Raqobatni rivojlantirish va iste'molchilar huquqlarini himoya qilish qo‘mitasi Toshkent viloyati hududiy boshqarmasi
74 subscribers
2.84K photos
635 videos
3 files
2.11K links
Коммунал, қурилиш, транспорт, савдо, умумий овқатланиш, тиббий хизматлар, дори-дармонлар нархлари, молиявий, ижтимоий ва алоқа хизматлари....
Ишонч телефони: 1159, (70) 202-01-99, https://t.iss.one/rquzBot

Расмий саҳифа:
https://t.iss.one/RaqobatGovUz
Download Telegram
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида электротехника тармоғига оид кўп масалалар ўз ечимини топди.

Масалан, факторингдан энг кўп фойдаланувчи ҳам электротехника корхоналари. Йил якунигача соҳага камида 30 миллион долларлик факторинг учун ресурс жалб қилинади.

Ҳозирда ташқи қарз ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларда четдан кираётган товарлар божхона божи ва ҚҚСдан озод қилинган. Лекин бу лойиҳаларда қатнашаётган ўзимизнинг корхоналар ҚҚС тўлаётгани оқибатида импорт товарлар билан нарх бўйича рақобат қила олмагани учун бундай лойиҳалардаги иштироки чеклангани кўрсатиб ўтилди.

Эндиликда халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларга етказиб берилган товарлар учун маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилиши белгиланди.

Тармоқ корхоналарига ягона талаб – сифат, таннарх ва рақобат. Бунинг учун ишлаб чиқаришга халқаро стандартлар жорий қилиниши ва сертификат мавжуд бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#инфографика

🤔 Рақобат қўмитасига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида 2024 йил 7 ой давомида жами 15 562 та мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг 5 775 таси уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, 5 824 таси савдо ва умумий овқатланиш, 3 503 таси алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 44 таси реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.

🔨 Юқоридаги мурожаатларни ўрганиш мобайнида, 309 та ҳолатда истеъмолчилардан жами 109,2 млрд. сўм миқдорида ортиқча маблағ олингани аниқланган ва тегишли чоралар кўрилганлиги натижасида 95,5 млрд. сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 8,4 млн нафар истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланган.

🔍Батафсил видео инфографикада

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
❗️РЕКЛАМА СОҲАСИДА ИШ ЮРИТУВЧИ ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги
«Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонасига

🔘рекламага оид фаолият субъектларига реклама тўғрисидаги қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш ва улар томонидан реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш бўйича қўшимча ваколатлар берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 428-сон қарори

📣 Реклама бозори субъектлари «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» давлат унитар корхонасидан

🔘 шартнома асосида кўриб чиқиш учун тақдим этилган реклама маълумотларининг ғоялари, мавзулари ва эскизлари бўйича ихтиёрий равишда хулосалар олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 702-сон қарори

🤝 Корхонага мурожаат этиш ихтиёрий, аммо бу келажакда реклама билан боғлиқ бўлган камчиликларни бартараф этишда ёрдам беради. «Рақамли трансформация ва аутсорсинг маркази» мутахассислари сизнинг реклама эскизингизни баҳолайди ва уни қонунга мувофиқлиги тўғрисида профессионал хулоса беради.

ℹ️ Боғланиш:

📞 71 207 47 00 (400, 439)
[email protected] | [email protected]

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
НАЗОРАТ ХАРИДИ: 7та ТУДАГИ МУЗҚАЙМОҚЛАРДАН 6 таси ТАРКИБИДА ИЧАК ТАЁҚЧАСИ ГУРУҲИДАГИ БАКТЕРИЯЛАР БОРЛИГИ АНИҚЛАНДИ

💬 Рақобат қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди. Унда “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган, қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” савдо белгиси остидаги музқаймоқнинг 7та тури харид қилинди ва лабораториялардан берилган хулосалар қуйидаги натижаларни кўрсатди.

Хусусан,
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг тасарруфидаги Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси лабораторияси “Хоттабыч” музқаймоғининг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”,“Шоколадли”, “Олхўри мевали” ва “Пломбир” каби турлари таркибида ичак таёқчаси гуруҳидаги бактериялар борлигини аниқлади.

