Toshvil_davxizmat | Rasmiy kanal
262 subscribers
14.5K photos
1.07K videos
6 files
8.18K links
Халққа хизмат қилиш - энг олий бурчимиз!

Мурожаат учун:
@dxa_toshvil_bot
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори билан Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (381-сон, 07.05.2019 й.)

Низомга мувофиқ, лицензия олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилинади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтилади.

Сўровнома тўлдирилади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
👉 соҳа бўйича маълумотга эга бўлган муҳандислар ва лойиҳа архитекторлари, бош ҳамда етакчи мутахассислар дипломлари;
👉 корхонага ишга қабул қилинганлик тўғрисидаги буйруқлар нусхалари;
👉 зарур бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.

Давлат хизматларини кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Сўровнома тўлдирилганидан сўнг Давлат хизматлари марказлари бир соатда уни Қурилиш вазирлигига юборади.

Қурилиш вазирлиги сўровнома тушганидан бошлаб 7 иш кунида лицензия бериш учун ҳисобварақ-фактурани лицензия беришнинг давлат божини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали талабгорга юборади.

Талабгор бир ойда давлат божини тўлаши лозим.

Қурилиш вазирлиги давлат божи тўланганидан сўнг бир иш кунида лицензияни электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали талабгорга юборади.

Давлат хизматлари маркази лицензия тушганидан сўнг 10 минутда уни талабгорга юборади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини ва дарҳол ушбу ҳолатларни аниқлаш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “@antikorbot” номли махсус бот яратилди.

Эндиликда, Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ушбу бот орқали хабар беришингиз мумкин бўлади.

Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

Шунингдек, маълумот тариқасида:

👉 туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш — энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан (4 млн 54 минг 600 сўмдан) олтмиш бараваригача (12 млн 163 минг 800 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;

👉 туҳмат қилиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса, — энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваригача (40 млн 546 минг сўмгача ) миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
❗️2019 йилнинг 5 май – 5 июнь кунлари барча адлия органлари ва муассасаларида “Ҳуқуқий маданият ва Одоб-ахлоқ ойлиги” деб номланди.

“Ҳуқуқий маданият ва Одоб-ахлоқ ойлиги”да қуйидаги табдирларни амалга ошириш белгиланди:

🔹ходимларни қонунларга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, ҳар бир ходимда қонунга ҳурмат туйғусини шакллантиришни таъминлаш;

🔹жойларда аҳолига сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш, шу жумладан ходимларнинг ташкилотлар, ўқув юртлари ва маҳаллаларда учрашувларини ташкил этиш ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш;

🔹ходимларнинг ҳуқуқий билими ва ҳуқуқий маданияти, уларнинг қонунларни билишлари ва унга амал қилишларини, ўз фаолиятларида оқилона қўллай оладиган тарзда ҳуқуқий билимга эга бўлишини таъминлаш;

🔹адлия органлари ва муассасалари ходимлари орасида коррупцияни олдини олиш ва уни бартараф қилиш;

🔹“Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкил этиш;

🔹адлия органлари ва муассасаларида “Ҳуқуқий билимлар куни”ни ташкил этиш.

“Ҳуқуқий маданият ва Одоб-ахлоқ ойлиги”ни ташкил этишдан мақсад адлия органлари ва муассасаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, улар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш, шунингдек адлия органлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ва уларни қонун ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш ҳисобланади.

Kаналга уланиш ⬇️
https://t.iss.one/toshvilagentlik
#хотира_инсонни_улуғлайди

Халқи, ватани, миллатнинг шаъни учун жон фидо қилганларнинг хотираси унитилмас, жасорати эса эҳтиромга лойиқ!

9 май — Хотира ва қадрлаш куни.

@toshvilagentlik
🎗Савобли иш тўхтамас

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Х.Файзиев ташаббуси билан Пискент туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан Пискент туманида яшовчи 1941-1945 йилларда уруш қатнашчиси Сирож ота Саидмахмудов хонадонига ташриф буюрилди.
Меҳмонларнинг ташрифидан хурсанд бўлган Сирож ота ўша даврда бошидан ўтган оғир кунлари тўғрисида гапириб, бугунги кунда яратилаётган шароитлар, эл-юрт фаровонлиги йўлидаги ислоҳотларга ҳар бир жамият аъзоси шукроналик билан ўз меҳнати ва билими билан жавоб қайтариши лозимлигини кўзда ёш билан таъкидладилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ватан сиз билан фахрланади!
Сиз – Тошкент вилоятининг фахрисиз, ғурурисиз.


Мазкур видеоролик Иккинчи жаҳон урушида қатнашган Тошкент вилоятининг фарзандларига бағишланади. Бугун орамизда ўша мудҳиш кунларда Ватан учун қон кечган 103 нафар қаҳрамон яшаяпти...

