TOSHKENT VILOYATI TRANSPORT BOSHQARMASI
219 subscribers
7.84K photos
639 videos
64 files
3.06K links
Toshkent viloyati transport boshqarmasining rasmiy kanali
Download Telegram
#диққат

❗️“Ўзгидромет” кучли шамоллар бўлишидан огоҳлантирди

“Ўзгидромет” раҳбари 12-14 апрель кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, 12 апрель куни Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. 13-14 апрель кунлари республика ҳудудининг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 30-35 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 37 даражагача кўтарилади.

12-14 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.

12-14 апрелда Қорақалпоғистон Республикасида;

13-14 апрелда Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.
#Диққат

❗️Айни вақтда Ер шари 5 баллик магнит бўрони таъсирида

Магнит бўронлари чоғида бош қаттиқ оғриши, инсон асабийлашиши, чарчоқ ва уйқусизлик рўй бериши мумкин.
#Диққат

❗️Техник регламентга мувофиқ автомобиль олд пешойнасининг юқори қисмидан лента кўринишида диаметри 14 см.гача бўлган қисмини 100 фоиз қорайтиришга рухсат берилади.

Ўлчов ишлари олд пешойнанинг ташқи томонидан амалга оширилади.
#диққат

❗️Бугун ва эртага Ўзбекистонда туш пайти қуёшнинг ултрабинафша нурланиш индекси 11 баллик шкалада 9 баллик бўлиши айтилмоқда.

Бу қуёшнинг хавфли даражадаги нур сочиши бўлмасада, аммо мавсум учун ноодатий иссиқлик эканини  таъкидлаб ўтиш жоиз.

Очиқ офтоб остида ҳимоя бош кийимларини кийиб олиш тавсия этилади.
#диққат
#қабул

⚡️⚡️Бўка тумани Бўстон маҳалласида Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули ташкил қилинади

Эртага, 3 май куни соат 10-00 да Бўка тумани Бўстон маҳалласидаги Ёшлар истироҳат боғида Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули ташкил қилинади.

Очиқ-жонли мулоқотларда Президент Халқ қабулхонаси масъуллари, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири ва Тошкент вилояти ҳокими мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқот олиб боради.

Агар сизда қуйидаги ташкилот ва идоралар билан боғлиқ ариза, шикоят ёки таклиф бўлса, эртага мазкур оммавий қабулга келишингиз мумкин:

Президент Халқ қабулхонаси,
Бош прокуратура,
Ички ишлар вазирлиги,
Тошкент вилояти ҳокимлиги
#диққат

❗️Эртага қуёшнинг хавфли даражадаги нур сочиши кузатилади

Эртага, 3 май куни
Тошкентда туш пайти қуёшнинг ултрабинафша нурланиш индекси 11 баллик шкалада 10 баллик бўлиши прогноз қилинмоқда.

Бу қуёшнинг хавфли даражадаги нур сочиши эканини таъкидлаб ўтиш жоиз. Аммо мавсумга хос эмас. Бу каби кескинлик қуёшда 30 апрель куни кучли чақнашлар фонида рўй бермоқда.

Очиқ офтоб остида ҳимоя бош кийимларини кийиб олиш тавсия этилади.
#диққат

❗️Бўстонлиқ туманининг айрим кўчаларида машиналар ҳаракати вақтинча чекланади

Эртага, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Бўстонлиқ тумани марказида жойлашган Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтиши муносабати билан мазкур майдонга туташ бўлган йўлларда соат 08-00 дан 11-00 га қадар транспорт ҳаракати чекланади.
#диққат
#тезкор

❗️Тошкент вилоятининг 8 та ҳудуди сел хавфидан огоҳлантирилди

"Ўзгидромет" жорий йилнинг 18-20 май кунлари республикамизниниг 9 та вилоятида СЕЛ-СУВ ТОШҚИН ҲОДИСАЛАРИ юзага келиши ҳақида хабар берди.

Хусусан, хабарда Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари, шунингдек, Олмалиқ ва Ангрен шаҳарларида сел келиш хавфи мавжудлиги ҳақида огоҳлантирилган.
#Тезкор #Диққат

‼️ Эртадан бошлаб Тошкент вилоятида 360°да қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилади

Республикамиз ҳудудида ЙТҲларни олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЙПХ ходимларига бириктирилган хизмат автомобилларига ўрнатилган 360°да қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма эртадан бошлаб Тошкент вилояти автомобиль йўлларида ишга тушурилади.

🚔 Қурилма тўҳтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам бир қанча қоидабузарликларни аниқлайди:

ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;

ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;

светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);

йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;

йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;

йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;

давлат рақам белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.

‼️ Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.
#диққат

❗️Бугундан Ерни кучли магнит бўрони қоплайди

20, 22 ва 23 май кунлари Қуёшдаги кучли чақнашлар туфайли ҳосил бўлган магнит бўронлари Ерга етиб келиши тахмин қилинмоқда. Бўрон туфайли сурункали касалликлари бор одамларда бош оғриғи, кўнгил айниши, бўғимларда оғриқ ва уйқусизлик бўлиши мумкин.