“ТЕХНОСТАНДАРТ НЕО” МЧЖнинг аккредитациядан ўтган лабораторияси хулосасига кўра, мазкур музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли” ва “Олхўри” каби турдаги маҳсулотлар таркибида шакар миқдори белгиланган меъёрлардан икки баробарга кўплиги яъни, белгиланган меъёр 14,5 - 17,5 % ўрнига 37,7 -38,1 % эканлиги маълум бўлди. “Олма мевали” пломбир маҳсулотида эса аксинча сахароза миқдори меъёрдан камлиги аниқланди.

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг маҳсулот маркировкаси (қадоғи) бўйича берган хулосасига кўра, ушбу музқаймоқнинг “Эскимо”, “Бананли”, “Фисташкали”, “Шоколадли”, “Олхўри мевали”, “Олма мевали” ва “Пломбир” каби турлари таркиби ҳамда умумий техник регламент талабларига номувофиқлиги аниқланган.

📝 Ўрганишлар давомида мазкур музқаймоқларда қадоғида “Музқаймоқни истеъмол қилиш вазнингизни камайтиради, иммунитетингизни ошириш ва стрессдан чиқишда ёрдам беради, шунингдек, яхши кайфият тақдим этади” мазмунидаги жумлаларини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.

🔝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 490-сонли қарорида назоратни амалга оширувчи давлат органлари Техник регламент талабларига мувофиқ бўлмаган тамғаланган озиқ-овқат маҳсулотлари муомалага чиқарилишининг олдини олиш, шунингдек бундай маҳсулотларни бозорда муомаладан олиб қўйиш учун барча чораларни кўриши шартлиги белгиланган.

🔝 Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
“УМРА” ТАДБИРЛАРИ РЕКЛАМАСИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ

🔝 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ваколати доирасида “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид туризм хизматларини реклама қилинишининг (ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар, гуруҳ ва каналларда жойлаштирилган ахборотларнинг) қонунийлиги юзасидан ўрганишлар ўтказмоқда.

🤔Маълумки, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолият Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги 364-сонли ҳамда 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорлари асосида амалга оширилади.

✍️ Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, жорий йилнинг 2 июлида “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатишга доир фаолият лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди.

✈️ Ўз навбатида, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатишга рухсат берилган (лицензияга эга) туроператорлар рўйхати эълон қилинган бўлиб, бундай лицензияга эга бўлмаган субъектлар томонидан ушбу хизматларни кўрсатиш тақиқланган.

🌀 Таҳлилларга кўра, интернет ва ижтимоий тармоқларда “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ реклама ахборотлари фаоллашганлиги, тегишли лицензия ва рухсатномалар бўлмаган ҳолатда ушбу хизматлар реклама қилинаётганлиги кузатилмоқда.

🌫 “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рекламани тайёрлаш, жойлаштириш ва тарқатиш (рекламанинг айланиши) соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ва истеъмолчиларни нотўғри ва ишончсиз рекламадан ҳимоя қилувчи муҳим меъёрий ҳужжатдир.

✈️ Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ ...тегишли сертификатлари ва лицензиялари, мажбурий сертификатлаштириш гувоҳномалари ёки махсус рухсатномалари мавжуд бўлмаган товарларни реклама қилиш тақиқланган.

Ҳурматли фуқаролар, Рақобат қўмитаси зиёратчиларимизни "Умра" амалларини муносиб ва хавфсиз бажаришлари учун огоҳ бўлишлари ва кейинчалик турли кўнгилсиз ҳолатларга тушиб қолмасликлари мақсадида ишончли ва кафолатланган хизматлардан ҳамда тегишли лицензияга эга бўлган туроператорлар хизматларидан фойдаланишларини тавсия этади.

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
"AFSAR COMPANY LTD” МЧЖга ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

🤔 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига “Societe Jas Ilennessy & Со” (Франция) компанияси ўзининг “HENNESSY X.O” товар белгиси билан фуқаролик муомаласига киритилган коньяк маҳсулотига ташқи кўриниши жиҳатдан истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшаш қилиб “AFSAR COMPANY LTD” МЧЖ томонидан “EXTRA OLD X.O” коньяк маҳсулоти ишлаб чиқарилганлиги ва фуқаролик муомаласига киритилганлиги юзасидан мурожаат қилган.

💬 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 694-сонли қарори “Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси” 6-бандида, аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш инсофсиз рақобат белгиларидан бири эканлиги белгиланган.

✍️ Ўрганишларда, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси, хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга ошириш тақиқланган талаби бузилган деб топилди.

Яъни, ушбу ҳолатда “AFSAR COMPANY LTD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “EXTRA OLD X.O” коньяк маҳсулотининг ташқи кўриниши айнан “HENNESSY X.O” коньягини такрорлагани ва истеъмолчиларни адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги аниқланган.

🌀 Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “AFSAR COMPANY LTD” МЧЖ Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 21-моддаси талаблари бузилганлиги юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якуни бўйича молиявий жарима қўлланилди.

✈️ Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
🗓 Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбарияти Халқаро валюта жамғармасининг Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари Яссер Абдих билан учрашди.

📄 Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг Халқаро валюта жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалари, Ўзбекистонда рақобат сиёсатининг асосий мақсадлари, рақобатни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар ва рақобат қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида томонлар рақобатни ривожлантириш соҳасидаги ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

____

🗓 23 сентября текущего года руководство Комитета по развитию конкуренции и защите прав потребителей Республики Узбекистан встретилось с главой миссии Международного валютного фонда по Узбекистану Яссером Абдихом.

📄 В ходе диалога были обсуждены проекты, реализуемые в сотрудничестве с Международным валютным фондом, основные цели конкурентной политики в Узбекистане, реформы в области развития конкуренции и последние изменения в законодательстве о конкуренции.

По итогам встречи стороны договорились продолжить сотрудничество в сфере развития конкуренции.

____

🗓 On September 23, 2024, the leadership of the Competition Promotion and Consumer Protection Committee of the Republic of Uzbekistan met with Yasser Abdih, head of the International Monetary Fund mission for Uzbekistan.

📄 During the meeting, sides discussed ongoing projects in collaboration with the International Monetary Fund, Uzbekistan’s key competition policy goals, reforms aimed at strengthening competition, and recent changes in competition law.

At the end of the meeting, the parties agreed to continue cooperation in the field of competition development.

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😀🇻🇮😃👍 😡🙄😁😝😂😁

🥫КЕТЧУП МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги кетчуп маҳсулотларининг сифатини назоратдан ўтказди:

✈️"TANHO"
✈️"МОНАРХ"
✈️"HEINZ"

🔬 Синов натижалари қандай?

🔝Батафсил

👥Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
#Ҳуқуқий_Саводхонлик

📝 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонуннинг асосий жиҳатлари

👣 Ҳар бир фуқаро товар ёки хизмат харид қилганда истеъмолчи ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни истеъмолчи манфаатларингиз ҳимояланишини таъминлайди.

Қуйидаги асосий қоидаларни билиб олиш муҳим!

Истеъмолчиларнинг асосий ҳуқуқлари:

🟡 1. Маълумот олиш
Истеъмолчи товар ёки хизмат ҳақида тўлиқ ва ҳаққоний маълумот олиш ҳуқуқига эга (4-модда)
🟡 2. Товар ва хизматларнинг хавфсизлиги
Маҳсулотлар ва хизматлар инсон саломатлиги, ҳаёти, мол-мулки ва атроф-муҳит учун хавфсиз бўлиши керак (4-модда)
🟡 3. Тўловларнинг қопланиши
Агар товар ёки хизмат зарар етказган бўлса, истеъмолчи тўлиқ моддий ва маънавий зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга (4-модда)
🟡 4. Танлаш ҳуқуқи
Истеъмолчи бозорда эркин танлов қилиш ҳуқуқига эга (4-модда)

Бу ҳуқуқларни билиш сизга ўз манфаатларингизни ҳимоя қилишда ёрдам беради, шунингдек, тадбиркорларни сифатли товарлар ва хизматлар кўрсатишга ундайди.

➡️ Қонун матнини тўлиқ ўқиш учун қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни
_______

#Правовая_Грамотность

📝 Основные положения Закона о защите прав потребителей

👣 Каждый гражданин имеет право на защиту при покупке товаров или услуг. Закон Республики Узбекистан "О защите прав потребителей" обеспечивает защиту потребителя.

Вот несколько ключевых положений из закона, которые должен знать каждый!

Основные права потребителей:

🟡 1. Получение достоверной информации
Потребители имеют право получит полную информацию о товаре или услуге перед покупкой (Статья 4)
🟡 2. Безопасность товаров и услуг
Продукты, услуги должны быть безопасны для здоровья, жизни, имущества и окружающей среды (Статья 4)
🟡 3. Возмещение убытков
Если товар или услуга нанесли ущерб, потребитель имеет право на возмещение убытков и морального вреда (Статья 4)
🟡 4. Право на выбор
Потребитель может свободно выбирать товары и услуги на рынке (Статья 4)

Знание этих прав помогает защитить ваши интересы, а также стимулирует предпринимателей предоставлять качественные товары и услуги.

