Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
4.08K subscribers
48.2K photos
16.5K videos
385 files
29K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Obod MFY, Ko‘tarma ko‘chasi, 282-uy
Download Telegram
#ҲАМКОРЛИК
🛎Божхоначилардан навбатдаги дарс машғулоти

🔘Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Нурафшон шаҳридаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун “Контрабандага қарши курашиш, божхона қонунбузилишининг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар” мавзусида дарс машғулоти ўтказилди.

🔘 Дарс давомида ўқувчи ёшларга дастлаб мавзу юзасидан маълумот бериб ўтилди.

🔘 Бошқарманинг тезкор вакиллари томонидан аниқланган ҳолатлар тўғрисида батафсил тушунтирилди ҳамда мавзуга оид видеороликлар намойиш этилди.

🔘 Ўтказилган назарий ўқув машғулоти ўқувчилар ўртасида баҳс-музокарага бой, очиқ мулоқот кўринишида бўлиб ўтди.

🔘 Ўқув машғулоти сўнггида ўқувчилар фикр ва мулоҳазаларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавоблар олишди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰“Умумтаълим мактабларида STEAM таълимининг
афзалликлари - Корея тажрибаси”

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика таълим маркази ҳамда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан 2022 йил 11 ноябрь куни умумтаълим мактабларида STEAM йўналиши бўйича фан
ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида аниқ, табиий ва
бошланғич фанлардан “Умумтаълим мактабларида STEAM таълимининг
афзалликлари” (корея тажрибаси) мавзусидаги ўқув – амалий семинар ўтказилди.

🌐БАТАФСИЛ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰ПРОФЕССОРДАН МАКТАБ РАҲБАРЛАРИГА ТАВСИЯЛАР

⚡️Куни кеча Қуйи Чирчиқ туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабида Педогогика фанлари доктори, профессор Шукур Пўлатов иштирокида семинар ташкил этлди.

⚡️Тумандаги мавжуд 52 та умумтаълим мактаби раҳбарлари, ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари қатнашган мазкур семинарда “Раҳбарлик фаолияти” мавзуси доирасида суҳбат, савол-жавоблар бўлиб ўтди.

⚡️Тадбир давомида бугунги кун раҳбарлари учун зарар бўлган менежментлик, инновацион ёндашув мавзулари доирасида Шукур Пўлатов тавсиялар берди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰English as world language

Бугун Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳамда Чирчиқ давлат педагогика университети билан ҳамкорликда Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан Бўстонлиқ туманидаги 3-сонли умумтаълим мактабида семинар ташкил этилди.

Семинарда Халқ таълими вазирлигининг "Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тўғрисида" ги 183-сонли буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, инглиз тилини ўқитишда янги методикаларни ўрганишга бағишланган “English as world language" мавзусида ўқув тренинглари ўтказилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
#ВИЛОЯТ_БОЖХОНА_БОШҚАРМАСИ
🔰“Конституция - менинг тақдиримда”

Тошкент вилояти божхона бошқармасига бириктирилган 9-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари билан навбатдаги тўгарак машғулоти ўтказилди.

Тўгарак машғулотида “8-декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни”га бағишлаб бошқарманинг масъул ходимлари томонидан бош Қомусимизни қабул қилиниши тарихи ва бугунги кунга қадар киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида ўқувчиларга маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги муносабати билан мазкур мактабнинг 9-11-синф ўқувчилари ўртасида “Конституция - менинг тақдиримда” шиори остида интелектуал беллашув ўтказилди. Конституцияга доир бошқарма томонидан тайёрларган тест саволлари ўқувчилар жавоб беришди. Ғолиблар байрам арафасида божхона бошқармаси томонидан тақдирланади. .

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰“Математик саводхонлик” йўналиши бўйича республика семинари ташкил этилди

Бугун Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги19-ИДУМда Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий маркази билан ҳамкорликда “Математик саводхонлик”
йўналиши бўйича республика семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Республика таълим инспекцияси ходимлари, вилоят халқ таълими бошқармасининг масъул методистлари, туман, шаҳар ўқитувчилари ва шаҳримиздаги барча мактаб математика фани ўқитувчилари иштирок этди.

