#ТОНГГИ_МУТОЛАА
🔰БОЛАЛИКНИ СОҒИНДИМ БУ КУН
Оппоқ эди бошда бу дунё:
Кўча оппоқ, кечалар оппоқ,
Қандай яхши экан болалик,
Оппоқ ранглар билан яшамоқ…
Яшилланди кейин бирма-бир
Дала, чорбоғ, омонат кўприк.
Довуччадек мўлтираб боқди
Қўшни боққа тушган болалик…
Мовийланди кейин барчаси…
Болалигим термулди маҳзун:
Қорачиғи – туннинг парчаси,
Илк севгиси киприкдек узун.
Кейин аста хира тортди нур,
Аралашди оқ, яшил, мовий,
Болаликдан кейинги умр
Дарёлардек оқа бошлади.
Фақат баъзан бу азиз ранглар
Тушларимга солар қасирға.
Оппоқ болиш устида ёнар
Кўздан оққан томчи – исирға.
📅Бугун 20 май, шанба.
✳️Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
🔰БОЛАЛИКНИ СОҒИНДИМ БУ КУН
Оппоқ эди бошда бу дунё:
Кўча оппоқ, кечалар оппоқ,
Қандай яхши экан болалик,
Оппоқ ранглар билан яшамоқ…
Яшилланди кейин бирма-бир
Дала, чорбоғ, омонат кўприк.
Довуччадек мўлтираб боқди
Қўшни боққа тушган болалик…
Мовийланди кейин барчаси…
Болалигим термулди маҳзун:
Қорачиғи – туннинг парчаси,
Илк севгиси киприкдек узун.
Кейин аста хира тортди нур,
Аралашди оқ, яшил, мовий,
Болаликдан кейинги умр
Дарёлардек оқа бошлади.
Фақат баъзан бу азиз ранглар
Тушларимга солар қасирға.
Оппоқ болиш устида ёнар
Кўздан оққан томчи – исирға.
📅Бугун 20 май, шанба.
✳️Кунингиз хайрли ва баракали бўлсин!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТОНГГИ_МУТОЛАА
АССАЛОМУ - АЛАЙКУМ!
Бир дунё, икки қутб...ва айрича тарф,
Икки менталитет - осмон-ерча фарқ.
"Хайрли тонг" билан кўзин очар, ғарб,
Асссалом тафтидан уйғонади шарқ.
Бири лутф айламиш, қўлидан ўпа,
Бириси қўл тутар, юзида зиё.
"Хайрли кун"ила қайнар Оврупа,
Яна Ассаломин айтар Осиё.
Балки малол ботар, ғарблик кишига,
Эҳтимол, туюлар бегона сўздек.
"Хайрли кеч" дея қўл силкишига,
Ассаломи ила жилмаяр Ўзбек.
Урфият ўзгармас...замонлар ошар,
Бир дунё, икки қутб... айрича одат.
"Хайрли тун тилаб, ётоққа шошар,
Ассаломи билан тилар саодат.
Уйғотгувчи дея, берилмиш таъриф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.
Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!
Ассалому алайкум!!!
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
АССАЛОМУ - АЛАЙКУМ!
Бир дунё, икки қутб...ва айрича тарф,
Икки менталитет - осмон-ерча фарқ.
"Хайрли тонг" билан кўзин очар, ғарб,
Асссалом тафтидан уйғонади шарқ.
Бири лутф айламиш, қўлидан ўпа,
Бириси қўл тутар, юзида зиё.
"Хайрли кун"ила қайнар Оврупа,
Яна Ассаломин айтар Осиё.
Балки малол ботар, ғарблик кишига,
Эҳтимол, туюлар бегона сўздек.
"Хайрли кеч" дея қўл силкишига,
Ассаломи ила жилмаяр Ўзбек.
Урфият ўзгармас...замонлар ошар,
Бир дунё, икки қутб... айрича одат.
"Хайрли тун тилаб, ётоққа шошар,
Ассаломи билан тилар саодат.
Уйғотгувчи дея, берилмиш таъриф,
Шарқ номли қудратли, буюк ўлкага.
Ҳали "хайрли тонг" айтмасидан ғарб,
Ассаломин айтар икки елкага.
Юз Ҳаждир - ғарибнинг бошин силамоқ,
Хушзабонлик - хушрўй итоат эрур.
Бир кунда беш маҳал умр тиламоқ -
Эҳтимол, бу ҳам бир ибодат эрур!
