photos
1.04K videos
6 files
8.1K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қайси давлат муаммоларни уддабуронлик, вазминлик билан ечса, келажаги бор

Шавкат Мирзиёев: Будущее есть у того государства, которое прагматично и уверенно решает проблемы

#Mirziyoyev #safar #Sergeli

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Xushnudbek.uz
❗️Уй олаётганлар диққатига: замонавий бўлинг, ўзингизни ортиқча қийнаманг

Шу кунларда прописка очилгани муносабати билан жуда кўпчилик уй сотиб олмоқда. Бу ёки янги уйлар ёки бировларнинг номида турган ўзининг уйи.

Ва ўз-ўзидан баъзан нотариусларда навбатлар ҳақида эшитиб қоляпман. Ёхуд мулк солиғи ва коммунал тўловлардан қарздорлиги борлигини нотариусга борганда билиб қолиб, қаерда тўласам экан деб овора бўлаётганлар ҳам учраб турибди.

Шу сабабли Сизларга электрон давлат хизматларидан фойдаланишни тавсия қиламан. Ахир яратилган имкониятдан фойдаланишни ҳам билиш керак-да! Боз устига карантин шароитида кўчада юргандан кўра, онлайн барчасини осонгина ҳал қилганингиз соғлиғингиз учун хавфсизроқ ҳам бўлади. Булар қуйидагилар:

1️⃣. Кўчмас мулкни ҳадя этиш ёки айирбошлаш ҳамда олди-сотди бўйича мурожаат йўллаш
https://my.gov.uz/uz/service/25

Бу жуда зўр хизмат. Сиз ушбу саҳифа орқали нотариусда кўрсатиладиган хизматни деярли 80%ини ўзингиз онлайн осонгина амалга оширсангиз бўлади. Агар мол-мулкда қарз бўлса ёки тақиқ бўлса, бу ҳақда маълумот берилади. Қарзларни онлайн тўласангиз ҳам бўлади.

Нотариал ҳаракатни амалга ошириш имкони бўлса, Сизга махсус код беради. Ўша код билан нотариусга борсангиз, ишингиз жуда ва жуда тез битади. Батафсил жараён пастдаги видеода кўрсатилган.

Энг асосийси ушбу хизмат мутлақо бепул. Агар нотариусни ўзида қилсангиз, пул тўлашингизга тўғри келади.
Электрон имзо талаб этилмайди.

== • == • == • == • ==

2️⃣. Нотариус қабулига ёзилиш
https://my.gov.uz/uz/service/32

Бу ҳам зўр хизматлардан бири. Иссиқда соатлаб навбатда турмайсиз, туманни ва нотариусни ўзингиз танлайсиз, куни ҳамда вақтини белгилаб, онлайн қабулга ёзиласиз. Айтилган вақтда борасиз ва навбат қанча бўлишидан қатъи назар, нотариус аввал Сизни қабул қилади. Бошқача айтганда бу “живой навбат” пайти навбатдан ташқари киришнинг замонавий усули.

Уй-жой олди-сотди қилиш учун кадастр рақами, никоҳ гувоҳномаси ҳамда харидорнинг маълумотларини олдиндан киритиб қўйсангиз, ишингиз янада осон ва силлиқ битади.

Ўзи умуман бизда ҳам худди ривожланган давлатларда бўлгани каби нафақат нотариус, балки бошқа жойларга ҳам (масалан, шифокор қабулига) олдиндан онлайн навбатга ёздириб, кейин боришга секин-аста ўрганишимиз керак.

Хизмат бепул.
Электрон имзо талаб этилмайди.

== • == • == • == • ==

3️⃣. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш
https://my.gov.uz/ru/service/248

Уй олди-сотди бўлгандан кейин уни кадастр органларидан рўйхатдан ўтказиш керак бўлади. Бунинг учун ҳам кадастр органларига бориш шарт эмас, онлайн ариза юборасиз, маълум муддат ичида кўриб чиқилиб, электрон гувоҳнома оласиз.

Электрон имзо талаб этилмайди.

== • == • == • == • ==

4️⃣. Кадастр паспортини шакллантириш
https://my.gov.uz/uz/service/294

Агар уйнинг кадастр ҳужжатлари йўқолган бўлса, унда ушбу хизмат орқали кадастр паспортини шакллантириш учун онлайн ариза юборишингиз мумкин.

Белгиланган тўлов мавжуд, онлайн тўласа бўлади.
Электрон имзо талаб этилмайди.

== • == • == • == • ==

5️⃣. Электрон рақамли имзони онлайн олиш
https://e-imzo.uz/

Аслида аксарият давлат хизматлари учун ЭРИ талаб этилмайди. Аммо мабодо Сизга ЭРИ керак бўлиб қолса, унда осонгина онлайн олишингиз мумкин. Бунинг учун фақат паспортингизни ушлаб расмга тушиб юборсангиз бўлди. Тахминан 1 соат ичида ЭРИни уйдан чиқмасдан олишингиз мумкин.

Хизмат пулли – 15 минг 610 сўм. Онлайн тўлаш имкони бор.

== • == • == • == • ==

Шунингдек, қуйидаги хизматлар ҳам керак бўлиб қолиши мумкин:

Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текшириш
Кўчмас мулк ва ер солиғидан қарздорликни текшириш
Коммунал тўловлардан қарздорликни текшириш

Қиссадан ҳисса шуки, замонавий имкониятлардан фойдаланишни ўрганинг. Бунинг ортидан ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежайсиз, ортиқча асаббузарликка йўлиқмайсиз, кимларнингдир эшигида диққат бўлиб кутмайсиз, хуллас имконият борми, нима учун ундан фойдаланмаслигингиз керак? А, лаббай?


👉 @xushnudbek 👈
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри бўйича «яшил», «қизил» ва «сариқ» ҳудудлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Давлат_хизматлари_назорат_остида

Галдаги қонун бузувчилар
ким?

Жорий йилнинг ўтган даврида Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда 37 233 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/galdagi-qonun-buzuvchilar-kim
1 июнь куни энг ёрқин байрамлардан бири — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланади.

Фарзандларимиз мавжуд бўлган энг азиз неъматимиздир. Бизнинг энг катта масъулиятимиз — болалар ривожланиши учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш ва бахтли бўлишлари учун барча имкониятларни яратиш.

Ватанимиз фаровон келажагини фақатгина фарзандларимизни ҳимоя қилиб қуришимиз мумкин. Ишончимиз комилки, болаларимизга улашган самимий эътибор, севги ва илиқлигимиз, келажакда, албатта, ўзбекистонликларнинг янги авлодлари эришган ютуқ ва муваффақиятларга айланади.

Сизларга ва фарзандларингизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, бахт ва қувончларни тилаб қоламиз!
Байрамона совға

Бугун – 1 июнь куни бошқарма томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон туманида туман ФҲДЁ, васийлик ва хомийлик бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида 10 нафар чақалоқнинг туғилганлик ҳақидаги ҳужжатлари уларнинг ота-онасига сайёр тарзда, эсдалик совғалари билан бирга берилди. Табиийки, ота-оналар айни карантин шароитида бундай қулайликдан мамнун бўлди.

👉 https://telegra.ph/Bajramona-sovғa-06-01

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#ДИҚҚАТ_ЭЪЛОН!

Ҳурматли юртдошлар!

⚡️Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан 2 июнь куни соат 15.00 да бошқарманинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари билан тасдиқланган Низом ва Маъмурий регламентларнинг мазмун-моҳияти ҳақида онлайн мулоқот ташкил этилади.

Facebookдаги Davlat xizmatlari agentligi Toshkent viloyat boshqarmasi саҳифамизга қўшилинг ва юқоридаги мавзуларга оид Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олинг!

Сизларни кутамиз!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Вакансия

ДХА Тошкент вилояти бошқармасида бўш иш ўринлари

Батафсил
: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/vacancy/dxa-toshkent-viloyati-boshqarmasida-bosh-ish-orinlari
Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида иш ўринлари яратиш чоралари белгиланди.
Йил якунигача қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам сокращения бедности.
Поставлена задача до 1 октября текущего года разработать правовые основы прожиточного минимума и потребительской корзины.
Определены меры по созданию рабочих мест в промышленности, сельском хозяйстве и сфере строительства.
Отмечалось, что до конца года материальную помощь получат дополнительно более 235 тысяч семей.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟡 “сариқ” ҳудудларда:

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

✔️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

✔️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

✔️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

✔️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруғ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлардан четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР фаолиятига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

👉 https://t.iss.one/koronavirusinfouz/4052

Батафсил: https://bit.ly/2MsQVyl

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ ❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади: 🟡 “сариқ” ҳудудларда: ✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш…
Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ объектлари фаолиятига.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

🚫 банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

🚧 столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

👨‍👩‍👧‍👦 бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

😷 ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🚿 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

Батафсил: https://bit.ly/2MsQVyl
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда: ❗️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ объектлари фаолиятига. Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида…
2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ташкилотлари фаолиятига. Бунда:

✔️ мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;

✔️ мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

✔️ ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши
ва ижтимоий масофани сақлаши;

✔️ тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️БУЮМ БОЗОРЛАРИ фаолиятига.

Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️ҲУДУДЛАР ЎРТАСИДА АВТОБУС ҚАТНОВЛАРИГА.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

📎 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

📎 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

📎 ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 Карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.

Батафсил: https://bit.ly/2MsQVyl
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда: ❗️МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ташкилотлари фаолиятига. Бунда: ✔️ мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш; ✔️ мактабгача…
Юқоридагилар билан бир қаторда, БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолинмоқда:

📌 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

📌 таълим ташкилотлари (мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) фаолиятини йўлга қўймаслик;

📌 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

📌 концерт, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

📌 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

📌 деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

📌 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

📌 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔴 “Қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

☑️ Шунингдек, Карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

🔎 Шу билан бирга, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига фаолияти тикланаётган соҳаларда ва тадбиркорлик субъектларида карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилиши устидан НАЗОРАТНИ амалга ошириш топширилди.

👉 https://t.iss.one/koronavirusinfouz/4055

Батафсил: https://bit.ly/2MsQVyl

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Янги_иш_ўринлари

2020 йил 4 июн куни Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан Ўзбекистон - Россия ишбилармонлари ҳамкорлигидаги "GEO ALYANS" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Корхона саноат чиқиндиларини қайта ишлаш, бойитиш ва сотиш фаолиятини амалга оширади ва унинг устав фонди 600 000 000 сўм сифатида белгиланган.

Корхона тўла қувват билан ишга тушгач 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
#ДХА_Расмий

🔍 Эндиликда Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органларида “Сирли мижоз” тадбирлари ушбу хизматни кўрсатувчи консалтинг ташкилоти ёрдамида ҳам амалга оширилади.

Батафсил: 🔗
https://www.youtube.com/watch?v=-tV3PkIR4F0&feature=youtu.be

Tas ix: 🔗
https://mover.uz/watch/8c1Wcoum/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube