Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
287 subscribers
14K photos
999 videos
6 files
7.91K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Барчамиз бир тану бир жон бўлиб, яхши ният билан меҳнат қилсак, тарихнинг янги саҳифасини яратишга қодирмиз
--
Шавкат Мирзиёев: Если мы будем вместе, сплоченно и добросовестно трудиться, то сможем покорить любые, самые высокие рубежи, открыть новую славную страницу в истории нашего народа
Forwarded from Sevara Zakirova
Малакали ходимлар - муваффақият гарови:
ОАВ билан алоқаларни ривожлантирамиз

Европа Иттифоқи ва Ўзбекистондаги БМТ вакиллиги билан ҳамкорликда пойтахтимизда Давлат хизматлари агентлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлимининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун тренинглар ташкил этилди.

Семинар ОАВ билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилиш, ОАВ учун ахборот материалларини тайёрлаш, ўзаро ҳамкорлик этикаси юзасидан билим ва кўникмаларга бағишланди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/OAV-bilan-aloqalarni-rivojantiramiz-trening
Замонавий билим, ахборот технологияларини эгалламаган киши ҳар томонлама ютқазади

https://uza.uz/oz/society/zamonaviy-bilim-akhborot-tekhnologiyalarini-egallamagan-kish-27-01-2020

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
#тренинг

Европа Иттифоқи ва БМТ Тараққиёт дастури доирасида Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаларининг Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича етакчи мутахассислари учун икки кунлик тренинг ташкил этилди.

Батафсил: https://telegra.ph/Ikki-kunlik-seminardan-nimalarni-%D1%9Ergandik-01-29

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
Президентнинг 2017 йил 25 январдаги қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қуйи Чирчиқда семинар

Қуйи Чирчиқ туманида Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Солиқ бошқармаси ҳамкорлигида 2020 йил 1 январдан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 декабрдаги “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Батафсил: https://telegra.ph/%D2%9Auji-CHirchi%D2%9Bda-seminar-01-30
Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқларда давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган ихтиёрий пуллик ҳамда тезлаштирилган хизматлар ҳақида постлар авж олмоқда экан.

Ушбу масалага аниқлик киритамиз!

https://www.youtube.com/watch?v=iqnS_3soE3U&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/4Sg0lwLm/
“Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5930-сон, 31.01.2020 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига ўтказилди.

Шу муносабат билан агентликка мазкур тизимни юритиш ва уни Юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграция қилиш ва идоралараро ҳамкорликни бепул таъминлаш бўйича қўшимча вазифалар юклатилди.

❗️Фармон билан 2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат ЯИДХП ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхати тасдиқланди.

Фармонга кўра, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллардаги маҳаллаларда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ДХМлар филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга кенг қамровли, шу жумладан мобиль (сайёр) давлат хизматлари кўрсатиш филиалларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Филиаллар маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари биноларида бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.

Шунингдек, агентлик тузилмасида Давлат хизматларини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилди.
ОНЛАЙН: Адлия вазирлигида коррупцияга қарши курашиш бўлими ташкил этилди

➡️ https://bit.ly/31cMBtN
Сайёр хизмат кўрсатиш учун йўлга чиққан мобиль автобуснинг навбатдаги манзили “Чимён” маҳалла фуқаролар йиғини бўлди. Дам олиш кунлари аҳоли учун сайёр хизмат кўрсатди.

Батафсил: https://telegra.ph/Sajyor-hizmatning-navbatdagi-manzili-CHimyon-02-03

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Давлетов ҳузурида: “қоғозбўрон”(бюрократия), “справка”возлик, "узоқлашаётган" прописка, "қуввати" сусайган ҳокимликлар...

✍️Руслан Давлетов хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишларга тўхталар экан, хизматларнинг электрон тизимига ўтказиш орқали биргина Адлия тизимида 1 миллиард сўм иқтисод қилинганини айтди.

БАТАФСИЛ:👉 https://human.uz/site/inner/532

Telegram | Facebook | Youtube
#Инфографика

2020 йил 1 апрелдан Тошкент шаҳрида фақат my.gov.uz портали ҳамда давлат органларининг расмий веб-сайтлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлар

Манба
——————-

#Инфографика

Госуслуги, оказываемые с 1 апреля 2020 года в г. Ташкенте исключительно через портал my.gov.uz и официальные веб-сайты госорганов

Источник

👉🏻 Facebook|Telegram
Forwarded from Sevara Zakirova
#Баёнот

Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар.

Батафсил:
https://www.youtube.com/watch?v=Jlf0Im_y938

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/MKb1PbWm/
#Расман

Телеграмда Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматовнинг шахсий канали очилди

Бу каналга қуйидаги йўналтма (линк) орқали киришингиз мумкин:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvFykpRkoHLbIlnew
#Кун_тарихи

🗓 9 февраль (1441 йил)

Буюк шоир, мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун.

----------------------
#Мутолаа

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Олтин бошнинг калла бўлгани шудир.
Бедил қолиб Демян Беднийни суйса,
Қора сочнинг малла бўлгани шудир.

Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса,
Дод демоққа палла бўлгани шудир.
Маърифатдан айри ўйнаса, кулса,
Аза чоғи ялла бўлгани шудир...


© Эркин Воҳидов

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Forwarded from Sevara Zakirova
Forwarded from Олтин воҳа
"SODIQJONBIZNESTRANS" масъулияти чекланган жамияти автомобил транспортида йўловчиларни шаҳар атрофида ташиш фаолиятини амалга ошириш бўйича 6 та автомобил транспортига қўшимча лицензия варақаси олиш юзасидан Ангрен шаҳар Давлат хизматлари марказига мурожаат қилди ва бир ярим соат ичида мурожаат ижобий тарзда ҳал этилди.

Корхона раҳбари Ғуламов Содиқжон яратилган ушбу қулай шарт-шароитлардан жуда мамнун бўлди ҳамда ушбу хизматлар айнан давлат хизматлари маркази орқали кўрсатилаётганлиги тадбиркорлар учун вақт ва маблағ тежаш учун яхши имконият эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан тадбиркорлик субъектига давлат хизматларидан фойдаланиш учун нафақат давлат хизматлари марказлари, балки мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш имконияти мавжуд эканлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

@oltin_voha
Forwarded from Sevara Zakirova
Жорий йил 9 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишида берилган топшириқлар ижроси қай даражада таъминланмоқда?

Олис ҳудудлар аҳолисига шу ҳудуднинг ўзида Давлат хизматлари марказлари филиаллари орқали давлат хизматлари кўрсатилиши ташкил этилди (ми)?!

Батафсил:
https://www.youtube.com/watch?v=ZDwtveNywgg
——————————————————————--

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/yMEB48Wm/