Ассалому алайкум!!!
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТОНГГИ_МУТОЛАА
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Ассалому алайкум,
Омонмисиз қадрдон?!
Юрибсизми хушчақчақ,
Баҳри-дилингиз хандон.
Янги тонгнинг чиройи,
Қалбингиздан бир қиёс.
Ҳадемай, дил ёришиб,
Бошин кўтарар қуёш.
Деразадан термулинг,
Янги кун бир гўзалдир.
Гуё замин устида,
Мовий денгиз сузардир.
Гарчи, ташвиш ва дардлар,
Юракка тиғ санчадир.
Шукур қилинг, бу тонгга,
Етолмаган қанчадир.
Туринг, уйғонинг дўстим,
Тонг қўлларин тутаяпти.
Сизни бугун тақдирдан,
Буюк ишлар кутаяпти!
Ҳароратли ёзнинг яна бир мунаввар тонги муборак бўлсин!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Ассалому алайкум,
Омонмисиз қадрдон?!
Юрибсизми хушчақчақ,
Баҳри-дилингиз хандон.
Янги тонгнинг чиройи,
Қалбингиздан бир қиёс.
Ҳадемай, дил ёришиб,
Бошин кўтарар қуёш.
Деразадан термулинг,
Янги кун бир гўзалдир.
Гуё замин устида,
Мовий денгиз сузардир.
Гарчи, ташвиш ва дардлар,
Юракка тиғ санчадир.
Шукур қилинг, бу тонгга,
Етолмаган қанчадир.
Туринг, уйғонинг дўстим,
Тонг қўлларин тутаяпти.
Сизни бугун тақдирдан,
Буюк ишлар кутаяпти!
Ҳароратли ёзнинг яна бир мунаввар тонги муборак бўлсин!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТОНГГИ_МУТОЛАА
ҲАҚИҚАТ
Хаёллар фаромуш, нигоҳлар
диққат,
Мужда кутган каби тоқ бўлур тоқат,
Инкор этиб бўлмас катта ҳақиқат -
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.
Кўнгил яқин, гарчи манзиллар йироқ,
Ё Рўму, Оврўпа, ё Шому, Ироқ,
Кимдир яқинидан кутар қўнғироқ,
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.
Унинг ҳар тугмаси бўлиб кетган ёд,
Бармоқлар бетўхтов битгайдир баёт,
Битта SMS га боғлиқдек ҳаёт,
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.
Гоҳ рашклар уйғотиб бошга кундадир,
Муҳаббат келтирар гоҳи кимгадир,
Нафрат ҳам шундадир, ишқ ҳам шундадир,
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.
Ўтаётган умрингизни хайрсиз ишларга сарфламанг. Вақт ғанимат!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
ҲАҚИҚАТ
Хаёллар фаромуш, нигоҳлар
диққат,
Мужда кутган каби тоқ бўлур тоқат,
Инкор этиб бўлмас катта ҳақиқат -
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.
Кўнгил яқин, гарчи манзиллар йироқ,
Ё Рўму, Оврўпа, ё Шому, Ироқ,
Кимдир яқинидан кутар қўнғироқ,
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.
Унинг ҳар тугмаси бўлиб кетган ёд,
Бармоқлар бетўхтов битгайдир баёт,
Битта SMS га боғлиқдек ҳаёт,
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.
Гоҳ рашклар уйғотиб бошга кундадир,
Муҳаббат келтирар гоҳи кимгадир,
Нафрат ҳам шундадир, ишқ ҳам шундадир,
Телефонга термулиб ўтмоқда умр.
Ўтаётган умрингизни хайрсиз ишларга сарфламанг. Вақт ғанимат!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТОНГГИ_МУТОЛАА
Табассум
Табассум қилинг, ҳар дам,
Қувинг дилдан аламни.
Шодумонлик шукуҳи,
Босиб кетсин оламни!
Битмаган қанча ишлар,
Бошқа кунга қолди-да.
Таслим бўлар ташвишлар,
Бир жилмайиш олдида.
Кулинг, рақс этсин чунон,
Юздаги минг чизиқча.
Сизни ҳар кун кулдирсин,
Тақдир деган қизиқчи!
Қаранг, атроф лиммо-лим,
Дарддан абгор одамга.
Дунё бирам гўзалдир,
Кулгуси бор одамга.
