Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
280 subscribers
14.1K photos
1.01K videos
6 files
7.96K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Карантин талабларини юмшатиб, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор янги чоралар белгиланди.
Саноат корхоналари фаолиятини тиклаш борасидаги ишлар Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари мисолида кўриб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамасида таркибий ўзгаришлар эълон қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по смягчению карантинных требований и поэтапному оживлению отраслей экономики.
Определен ряд новых мер по поддержке предпринимателей и населения.
На примере Самаркандской и Кашкадарьинской областей рассмотрена работа по восстановлению деятельности промышленных предприятий.
Объявлено о структурных изменениях в Кабинете Министров.

#Mirziyoyev #videoselektor #karantin #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Photo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига шарҳ.
Адлия вазири: “Одамлар уйда қолишади, лекин уларнинг эҳтиёжлари ҳеч қаерга йўқолмади”

“COVID-19 га ҳукуматларнинг тезкор жавоби”
Глобал веб-форумининг “Пандемия даврида давлат хизматлари” сессияси доирасида адлия вазири Русланбек Давлетов республикада давлат хизматлари тизимида юзага келган масалалар ва бу борадаги амалий қарорлар ҳақида ўз фикрларини баён қилди.

Таъкидланганидек, COVID-19 эпидемиясининг дастлабки кунларидан бошлаб Ўзбекистон раҳбарияти инфекция оммавий тарқалишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўрди, жумладан, карантин режими жорий этилди.

"Мамлакатимизда инфекцияни «ихоталаш» чоралари кўрилди. Одамлар уйда қолишди, лекин уларнинг эҳтиёжлари ҳеч қаерга йўқолмади. Давлат ва унинг ташкилотлари ҳам ўз ролини, вазифаларини қайта кўриб чиқиши, иш услуби ҳамда усулларини ўзгартириши ҳар қачонгиданда долзарб бўлиб турибди. Буларнинг барчаси солиқ тўловчиларнинг ортиб бораётган талабини қондириш учун зарурдир", — деди Р. Давлетов.

Батафсил

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook
#Махсус_комиссия_хабари

⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

13 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев томонидан эпидемиологик вазият бўйича муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Йиғилишда баъзи жойларда берилган эркинликни нотўғри тушуниб, аҳоли, айниқса, ёшлар ҳеч қандай заруратсиз кўчаларни тўлдириб юриши ҳолатлари кузатилаётганлиги кўрсатиб ўтилди. Бундай ҳолатлар ҳамда охирги кунларда инфекция юқтирганлар сони яна ошаётгани ҳаммани ҳушёр бўлишга чақиради.

〰️〰️〰️〰️

‼️ Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.

https://bit.ly/3fLppcS

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshvilagentlik
Forwarded from Times.uz
✔️Шу билан бирга 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

〰️〰️〰️〰️

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда:

якка тартибдаги ҳунармандчилик;

автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;

электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;

ижара ва лизинг хизматлари;

бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;

〰️〰️〰️〰️

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

хусусий бандлик агентликлари фаолияти;

меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;

парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти.

☝️ Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;

〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш)
ва полиграфия хизматлари;

музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

ветеринария хизматлари;

биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
‼️ Шунингдек 2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидагиларга РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

✈️ Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;

🚆 Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш.

〰️〰️〰️〰️

✔️ Шу билан бирга авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

📌 Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

🚫 Мазкур Вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🚙 Шунингдек, шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич БЕКОР ҚИЛИШ юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилсин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
15 май — ХАЛҚАРО ОИЛА КУНИ

Бугун, 15 май куни, жаҳон миқёсида Халқаро оилалар куни (International Day of Families) нишонланади. Ушбу байрам БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1993 йил 20 сентябрдаги Халқаро оила йили тўғрисидаги резолюцияга мувофиқ 1994 йилнинг 15 майидан буён мунтазам равишда нишонланади.

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-3808-сон қарорига мувофиқ, 15 май ҳар йили "Халқаро оила куни" сифатида республика бўйлаб кенг нишонланиши белгилаб қўйилган.

Халқаро оилалар кунини ўтказишдан мақсад жаҳон ҳамжамияти диққатини оилавий қадриятларга ва оила институти билан боғлиқ муаммоларга қаратишдир.

Жамиятнинг бир бўғини бўлмиш оилаларда ҲАМЖИҲАТЛИК, оилавий САЛОМАТЛИК, ТИНЧЛИК-ТОТУВЛИК, БАХТ-САОДАТ бардавом бўлсин!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Эълон

📢📢📢 Давлат хизматлари агентлигининг навбатдаги матбуот анжумани #Онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Барча ОАВ, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда давлат хизматлари соҳасига бефарқ бўлмаганларни жонли эфирга таклиф этамиз!

Анжуманда карантин вақтида давлат хизматлари соҳасининг трансформацияси, 2020 йил ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, мавжуд камчиликлар ва кутилаётган новациялар ҳақида сўзлашамиз.

❗️ДХА раҳбариятидан иборат спикерлар Сизни қизиқтирадиган барча саволларингизга жавоб беради!

🕟 Онлайн-конференция 2020 йил 15 май куни 16.30 да бўлиб ўтади.

❗️Иштирок этиш учун, қуйидаги ҳаволадан ўтинг! 👇🏻👇🏻👇🏻
https://us04web.zoom.us/j/71441514094?pwd=TXlzQ2c0a1I3cndoN0RDWGxsZ2hCZz09
Президент бугуннинг ўзида Мирзаобод туманида бўлиб, талафот кўрган жойларда амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
“Навбаҳор” маҳалласи ҳудудида 360 квартирали 9 та кўп қаватли уй барпо этилади. Шунингдек, “Навбаҳор”, “Ҳақиқат” ва “Янгиовул” маҳаллаларида жами 616 та коттеж таъмирланади.
Жабрдийдаларга сертификатлар ва маблағли банк карточкалари тарқатилди. Қурилиши режалаштирилган турар жойларнинг пойдеворига тамал тоши қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Мирзаабадский район и ознакомился с работой, проводимой в зонах, пострадавших от чрезвычайной ситуации.
На территории махалли "Навбахор" запланировано построить 9 многоэтажных домов на 360 квартир. Кроме того, в махаллях "Навбахор", "Хакикат" и "Янгиовул" будет отремонтировано 616 коттеджей.
Пострадавшим жителям вручены сертификаты и банковские карточки с денежными средствами. Заложена капсула в фундамент новых домов.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #tiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter