Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
288 subscribers
14K photos
998 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
⚡️ Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 15 % даражасида белгиланди

Марказий банк Бошқарувининг 2020 йил 14 апрелдаги навбатдан ташқари йиғилиши қарорига асосан Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.

Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.

Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.

Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бугун йўқотилган вақт ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Утерянные сегодня время и возможность завтра уже не вернуть

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
#Субсидия_ҳақида Субсидия олиш ҳақида 6та долзарб саволга жавоб Субсидия — бу бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилади дегани эмас. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим. Батафсил: https://davxizmat.uz/uz/news/subsidiya…
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш ҳақида видеоқўлланма 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=h5aHTiTIagY&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/5jgkt1cm/

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларни портлатган хазил видеомантаж
😂😂😂😂

Фойдали, қизиқарли хабарлар ва совғали акциялар бизнинг манзилда
👇👇👇
@covid19niyengamiz

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Сўров

Азизлар! Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.

Айнан Сизнинг жавобларингиз давлат хизматлари соҳаси ривожланишининг кейинги босқичдаги йўналишларини белгилайди.

Сўровдан ўтиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://davxizmat.uz/uz/polls/kKarantin-sharoitida-davlat-xizmatlari-korsatish-jarayoni-qanday-ozgargan-aprel-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Вақтинчалик прописка муддати карантин туфайли узайтирилади – ИИВ

кун.уз - 👉 https://kun.uz/22632883

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров онлайн брифингда маълум қилди.

«Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида юк автомобилларига бўлган чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Энди 1-2 кунда тадбиркорларимиз кўплаб мурожаатлар билан чиқишмоқдаки, уларнинг машинаси шахсий. Шахсий машиналарга эса рухсат йўқ, фақат ташкилот автомобилларига стикер берилмоқда. Шу нуқтаи назардан, ҳозир бу бўйича ҳам 1-2 кун ичида Бош вазиримиз раҳбарликларидаги комиссиянинг қарори чиқади, буни ҳам енгиллаштирамиз», - деди Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров.

UzReportTV

👉 https://youtu.be/qcctTqrqifE

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Times.uz
❗️Россиядаги ўзбекистонлик муҳожирларга ёрдам бериш учун «Саховат» маркази ишга тушди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси кўмагида, бир гуруҳ ватандошларимиз "Саховат" ёрдам марказини ташкил этди.

▪️COVID-19 пандемияси сабабли, Россия Федерациясида оғир ҳаёт шароитларига тушиб қолган ўзбекистонликлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш уларнинг асосий вазифасидир.

📣16 апрелдан бошлаб "Саховат" ёрдам маркази саховат.рф портали орқали ва марказнинг Facebook саҳифасида ёрдам сўровномаларини қабул қилишни бошлайди.

⚡️Бундан сўнг, марказнинг ходимлари Москва ва Москва вилоятида яшовчи муҳтож ўзбекистонлик фуқароларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни манзилларига етказиб беришни режалаштиришмокда.

Биринчи навбатда, ёрдам аёлларга, карияларга, ногиронлар ва ёш болаларга кўрсатилади.

📞 Бундан ташқари, марказ +79167977772 "ишонч телефони" орқали юртдошларимизга бепул ахборот-ҳуқуқий ёрдам кўрсатади.

📍Сиз ҳам ҳисса қўшмоқчи бўлсангиз: банк пул ўтказмалари (саҳифа бу ерда) орқали Россияда бўлган ватандошларимизга ёрдам беришингиз мумкин. Ёки "Саховат" ёрдам марказининг волонтёри бўлишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Toshkent viloyati soliq boshqarmasi (Замира Кулдашева Тош.вил. ДСБ)
#БефарқБўлманг

Сиз ҳам https://t.iss.one/soliqnews каналига қўшилинг ва уйдан чиқмаган ҳолда ҳар куни эрталабдан Давлат солиқ қўмитаси томонидан бошланган челленжлардан, эълон қилиб бориладиган янги қайноқ солиқ хабарларидан ва
карантин даврида солиқ тизими томонидан бериладиган солиқ имтиёзларидан хабардор бўлинг.

Хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, уйда қолинг ва https://t.iss.one/soliqnews каналини албатта кузатиб боринг.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси!
⚡️ ДХМларда кўрсатилаётган хизматлар сони яна ошди

Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди (ВМҚ-210, 2020 йил 9 апрель)

Божхона органлари томонидан сўровномаларни кўриб чиқиш муддати 30 кундан 20 кунга қадар қисқартирилди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/dxmlarda-korsatilayotgan-xizmatlar-soni-yana-oshdi

Norma.uz - https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/ombor_eki_duty_free_dukoni_uchun_licenziya_dhm_eki_yaidhp_orqali_rasmiylashtiriladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Дезинфекция тадбирлари давом этади

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят санитария-эпидемиология осойишталик маркази шаҳар, туман бўлимлари ва Давлат хизматлари марказлари билан ҳамкорликда марказ биноларини босқичма-босқич дезинфекция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

