Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
277 subscribers
14.1K photos
1.01K videos
6 files
7.96K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Биласизми

Янги йил байрамида неча кун дам оламиз?

https://t.iss.one/huquqiyaxborot/6176
#Марказларимиз

Кўркам ва замонавий марказ биноси фойдаланишга топширилди

Давлат хизматлари агентлигининг ташкил этилганига энди икки йил бўлди. Шу қисқа фурсатда унинг таркибига кирувчи Марказлар бир том остида фуқароларга қулай, тезкор, ортиқча вақт ва маблағ сарфламасдан, юқори даражада хизмат кўрсатувчи маскан сифатида танилиб улгурди.

Бекобод шаҳар Давлат хизматлари маркази янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу бино миллий меъморчилик анъаналари ва замонавий шаҳарсозлик намуналари асосида барпо этилган бўлиб, кенг ва шинам зал бўйлаб ўрнатилган белгилар давлат хизматини олишингиз учун сизга яқиндан кўмакчи бўлади.

Батафсил: https://telegra.ph/K%D1%9Erkam-va-zamonavij-markaz-binosi-fojdalanishga-topshirildi-12-30

Биз ижтимоий тармоқларда:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Марказларимиз

Янги йилга янги бинолар билан

Оҳангарон тумани Давлат хизматлари марказининг 2 қаватли биносида барча имкониятлар яратилган бўлиб, унда фуқаролар учун зарур шарт-шароитлар мавжудлигига, шинам ва кенглигига алоҳида эътибор қаратилган. Ландшафт дизайни ва архитектураси, айниқса, транспорт воситалари қатнови кеча-кундуз узилмайдиган Тошкент-Ўш автомобил йўли бўйида жойлашгани теварак-атрофга кўрк бағишлаб, туман аҳолиси ва меҳмонларни ўзига жалб этади. Экилган ҳар бир дарахт, гул ва майса манзаравий ландшафт композициясида уйғунлик касб этган. Қисқаси, бир келиб кўриб кетишга арзийдиган мажмуа бўлди.

Батафсил: https://telegra.ph/Navbatdagi-manzil-O%D2%B3angaron-tumani-12-30

Биз ижтимоий тармоқларда:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
2020 йил 1 февралдан иш ҳақи 7 фоиз ошади

2020 йилнинг февралидан бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимлари иш ҳақлари, пенсия, стипендия, нафақа ҳамда кам таъминланан оилаларга моддий ёрдамлар миқдори 1,07 бараварга оширилади. Бу Шавкат Мирзиёевнинг 30 декабрда қабул қилинган қарорида кўзда тутилган.

Ушбу санадан бошлаб:

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — 679 330 сўм (ҳозир 634 888 сўм);

Базавий ҳисоблаш — 223 000 сўм (ўзгаришсиз);

Ёшга доир пенсиялар — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 466 680 сўм (ҳозир 436 150 сўм);

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори — 238 610 сўм (ҳозир 223 000 сўм).

https://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasining-2020-yil-uchun-zbekiston-respubli-31-12-2019

Каналга қўшилиш
@toshvilagentlik
#Билиб_қўйган_яхши

(ЎзР ВМҚ-1060, 29.12.2018 й.)

Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар қайси ҳолатларда рад этилиши мумкин?

ушбу кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлиги ҳақида суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

кадастр йиғмажилдининг йўқлиги;

ушбу ер участкаси олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

рўйхатдан ўтказувчи томонидан ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўхтатиб турилган ҳолларда, тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг 3 иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

👉🏻 © Uz / Ru

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Давлат божи тўғрисидаги Қонун қабул қилинди.
Қонунда:
- Давлат божи турлари, миқдорлари, давлат божи тўловчилари ҳамда давлат божини ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари;
- Давлат божини тўлашдан озод қилиш, бож тўловчиларга имтиёзлар бериш тартиби;
- Давлат божи тўловларини, тушумларини ҳисобга олиш ва қайтариш тартиби белгиланди.
Шунингдек, Қонунга асосан Давлат божи ставкаларининг миқдорлари тасдиқланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4680944
Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Барча давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилиши ва маълумотлар рақамлаштирилиши лозимлиги таъкидланди.
Электрон давлат хизматларидан фойдаланувчилар сонини йил якунигача 5 бараварга ошириш, 2025 йилгача тўлиқ электрон хизмат кўрсатишга ўтиш мақсад қилиб қўйилди.
Шу йил 1 июлгача ҳамма хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.
www.president.uz/uz/3263
--
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по повышению эффективности оказания государственных услуг.
Отмечена необходимость перевода всех государственных услуг в электронную форму и цифровизации данных.
Поставлена цель увеличить число пользователей электронными госуслугами в не менее чем 5 раз до конца текущего года, а к 2025 году полностью перейти на электронное обслуживание.
Поручено разработать до 1 июля нынешнего года единую для всех услуг ЭЦП.
www.president.uz/ru/3263
1 июлгача ҳамма хизматлар учун ягона бўлган электрон рақамли имзо ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди

👉 https://kun.uz/96981348

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. …
#янги_хизмат

Йўловчи ва юкларни ташишга лицензия энди ДХМларда берилади

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган хизматлар сони яна биттага кўпайди.

Эндиликда автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш ДХМ орқали амалга оширилади.

Хабарингиз бор, ҳар бир хизмат Марказларимиз орқали кўрсатилиши жорий этилаётганида, уни олиш тартибини соддалаштириш, талаб қилинадиган ҳужжатлар сонини камайтиришга, яъни қоғозбозликни янада камайтиришга катта эътибор қаратилади.

Мисол учун, аввал мазкур рухсатномани олиш учун 3 та ҳужжат талаб қилинган бўлса, ДХМлар орқали жорий этилиши натижасида тақдим этиладиган ҳужжатлар сони яна биттага камайди.

Аввалги тартиб билан лицензияни олиш учун 11 та талаб белгиланган эди. Эндиликда эса улар 2 тага камайтирилиб 9 тага туширилди.

Янги тартиб жорий этилишидан олдин автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаб қилинмайдиган фаолият йўналиши мавжуд эмасди, яъни 15 та фаолият тури мавжуд бўлса, барчасига лицензия олиниши шарт эди.

Энди эса шаҳарлараро йўналишлар бўйича йўловчиларни автобусларда ёки микроавтобусларда ташиш ҳуқуқини берувчи лицензия варақасига эга бўлган автотранспорт воситаларидан маҳаллий ва хорижий фуқароларни шаҳарда ва шаҳар атрофида туристик-экскурсия қилиш йўналишларида (номунтазам йўналишларда) йўловчи ташишни амалга ошириш учун қўшимча лицензия варақаси олиш талаб этилмайди.

Энг асосийси, илгари жисмоний ва юридик шахслар аввал мазкур фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни 9 иш куни давомида олган бўлса, ҳозирда бунинг учун 3 иш куни кифоя.

Шунингдек, эндиликда талабгорлар лицензияни олиш учун ваколатли органнинг ўзига юзлаб, минглаб километр йўл босиб келмасдан, ўзига қулай бўлган исталган жойдаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши ёки my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда мурожаат этиши мумкин.

👉🏻 https://davxizmat.uz/uz/news/Yolovchi-va-yuklarni-tashishga-litsenziya-endi-DXMlarda-beriladi

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram
Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
🇺🇿 Хизмат: Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича электрон ариза юбориш Хизмат тавсифи Ушбу хизмат орқали болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича навбатга қўйиш ёки йўлланма олиш учун ота-оналар ёки…
#Биласизми

Боғча ёши ўзгардими?

Яқинда қабул қилинган “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун юзасидан турли саволлар берилмоқда. Улар орасида энг кўп сўралаётгани “боғчага болаларни қабул қилишда қуйи ёш чегараси ўзгардими?” деган савол бўляпти.

Шу муносабат билан қуйидагиларга аниқлик киритилади.

1. Қонуннинг 34-моддасида мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳларини тўлдириш ҳақида сўз боради. Унда боғча гуруҳларининг ёшга доир тоифалари келтирилган ва “илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача)” деган тоифа қайд этилган.

Ушбу жумла фуқароларни чалғитиб, “болаларни ҳамма боғчаларга бир ёшдан бошлаб бериш мумкин экан” деган нотўғри талқинларни юзага келтирмоқда.

Бироқ Қонуннинг 33-моддасида “Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади” дейилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 35-моддасида эса шундай дейилади: “Давлат мактабгача таълим ташкилотларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади”.

Демак, давлат боғчаларига болаларни қабул қилиш ёши қуйи чегараси 3 ёшлигича қолмоқда.

2. Хусусий боғчаларга болаларни қабул қилиш ва улардан чиқариш эса Вазирлар Маҳкамасининг қарори эмас, нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг устави билан тартибга солинади. Бунда нодавлат мактабгача таълим муассасаси уставида назарда тутилган бўлса ва давлат томонидан қўйилган маълум талабларга жавоб берса, болаларни ҳатто 1 ёшга тўлмаган бўлса ҳам хусусий боғчалар қабул қилиши мумкин.

3. Қонундаги ёш гуруҳлари тоифаланишига оид моддага “бир ёшдан уч ёшгача” сўз бирикмаси киритилишининг сабаби қуйидагилар:
биринчидан, давлат боғчаларига болаларни қабул қилишда кейинчалик ёш чегараси ўзгарса, Қонунга ўзгартириш киритишдек мураккаб юридик процедуранинг олдини олиш;
иккинчидан, хусусий боғчаларда гуруҳларни ёшга доир тоифалаш меъёрларини белгилаб бериш.

👉🏻 https://t.iss.one/huquqiyaxborot/6237

Биз ижтимоий тармоқларда:
Facebook|Telegram