➡️ Более подробно с текстом закона можно ознакомиться по ссылке: Закон Республики Узбекистан "О защите прав потребителей"

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ КОМПЛАЕНС ФАОЛИЯТИГА МАСЪУЛ ХОДИМЛАР УЧУН ЎҚУВ КУРСЛАРИНИНГ НАВБАТДАГИ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

🤔 Жорий йилнинг 24-26 сентябрь кунлари Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқлаштириш” мавзусида ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ҳамда соҳага доир билим ва салоҳиятини янада такомиллаштиришга қаратилган ўқув курслари бўлиб ўтди.

Мазкур курсларда республикадаги йирик корхоналар "O‘zbektelekom" АК, "Uzbekistan helicopters" МЧЖ, "Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki" АЖ, "Unicon.uz-фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази" МЧЖ, “Qo‘qon biokimyo” АЖ, "Kredit-axborot tahliliy markazi" kredit byurosi" МЧЖ, "O‘zshaharsozlik LITI" ДУК, “O'zbekiston milliy metrologiya instituti” ДК, "Andijon mexanika zavodi" ШК, "UzAuto Motors" АЖ, “Dehqonobod kaliy zavodi” АЖ, “O‘zbekko‘mir” АЖ, “Bektemir-spirt eksperimental zavodi” АЖ, "Toshkent shahar yer osti umumiy o‘tish muhandislik kollektorlari boshqarmasi" ДУКларнинг монополияга қарши комплаенс бўйича масъул ходимлари иштирок этди.

📝 Ўқув курслари доирасида иштирокчиларга:

🔘Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва унинг мақсади;
🔘устун мавқе, монополия ва табиий монополия асосий талаблари;
🔘монополияга қарши комплаенс асосий талаблари;
🔘инсофсиз рақобат турлари ва белгилари;
🔘картель келишувлари ва уларнинг турлари;
🔘рақамли платформаларнинг бозор ҳукмронлиги ва уларга нисбатан монополияга қарши талаблар;
🔘биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби ва талаблари мавзуларида малака ошириш курслари ўтказилди.


👣 Ўқув семинар якунида тингловчиларга курс бўйича махсус сертификатлар топширилди.

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
🔝 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига жорий йилнинг ўтган даврида кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ва харидлари бўйича 450 га яқин мурожаатлар келиб тушган.

📝 Мурожаатлар асосан, пудрат ташкилотлари томонидан қурилиш муддатларини кечиктириб юбориш, қурилиш ишларини сифатсиз бажариш, лойиҳа ҳужжатларида белгиланган иш ҳажмлари ва турларини тўлиқ бажармаслик, шартнома ва рекламаларда қайд этилган қурилиш материаллари ва ускуналари ўрнига бошқа сифатсиз ва арзонларини ишлатиш ва ўрнатиш юзасидан бўлмоқда.

🌀 Ўз навбатида, ушбу мурожаатлар ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Истеъмолчилар ва истеъмолчиларнинг номуайян доиралари ҳуқуқлари бузилишини олдини олиш мақсадида кўп қаватли уй-жойлар қуриб сотувчи тадбиркорлик субъектлари ОГОҲЛАНТИРИЛАДИ:
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг:
🔝 4-моддасига асосан,
истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:


🔘товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
🔘товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлиши;
🔘ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун хавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек, ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;
🔘бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш.

🔝 19-моддасига асосан,
🔘ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.
🔘Иш бажариш (хизмат кўрсатиш) жараёнида аниқланган нуқсонларни бартараф этиш муддатлари шартномада белгилаб қўйилади. Бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)даги нуқсонлар, агар шартномада бирмунча қисқароқ муддат белгиланмаган бўлса, истеъмолчи талаб қилган кундан эътиборан йигирма кун ичида ижрочи томонидан бартараф этилиши керак.
🔘Нуқсонлар белгиланган муддатда бартараф этилмаган, шунингдек, иш бажаришни (хизмат кўрсатишни) бошлаш ва тугаллаш кечиктирилган тақдирда, ижрочи истеъмолчига ҳар бир кечиктирилган кун, соат (агар муддат соатларда белгиланган бўлса) учун иш (хизмат) қийматининг ёки буюртма қийматини (агар унинг қиймати алоҳида белгиланмаган бўлса) бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди.