Кулинг, ҳаётнинг ўзи,
Йиғлатмоққа улгурар.
Кўзёшингиз артгайдир,
Лабдан учган кулгулар!
Дунё беш кун биродар,
Қувонч- умрнинг нақши.
Йиғлаб кетгандан кўра,
Жилмайиб ўлган яхши!
Кулгу-пардоз юз учун,
Сурманг буёқ дам ба дам.
Бир табассум билан сиз,
Чиройлисиз ҳаммадан.
Умр - дард эмас фақат,
Умр - сиз битган нома.
Изласангиз ҳаётнинг,
Хар кунида ҳангома!
Шодлик, қувонч, табассум,
Асло канда бўлмасин.
Фақат кулгуларингиз,
Заҳарханда бўлмасин!
Қўймасин хеч шодланиб,
Хандасига кулишдан.
Фақат Худо асрасин,
Бандасига кулишдан!
Эртага ийду - Қурбон,
Бахтиёр яшанг бир зум.
Юзингизда балқисин,
Байрамона табассум!
Сизга Аллоҳдан инъом,
Тонгнинг ўзи суюнчи!
Шеъримни ўқиб бўлгач,
Битта кулиб қўйингчи!
Яна бир кунингиз хайрли бўлсин!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Табассум
Табассум қилинг, ҳар дам,
Қувинг дилдан аламни.
Шодумонлик шукуҳи,
Босиб кетсин оламни!
Битмаган қанча ишлар,
Бошқа кунга қолди-да.
Таслим бўлар ташвишлар,
Бир жилмайиш олдида.
Кулинг, рақс этсин чунон,
Юздаги минг чизиқча.
Сизни ҳар кун кулдирсин,
Тақдир деган қизиқчи!
Қаранг, атроф лиммо-лим,
Дарддан абгор одамга.
Дунё бирам гўзалдир,
Кулгуси бор одамга.
Кулинг, ҳаётнинг ўзи,
Йиғлатмоққа улгурар.
Кўзёшингиз артгайдир,
Лабдан учган кулгулар!
Дунё беш кун биродар,
Қувонч- умрнинг нақши.
Йиғлаб кетгандан кўра,
Жилмайиб ўлган яхши!
Кулгу-пардоз юз учун,
Сурманг буёқ дам ба дам.
Бир табассум билан сиз,
Чиройлисиз ҳаммадан.
Умр - дард эмас фақат,
Умр - сиз битган нома.
Изласангиз ҳаётнинг,
Хар кунида ҳангома!
Шодлик, қувонч, табассум,
Асло канда бўлмасин.
Фақат кулгуларингиз,
Заҳарханда бўлмасин!
Қўймасин хеч шодланиб,
Хандасига кулишдан.
Фақат Худо асрасин,
Бандасига кулишдан!
Эртага ийду - Қурбон,
Бахтиёр яшанг бир зум.
Юзингизда балқисин,
Байрамона табассум!
Сизга Аллоҳдан инъом,
Тонгнинг ўзи суюнчи!
Шеъримни ўқиб бўлгач,
Битта кулиб қўйингчи!
Яна бир кунингиз хайрли бўлсин!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТОНГГИ_МУТОЛАА
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН
Зайлин зуғум этмай келсин замонлар,
Ҳақиқат сўйласин ҳақгўй забонлар.
Адолат шамшири олинсин қиндан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Ўтмиш ҳақсизликдан бир ишорами,
Юз-кўзи қоранинг кўнгли қорами?!
Қоракўз ўзбекнинг ками бор кимдан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Тилдаги орзулар акс этсин дилда,
Нони бутун бўлсин ҳар кимнинг элда.
Қайтсин мусофирлар Ўрису - Чиндан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Совуқда дийдалар тутмай қалтироқ,
Мудом ёниб турсин уйларда чироқ.
Етаклаб чиқ бизни қоронғу тундан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Манманлик ичларни итдайин талар,
Эл билан баробар юрсин «катталар».
Халқни рози айлаб одил ечимдан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Биз аввал йўқотган иймонлар қайтсин,
Порасиз иш битар замонлар қайтсин.
Шукур деган бир сўз чиқсин ичимдан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Хушомадлик сўзлар жанги тугасин,
Маддоҳлар қаламин ранги тугасин.
Ҳақиқат шамшири олинсин қиндан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Юрт омон бўлсин деб, қилгайман тоат,
Шу элнинг корига топай шижоат.