👉 https://telegra.ph/Dezinfekciya-tadbirlari-davom-ehtadi-04-17

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uz: 15 нафар хитойлик шифокор ва тиббиёт мутахассисларидан иборат гуруҳ бугун COVID- 19 билан курашда биродар ўзбек халқини қўллаб- қувватлаш учун Ўзбекистонга йўл олди.

~~~~~~~

Ru: Группа китайских консультантов и медицинских экспертов в составе 15 человек сегодня отправилась в Узбекистан для поддержки братсткого узбекского народа в борьбе с COVID-19

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Баёнот

⚡️Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш 1 сентябргача узайтирилди

Мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ карантин эълон қилинганидан сўнг фуқароларда электр таъминоти, газ, ичимлик ва иссиқ сув ҳисоблагичларини қиёслаш жараёни қандай ташкил этилади деган саволлар туғила бошлади.

Мазкур масалага ойдинлик киритиш ва аҳолига енгиллик яратиш учун Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси навбатдаги баёни қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, ушбу даврда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ва коммунал ташкилотларнинг ишчи-ходимларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш — долзарб масалалардандир.

Шу боис, Давлат хизматлари марказлари томонидан табиий газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сувни ҳисобга олиш приборларини давлат қиёсловидан ўтказиш бўйича келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш муддатлари 2020 йил 1 сентябрга қадар узайтирилди.

Бундан ташқари, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларининг табиий газ, электр энергияси, ичимлик ва иссиқ сувдан бўлган қарздорликлар учун судга бериш ва таъминот тармоқларидан узиш вақтинча тўхтатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу синовли кунларда ҳам Давлат хизматлари марказлари ўз фаолиятини тўхтатгани йўқ. Бироқ, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш биринчи навбатдаги масала бўлганлиги боис, Марказларда фақатгина электрон рақамли имзо бериш хизмати кўрсатилмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали, шунингдек, Марказлар ходимлари томонидан электрон хизматларни олиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

Ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Уйда қолинг!

Ушбу мавзуга оид қўшимча маълумотни вақолатли органларнинг расмий манбаларидан олишингиз мумкин:

Ўзбекистон миллий метрология институти

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

“Ҳудудий электр тармоқлари” АО

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
ЯНА СТИКЕРЛАР ҲАҚИДА...

Қўшма қарорда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон баёни билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатини амалиётда қўллаш билан боғлиқ турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмаслиги алоҳида кўрсатиб ўтилди:

👉 давлат соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари (1-банд);

👉 хусусий тиббиёт ташкилотлари (хусусий клиника, дорихона ва бошқа тиббиёт ташкилотлари)нинг хизмат автотранспорт воситалари (2-банд);

👉йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (шу жумладан, шахсий давлат рақамли автотранспорт воситалари) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати кўрсатиш мақсадида (4-банд) ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома (стикер) талаб қилинмайди.

Шунингдек, қўшма қарорда Давлат солиқ қўмитасига озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар, шунингдек, биринчи навбатдаги зарур маҳсулотлар етказиб бериш хизмати кўрсатишда нархларнинг асоссиз равишда кўтарилишининг олдини олиш чораларини кўриш топширилди.

Қўшма қарорга мувофиқ, карантин даврида ногиронлик муддати тугайдиган фуқароларни қайта кўрикдан ўтказмасдан, ногиронлик муддатлари автоматик тарзда узайтирилган ҳолда пенсия (нафақа) тўловлари давом эттирилади.

Шунингдек, карантин даврида пенсия ва нафақа (жумладан, дафн маросими ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа)ларга ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқи тақдим этилади, бунда уларга пенсия (нафақа)лар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

💳 Банк пластик карталари ва ишончнома орқали пенсия (нафақа) олаётган ҳамда тайинланган пенсия (нафақа)га бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш муддати келган, шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт) муддати тугаган фуқаролардан ҳужжат талаб этмасдан, тўлов муддатлари 4 ой муддатга узайтирилади.

❗️Иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларини фаолиятини давом эттириш, шунингдек, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш (бошлаш)га Республика махсус комиссиясининг ҳудудий штаблари раҳбарларининг қарорига (йиғилиш баёни) мувофиқ рухсат берилиши белгиланди. Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

👉 https://t.iss.one/koronavirusinfouz/2530

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Movluda Asqarxo‘jayeva
Ота-оналар диққатига!

Ҳурматли ота-оналар!

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги сизларга шуни маълум қиладики, 2020 йил 16 мартдан эътиборан ва профилактика тадбирлари давомида болаларни МТТга қабул қилиш учун навбатга қўйиш амалга оширилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳамда UZINFOCOM ташкилотига 2020 йил 16 март куни 2020 йил 16 мартдан республикадаги профилактика тадбирлари тугагунга қадар болаларни МТТга қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантирмаслик ва қабул қилишни тўхтатиш юзасидан хат жўнатилган эди.

Мазкур қарор коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, мамлакатда амалда бўлган профилактика чоралари давомида тушунмовчиликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди. Шунингдек, барча МТТлар ва “Ягона дарча” Давлат хизматлари марказлари фаолияти тўхтатилди. Шу боис, фуқаролар юқоридаги чоралар амал қилиши тўхтагунча МТТга йўлланма ололмайди ёки улардан фойдалана олмайди.

МТТлар фаолияти ва болаларни МТТларга қабул қилиш бўйича йўлланмаларни шакллантириш хизмати қайта бошланишининг санаси ҳақида кейинроқ хабар қилинади.