🔝 23-моддасига асосан,
🔘давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиши ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
🔘Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари давлат томонидан ҳимоя қилинишини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, судлар таъминлайдилар.
Сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) билан шартномавий муносабатларда истеъмолчи қонунчиликда назарда тутилган ўз талаблари қаноатлантирилиши учун устувор ҳуқуққа эга.

✍️ Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 178-моддасига асосан:
Норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказиш, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисидаги ахборотни тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, шу жумладан истеъмолчиларни товарнинг истеъмолга оид хусусиятлари ёки сифати хусусида чалғитиш, товарни унга ўхшаш бошқа маҳсулотлар билан алмаштириб қўйиш, маҳсулотнинг хусусиятлари ва сифатини қасддан ўзгартириш ва бошқа ҳолатларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланган.

☝️ Юқоридагиларга асосан Рақобат қўмитаси кўп қаватли уй-жойлар қуриб сотувчи тадбиркорлик субъектларини истеъмолчилар (фуқароларимиз) ҳуқуқларини устуворлигини ҳисобга олган ҳолатда қонуний фаолият олиб бориш юзасидан қатъий огоҳлантиради.

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “HAMKORBANK” АТБГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

🪧 Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “Hamkorbank” АТБнинг онлайн микроқарз банк хизмати реклама ахборотида истеъмолчиларни чалғитувчи маълумот берилганлиги аниқланган.

Хусусан, мазкур банк хизмати рекламасида “Онлайн микроқарз” – “Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!” мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган.

🔝 Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилилди.

🔝 Бунда, микроқарз банк хизмати бўйича фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, реклама ахборотида ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари кўрсатилмаган.

✈️ Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.

☝️ Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан “Hamkorbank” АТБга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.


Каналга уланиш
🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
#Ҳуқуқий_Саводхонлик

ФУҚАРО САВОЛИ:

- Катта компаниялар кичик компанияларнинг бозорга чиқишига тўсқинлик қила оладими?

ЖАВОБ:

🟣Йўқ, бу қонунга зид. "Рақобат тўғрисида"ги Қонунда йирик компаниялар кичик компанияларни бозорга кириши ёки тенг шароитларда рақобатлашишига тўсқинлик қила олмайди (18-модда: устун мавқени ва устун музокара кучини суиистеъмол қилишни тақиқлаш).

🟣Масалан, товарни реализация қилишда ёки олишда камситувчи шарт-шароитларни белгилаш, шартнома предметига тааллуқли бўлмаган шартларни қўллаш каби ҳаракатлар бозорда устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳисобланади.

➡️ Манба: Ўзбекистон Республикасининг "Рақобат тўғрисида"га Қонуни
__

ВОПРОС ГРАЖДАНИНА:

- Может ли крупная компания помешать мелким компаниям выходить на рынок?

ОТВЕТ:

🟣Нет, это незаконно. Согласно Закону "О конкуренции", крупные компании не могут создавать дискриминационные условия, которые мешают мелким компаниям выйти на рынок или конкурировать на равных условиях (статья 18: запрещение злоупотребления доминирующим положением и превосходной переговорной силой).

🟣Такие действия, как установление дискриминационных условий при реализации или приобретении товара, навязывание условий, не относящихся к предмету договора считаются злоупотреблением доминирующим положением на рынке.

➡️ Источник: Закон Республики Узбекистан "О конкуренции"

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТЕЛЕКОММУНИКAЦИЯ ХИЗМАТЛАРИ ОПЕРАТОРЛАРИНИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

💧 Рақобат қўмитасига 2024 йилнинг 9 ойи давомида телекоммуникaция хизматлари бўйича 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиш натижасида ортиқча олинган (ҳисобланган) 115 млн сўм маблағ истеъмолчиларга қайтарилиши таъминланди.

🤔 Мурожаатларда асосан, алоқа сифатининг қониқарсизлиги, ҳисоб-китобларнинг нотўғри юритилиши ва ортиқча қарздорлик ҳисобланиши, абонент розилигисиз қўшимча хизматларга ҳамда реклама мақсадидаги SMS хабарлар юборилаётганлиги, шу жумладан пуллик контент хизматларга улаб қўйилганлиги, қўшимча молиявий ва савдо хизматлари кўрсатишда шартнома шартларини ва товар етказиб бериш муддатларини бузилиши, хизмат нархларининг ва тариф шартларининг ўзгарганлиги (ошиши) каби муаммолар билдирилган.