Мазкур республика семинари 6-7 декабр кунлари, Ўрта Чирчиқ ва Қўйи Чирчиқ туманлар халқ таълими тасарруфидаги умумтаълим мактабларда давом этади.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ

Вилоятимизнинг Чиноз туманидаги умумтаълим мактабларида ўқувчиларни касбга йўналтириш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган. Тумандаги мавжуд 48 та умумтаълим муассасасида корхона-ташкилотлар, олий таълим муассасалари, ИИБлари билан ҳамкорликда тўгараклар, ўқув машғулотлари, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Куни кеча тумандаги 2-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти мутасаддилари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Машғулотлар сўнггида намунали иштирок этган ўқувчиларга мақтов ёрлиғлари топширилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰Тошкент вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан ўқувчилар ўртасида интеллектул танлов ўтказилди

📌 Тошкент вилояти божхона бошқармасида бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан байрамона тадбир ўтказилди, ушбу тадбирда Тошкент вилояти божхона бошқармасига бириктирилган 9-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Конституция – менинг тақдиримда” шиори остида ўтказилган интеллектуал танлов ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирланди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰ИИВ ЙҲХБ
➡️ЙЎЛ ҚОИДАСИ УМР ФОЙДАСИ

🟢Куни кеча Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси томонидан Президентимизнинг жорий йилнинг 12 июндаги “2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Паркент туманидаги 1-,6-,40-сонли умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга мўлжалланган синф хоналари ташкил этилди.

📷Махсус синф хоналари билан видеороликлар орқали танишишингиз мумкин.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАМКОРЛИК
📍Паркент тумани

➡️Умумтаълим мактабларида вилоят ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан “Йўл ҳаракати хавфсизлиги” хоналари ташкил этилмоқда.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰СИФАТЛИ ТАЪЛИМ САРИ
📍Қибрай тумани

🟢Тошкент вилояти Қибрай тумани халқ таълими бўлими ҳамда Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 6-сонли ИДУМ ҳамкорлигида "2023 йил - Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили" муносабати билан "Сифатли таълим сари" мавзусида ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

🌐БАТАФСИЛ⬅️

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК

🔰Тошкент вилоятида Финляндия таълимига асосланган умумтаълим мактабларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар

🌐Батафсил⬅️

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰ФИНЛАНДИЯ ТАЪЛИМИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА

🟢Хабарингиз бор, Президентимиз ташаббуси билан халқ таълими тизимида замонавий хориж таълимини жорий қилиш ва амалиётда қўллаш борасида бир қатор таклифлар бериган эди.

🟢 Мазкур ташаббусдан келиб чиқиб, Тошкент вилояти ҳокими ҳомийлигида вилоят умумтаълим мактаблари таълим тизимини ривожлантириш ва хориж таълим технологияларини жорий этиш мақсадида Финландиялик профессор Петри Лоунаскорпи таклиф этилган эди.

🟢Айни кунларда профессор иштирокида вилоятдаги умумтаълим мактабларида замонавий таълим тизимини амалиётга жорий этиш борасида амалий дарслар, учрашув ва семинар тренинглар ташкил этилмоқда. Ана шундай дарслардан бири Юқори Чирчиқ туманидаги 33-сонли умумтаьлим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтди.

📸Жараёнлар суратларда.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК

📌 Тошкент вилояти божхона бошқармасини томонидан Миллий кинология марказига мактаб ўқувчилари учун саёҳати ташкил этилди.

📍Нурафшон шаҳардаги 9-сонли умумтаълим мактабидаги "Ёш божхоначи" тўгарак аъзолари учун қизиқтирган соҳа – кинология хизмати бўйича хизмат итларини сақлаш шароитлари, кунлик рациони ва ўқув машғулотлар билан таништирилиб ўтилди.

📍Божхона органлари фаолиятида хизмат итларининг роли тўғрисида ахборот берилиб, улар ёрдамида автотранспорт воситасини божхона назоратидан ўтказиш жараёнлари ва хизмат ити иштирокида маҳорат дарси кўрсатиб берилди.

📍Сафар якунида мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олиб ва божхона соҳаси тўғрисида янада бой таaссуротлар билан қайтиб келишди.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
#Семинар_тренинг
⭕️Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маказ мониторинг ходими Умида Алимуҳамедова томонидан Тошкент вилоятидаги Ихтисослаштирилган мактаблар директорларига "Мониторинг - замонавий мактаб лидерининг инструменти” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

📌Мазкур тренингдан кўзланган асосий мақсад;
- Директорларнинг лидерлик сифатларини ривожлантириш;
- 1.2.3- чорак ЧСБ натижаларини ҳамкорликда таҳлил қилиш;
- Мактаб директорларининг мактаб ҳаётининг ҳар бир соҳасига масъулиятини ошириш;
- Ўзаро тажриба алмашиш;
- Мактаб таълим сифатини ва педагог кадрларининг малакасини ошириш учун шароит ва имкониятлар яратиш усулларини ўрганишдан иборат.

📁 Семинар якунида иштирокчи директорларга сертификатлар топширилди.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
📍ҚУЙИ_ЧИРЧИҚ
_ТУМАНИ

Бугун Финландиялик халкаро эксперт, Савония амалий фанлар университети профессори Петри Лоунаскорпи Куйи Чирчик туманидаги 45-сонли STEM мактабида бўлди. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таьлими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тажриба ўрганиш ташаббуси доирасида фан ўқитувчиларига Финландия таьлими ҳақида ўқув семинари ташкил этилди.

📌Ушбу тадбирдан мақсад Финляндиянинг илғор тажрибаси ва таълим технологияларини жорий қилиш, замонавий техника ҳамда технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда ёшларга таълим беришдир.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰ТАЪЛИМДА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан умумтаълим мактабларида хориж тажрибасини татбиқ қилиш мақсадида Финландиядан малакали педагог Петри Лоунаскорпи таклиф этилган эди.

Куни кеча Петри Лоунаскорпи Бўстонлиқ туманида бўлиб, фин таълимининг муваффақиятли жиҳатлари ҳамда уни Ўзбекистон таълим тизимига жорий этишда аҳамият қаратилиши керак бўлган омиллар тўғрисида мактаб ва МТТ директорлари ҳамда ўқитувчиларга батафсил маълумот берди.

Бугун жаноб Лоунаскорпи вилоятимизнинг Ўрта Чирчиқ туманидаги педагоглар билан учрашди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Мазкур семинарлар давомида таълим тизимида йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш механизмлари ҳақида фикр алмашилди.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
🔰ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

🟢Бугун Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими тизимида хориж тажрибасини татбиқ қилиш мақсадида Финландиядан таклиф этилган педагог Петри жаноблари Олмалиқ шаҳрида бўлди.

🟢Мутахассис фин таълимининг муваффақиятли жиҳатлари ҳамда уни Ўзбекистон таълим тизимига жорий этишда аҳамият қаратилиши керак бўлган омиллар тўғрисида мактаб ва МТТ директорлари ва ўқитувчиларга батафсил маълумот берди. Семинар давомида таълим тизимида йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш механизмлари ҳақида фикр алмашилди.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК

🔰Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда IT PARK Тошкент вилояти филилали ҳамкорлигида халқаро тажрибалар ўрганилмоқда

🌐Батафсил

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ҲАМКОРЛИК
#ТАЖРИБА
💎“ЗЎР!”(“КЛАСС!”) лойиҳаси доирасида

🔼Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Россия Маориф вазирлиги ҳамда “Санъат, фан ва спорт” хайрия жамғармаси нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда амалга ошириб келаётган “ЗЎР!” (“КЛAСС!”) лойиҳаси доирасида вилоятимизда фаолият юритаётган Раъно Aҳмедова ва Ирина Мамеевалар томонидан ўқувчилар учун турли тўгарак машғулотлари ва педагог ходимлар учун маҳорат дарслари ташкил этилмоқда.

🔼Россия Федерациясидан таклиф этилган мутахассислар Aнгрен шаҳридаги 13-мактаб ҳамда Зангиота туманидаги 13-мактабларда кенг кўламда фаолият юритмоқдалар.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5