Дарвоқе, улар бир пайтлар норғул, дуркун йигитлар эди. Бугун эса шарафга бурканиб, ўтган йилларнинг тахир заҳматларини ҳикоя қиляптилар.

Эй, сен, азамат ўғлон, эй, лобар қиз, илтимос бир нафас тўхта. Сен бу инсонларнинг юрак садосига қулоқ бер. Тингла, она замин уруш ва тинчлик ҳақида хазин бир ҳикоя айтаяпти...

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Шавкат Мирзиёев аждодлар хотирасини ёд этди
www.president.uz/uz/2561

Шавкат Мирзиёев почтил память предков
www.president.uz/ru/2561
#фахрийларимиз_фахримиз

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Х.Файзиев ташаббуси билан, Бўка тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан тумандаги “Бунёдкор“ МФЙ Ифтихор кўчаси 12 а уйда яшовчи 95 ёшли қаҳрамон, уруш қатнашчиси Рўзматов Кенжа ота хонадонига ташриф буюрилди.
Хонадонга кириб бориши билан ўзгача файзни ҳис қилган меҳмонлар уруш қатнашчиси бўлган отахон билан илиқ суҳбат қуришди.
Кенжа ота жаҳон уруши кўрган инсон сифатида ҳозирда тинч ва фаровон юртда яшаётганимиз учун шукрона келтиришимиз, бундай яратилаётган шароитлардан илҳомланган холда эл-юрт равнақи учун сидқидилдан хизмат қилиш зарурлигини таъкидлаб, дуо қилиб ўз миннатдорчиликларини изҳор этдилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хотира_ва_қадрлаш

Вилоят раҳбарлари иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг уйига бориб, байрамона ва тантанали вазиятда Президент совғасини топширишди.

Бекобод шаҳри ва Оҳангарон туманида фронт фахрийларига уй совға қилинди.

***

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
www.president.uz/uz/2564

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественной церемонии, посвященной Дню памяти и почестей
www.president.uz/ru/2564
#Диққат_акция

Адлия вазирлиги фуқароларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилади

🔹 Сизнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларингиз бузиляптими?
🔹 Турар жойингиз қонунга хилоф равишда бузилдими?
🔹 Бузилган иморатингиз учун компенцация тўланмаяптими?
🔹 Сизга таклиф этилган компенсация тури сизни қониқтирмаяптими?
🔹 Кўчмас мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқини ололмаяпсизми?

Бунга барҳам бериш вақти келди!

Адлия вазирлиги жорий йилнинг 10 майдан — 30 июнь кунига қадар фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн мурожаатларни қабул қилиш ва ҳал этиш бўйича АКЦИЯ эълон қилади.

Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали мурожаат этинг ва ўз ҳуқуқингиз ҳимоя қилинишига эришинг:
https://bit.ly/2YjRnTy
@huquqiyaxborot

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshvilagentlik
Ўзбекистон ва БАА: давлат хизматлари тизимини ривожлантириш учун шерикчилик

Адлия вазирлиги вакиллари Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияси таркибида “Давлат бошқаруви тизими самарадорлигини ошириш” ҳукуматлараро дастури доирасида Бирлашган Араб Амирликларида бўлдилар.

Икки мамлакат 17 та мақсадли экспертлик гуруҳларини ташкил этишди. Улар 2019 йилда Ўзбекистон ҳукумати олдида турган муаммоларни эчишга ёрдам берадиган бизнес моделини жорий этишни қўллаб-қувватлаш учун 57 та қўшма ташаббусни амалга ошириш ниятидалар.

Ҳамкорлик ҳукумат ишларида ривожлантириш моделларидан фойдаланиш, давлат ва интеллектуал хизматларда илғор тажрибани қўллаш, корпоратив самарадорлик, инновация ва салоҳиятини ошириш соҳаларида энг яхши амалиётларни жорий этишга қаратилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Маҳмуд Истамов ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори Халилилло Тўрахўжаев БАА адлия вазири маслаҳачиси Мазен Тажедин ва БАА Адлия вазирлигининг кўмаклашиш хизмати котиби ўринбосари Абдулла Ал Мажид билан учрашишди.

Ҳар икки идора вакиллари ўртасида нотариат, давлат хизматлари тизими фаолиятини ташкиллаштириш, АКТ соҳасини ривожлантириш орқали фуқароларнинг кундалик ҳаётини соддалаштириш учун инновацияларни жорий этиш йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

БАА да хизмат кўрсатиш истеъмолчиларининг бахти ҳукумат тузилмалари, жумладан Адлия вазирлигининг ҳам устувор мақсадлардан бири экани қайд этилди. Давлат органларининг вазифаси инсонларга хизмат кўрсатиш, уларнинг ўз имкониятларини амалга оширишларига кўмаклашишдир. Ҳар бир ҳукуматнинг асосий вазифаси - мамлакатда истиқомат қиладиган инсонларни бахтли қилиш, уларнинг барча орзу-умидларини рўёбга чиқариш ва ишончларини оқлашдир.