✍️ Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ва қонунбузилишларнинг олдини олиш мақсадида, телекоммуникaция хизматлари кўрсатувчи субъектлар, шу жумладан, мобил алоқа операторларини ОГОҲЛАНТИРГАН ҳолда қонунчиликда белгиланган мажбуриятлари ва истеъмолчилар ҳуқуқларини эслатиб ўтади.

✈️“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт ҳисобланиб, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

✈️“Реклама тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, телекоммуникациялар хизматларини кўрсатиш чоғида рекламани тарқатишга фақат, башарти абонент олдиндан розилик берса, йўл қўйилади.

✈️Телекоммуникaция хизматларини кўрсатиш Қоидаларига мувофиқ, мобил алоқа хизматларини тақдим этишда хизматларнинг пуллик эканлиги тўғрисида абонентларни олдиндан хабардор қилмасдан айрим пуллик хизматлар учун тўлов ундирилган ҳолда ушбу хатти-ҳаракат кўрсатилмаган хизматлар учун ундирилган тўловга тенглаштирилади ҳамда оператор (провайдер) абонентни алоҳида ҳақ эвазига кўрсатиладиган қўшимча телекоммуникация хизматларидан фойдаланишга мажбурлашга ҳақли эмас.

✈️“Рақобат тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, устун мавқега ёки устун музокара кучига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектнинг ёки бир гуруҳ шахсларнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатлари устун мавқени ёки устун музокара кучини суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади ҳамда тақиқланади.


✈️ Юқоридагиларга асосан, Рақобат қўмитаси истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари устуворлигини таъминлаш мақсадида, телекоммуникaция хизматлари кўрсатувчи субъектларни, шу жумладан мобил алоқа операторлари ва контент хизматларни тақдим этувчи субъектларни амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этган ҳолда фаолият олиб бориш юзасидан қатъий огоҳлантиради.

➡️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА 2024 ЙИЛНИНГ
9 ОЙИ ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР


📃 Рақобат қўмитасига республикамиз бўйлаб истеъмолчилардан жами 20 872 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар қуйидаги йўналишларни қамраб олган:

☑️ 7 634 та (36,6 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хизматлари;
☑️ 7 697 та (36,9 фоиз) савдо ва умумий овқатланиш;
☑️ 4 886 та (23,4 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар;
☑️ 655 та (3,1 фоиз) реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.


🪪 Мазкур мурожаатлар ва тизимли ўрганишлар натижасида, 8,9 млн нафар истеъмолчининг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, улар фойдасига 113 млрд сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Батафсил
______

В ТЕЧЕНИЕ 9 МЕСЯЦЕВ 2024 ГОДА КОМИТЕТ ПО КОНКУРЕНЦИИ ПРОДЕЛАЛ ЗНАЧИТЕЛЬНУЮ РАБОТУ ПО ЗАЩИТЕ ПРАВ ПОТРЕБИТЕЛЕЙ

📃 В общей численности по всей республике в Комитет поступило 20 872 обращения, которые охватывают следующие направления:

☑️ жилищно-коммунальные и транспортные услуги — 7 634 обращения (36,6%);
☑️ торговля и общественное питание — 7 697 обращений (36,9%);
☑️ связь, финансы и социальные услуги — 4 886 обращений (23,4%);
☑️ вопросы, связанные с рекламой — 655 обращений (3,1%).


🪪 В результате рассмотрения данных обращений и проведенных исследований были защищены права 8,9 миллионов потребителей, и в их пользу был осуществлен перерасчет средств в размере 113 миллиардов сумов.

Подробнее

Каналга уланиш 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi
#газета #доверие

Как не стать жертвой мошенников при покупке товаров


🔘Существует ли в Узбекистане система отслеживания качества продуктов и выявления нарушений до их попадания на полки магазинов?

🔘Кто в Узбекистане устанавливает технический регламент, и что должно быть указано на маркировке товара?

🔘Какие последствия ожидают производителя, если он выпускает товар без надлежащей маркировки или низкого качества?

📼 На эти и другие актуальные вопросы в сфере защиты прав потребителей ответил Ботир Шарипов, заместитель руководителя Управления защиты прав потребителей Комитета по конкуренции.

🔝 Подробнее читайте в материале газеты "Доверие"

Присоединиться к каналу 🔝 https://t.iss.one/RaqobatGovUz

🌐 веб-саҳифа | 💬 facebook | 👉 telegram | ▶️ youtube | 📷 instagram | twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM