Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.88K subscribers
40.9K photos
15.6K videos
373 files
26.6K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
#Таълимдаги_ўзгаришлар_ОАВ_нигоҳида

Халқ таълими вазирлиги сўнгги кунларда кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлаётган дарсликлар масаласига тўхталибди. Янги авлод дарсликлари дастурлари ким тарафдан тузилган? Мутахассислар текширганми?

Бу ҳақда Asaxiy Books лойиҳаси асосчиси Фируз Аллаев ёзмоқда.

Вазирликка кўра, янги авлод дарсликларини яратиш учун Миллий ўқув дастурларни ишлаб чиқиш жараёнига 48 нафар Олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, 33 нафар Академик лицей мутахассислари, 46 нафар Малака ошириш марказларидан мутахассислар, 75 нафар умумтаълим мактабларининг амалиётчи (21та фандан) ўқитувчилари ҳамда 44 нафар фан методистлари жами 246 нафар маҳаллий экспертлар жалб қилинган.

Шунингдек, бу жараёнда 5 нафар Буюк Британиядан (Метью Голди-Скот, Сюзан Ланусси, Мардон Юсупов, Филлипа Гардон Халм, Марселло Старикоф), 1 нафар АҚШдан (Жон Тулле), Англиядан 1 нафар (Энди Смарт), 1 нафар Испаниядан (Мария Торро-Троконис) жами 8 нафар хорижий экспертлар иштирок этишган ва хорижий экспертларни жалб қилишда Вазирлик халқаро ташкилотлар UNISEF, USAID билан яқиндан ҳамкорлик қилган.

Бундан ташқари, Миллий ўқув дастури Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошчилигидаги ишчи гуруҳлари томонидан мактабгача таълим ва олий таълим дастурлари билан узвийлиги таъминланган ва такомиллаштирилган.