Амирликларнинг ушбу ташаббуси Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” тамойилига ўхшашдир. Айни пайтда мазкур тамойил республикамиз давлат ҳокимиятининг барча даражаларида илгари сурилмоқда. Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар даврида БАА нинг бу йўналишдаги тажрибаси мавжуд чақириқларга самарали жавоб қайтариш ва белгиланган вазифаларни ҳал этиш имконини беради.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси БААлик ҳамкасбларини қонун устуворлигини таъминлаш, давлат хизматларини кўрсатиш соҳалари бўйича тажриба алмашиш мақсадида мамлакатимизга таклиф этдилар.

⚖️ https://www.facebook.com/groups/adliya/permalink/1101596469964598/
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳукумат қарори билан Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди (381-сон, 07.05.2019 й.)

Низомга мувофиқ, қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилинади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтилади.

Сўровнома тўлдирилади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
👉 зарур бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
👉 мутахассислар дипломлари нусхалари.

Давлат хизматларини кўрсатилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Сўровнома тўлдирилганидан сўнг Давлат хизматлари марказлари бир соатда уни Қурилиш вазирлигига юборади.

Қурилиш вазирлиги сўровнома тушганидан бошлаб 7 иш кунида гувоҳнома бериш учун ҳисобварақ-фактурани гувоҳнома беришнинг йиғим қийматини (энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида) кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали талабгорга юборади.

Талабгор бир ойда йиғимни тўлаши лозим.

Қурилиш вазирлиги йиғим тўланганидан сўнг бир иш кунида гувоҳномани электрон шаклда расмийлаштиради ва Давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали талабгорга юборади.

Давлат хизматлари маркази гувоҳнома тушганидан сўнг 10 минутда уни талабгорга юборади.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Биласизми

Боғчада болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади.

Бунда биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.

Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати маҳалла томонидан берилган оиланинг мулкий аҳволи тўғрисида маълумотномага ва тегишли боғча ота-оналар қўмитасининг хулосасига асосан аниқланади ва шакллантирилади.

Тўловдан озод қилинадиган кам таъминланган оила фарзандлари рўйхати ҳар ўқув йилининг 25 сентябрь кунига қадар тасдиқланади.

Рўйхатига кирмай қолган, шунингдек йил давомида аниқланган кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳисобидан захира шакллантирилади.

Тўловдан озод қилинган болаларнинг боғчага қатнаши тўхтатилиши натижасида бўшаб қолган ўринлар мазкур захирадан тўлдириб борилади.
@huquqiyaxborot


Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади

Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги
Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

👉 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади;

👉 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади;

👉 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади;

👉 тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан (ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиши учун энг кам иш ҳақининг ярим баравари миқдорида (101 минг 365 сўм) тўлов ундирилади;

👉 абитуриентнинг тест синовидан тўплаган баллари ҳақидаги маълумот тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
@huquqiyaxborot

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEk1B-MEbzvcRywKDA
Forwarded from Huquqiy axborot
​​“Ҳуқуқий ахборот”канали расмий мақомга эга бўлди

Ҳуқуқий ахборот”, “Правовая информация”, “Legal Info каналлари Телеграм тармоғида верификация қилинди.

Хабарингиз бор, 2017 йил октябрь ойида қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳақида аҳолига тезкор равишда етказиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий ахборот” канали фаолияти ташкил этилган эди.

Мазкур канал фаолиятининг доимий такомиллаштирилиб борилиши натижасида, ҳозирда ушбу канал ҳуқуқий мавзулар бўйича ўзига хос ахборот агентлиги вазифасини ҳам бажариб келяпти.

Хусусан, канал орқали 2018 йилда 2 400 та материал тарқатилган, ушбу материаллар жами 123 млн марта кўрилган.

Яқинда фойдаланувчилар талабидан келиб чиқиб, ушбу телеграм каналининг рус ва инглиз тилларидаги версиялари ҳам ишга туширилди.

“Ҳуқуқий ахборот”га ўхшаш каналлар пайдо бўлганлиги, улар орқали аҳолини чалғитувчи ахборотлар тарқатилаётганлиги туфайли каналнинг уч тилдаги шаклига ҳам махсус Verified (тасдиқланган) белгиси олинди.

Эндиликда, канал номидаги махсус кўк белги орқали уни осонгина ажратиб олиш мумкин бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Олтин воҳа
​​Хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш бўйича мурожаатлар эндиликда Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинмоқда.

Жумладан, фуқаро Руслан Алимов махсус синовлардан муваффақиятли ўтиб, Ангрен шаҳар Давлат хизматлари маркази томонидан хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ва нострификацияланлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлди.

@oltin_voha