Қудрат бер, ғайрат бер, куч бер кучингдан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН
Зайлин зуғум этмай келсин замонлар,
Ҳақиқат сўйласин ҳақгўй забонлар.
Адолат шамшири олинсин қиндан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Ўтмиш ҳақсизликдан бир ишорами,
Юз-кўзи қоранинг кўнгли қорами?!
Қоракўз ўзбекнинг ками бор кимдан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Тилдаги орзулар акс этсин дилда,
Нони бутун бўлсин ҳар кимнинг элда.
Қайтсин мусофирлар Ўрису - Чиндан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Совуқда дийдалар тутмай қалтироқ,
Мудом ёниб турсин уйларда чироқ.
Етаклаб чиқ бизни қоронғу тундан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Манманлик ичларни итдайин талар,
Эл билан баробар юрсин «катталар».
Халқни рози айлаб одил ечимдан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Биз аввал йўқотган иймонлар қайтсин,
Порасиз иш битар замонлар қайтсин.
Шукур деган бир сўз чиқсин ичимдан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Хушомадлик сўзлар жанги тугасин,
Маддоҳлар қаламин ранги тугасин.
Ҳақиқат шамшири олинсин қиндан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
Юрт омон бўлсин деб, қилгайман тоат,
Шу элнинг корига топай шижоат.
Қудрат бер, ғайрат бер, куч бер кучингдан,
Янги Ўзбекистон янги бўл чиндан!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ИШ КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТОНГГИ_МУТОЛАА
БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ
Биринчи қўнғироқ - бу кун мадҳига,
Энг ширин туйғулар ёзилгай атаб.
Сиғдириб қувончлар чексиз, сатҳига,
Яна қучоғини очмоқда мактаб!
Таниш синфхона, таниш туйғулар,
Оқланган деворлар, кўкланган парта...
Ва кўнгилдай тиниқ синф ойнаси,
Термулгансиз ундан неча минг марта.
Сизни кутиб турар, эшик бошида,
Дилини ҳаяжон босиб дамо-дам.
Умрини мактабга этган бахшида,
Устоз деб аталмиш қадрдон одам!
Болам қутлуғ бўлсин илму-ошнолик,
Мактабга бошланган табаррук йўллар.
Митти жончаларда ажиб ташналик.
Жажжи қўлчаларда юз очар гуллар.
Биринчи қўнғироқ - диллар беғубор,
Айлар, айрилиқнинг хотималарин.
Ёдимга солади ҳар йили такрор,
Болалик йилларим хотираларин...
Йигитчалар пўрим, сочлар таралган,
Қизлар мақтанишар янги куйлагин...
Асли, ёшлик ўзи шундай яралган,
Унинг ҳар дамини келар куйлагим.
Соҳир сентябр сочур жилвасин,
Қуёш солланади кўнгилни ўртаб.
Чалинар қадрдон қўнғироқ саси,
Ассалом муаллим! Ассалом мактаб!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ
Биринчи қўнғироқ - бу кун мадҳига,
Энг ширин туйғулар ёзилгай атаб.
Сиғдириб қувончлар чексиз, сатҳига,
Яна қучоғини очмоқда мактаб!
Таниш синфхона, таниш туйғулар,
Оқланган деворлар, кўкланган парта...
Ва кўнгилдай тиниқ синф ойнаси,
Термулгансиз ундан неча минг марта.
Сизни кутиб турар, эшик бошида,
Дилини ҳаяжон босиб дамо-дам.
Умрини мактабга этган бахшида,
Устоз деб аталмиш қадрдон одам!
Болам қутлуғ бўлсин илму-ошнолик,
Мактабга бошланган табаррук йўллар.
Митти жончаларда ажиб ташналик.
Жажжи қўлчаларда юз очар гуллар.
Биринчи қўнғироқ - диллар беғубор,
Айлар, айрилиқнинг хотималарин.
Ёдимга солади ҳар йили такрор,
Болалик йилларим хотираларин...
Йигитчалар пўрим, сочлар таралган,
Қизлар мақтанишар янги куйлагин...
Асли, ёшлик ўзи шундай яралган,
Унинг ҳар дамини келар куйлагим.
Соҳир сентябр сочур жилвасин,
Қуёш солланади кўнгилни ўртаб.
Чалинар қадрдон қўнғироқ саси,
Ассалом муаллим! Ассалом мактаб!
🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook