Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.82K subscribers
40.5K photos
15.5K videos
373 files
26.4K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ифтихор
#Амир_Темур

Машҳур "Лой жанги" бўлиб ўтган жойлар ҳозир қай аҳволда – кўҳна тарихга саёҳат

🤴Амир Темур бобомиз тарқоқ яшаб келаётган бекларни бошини қовуштира олди ва Турон тарихида 1370 йил 9 апрелдан бошлаб янги саҳифалар ёзила бошлади.

⚔️Видеода кўриб турганингиз ушбу далаларда, яъни Тошкент ва Чиноз оралиғида А.Темур ва А.Хусайн ўртаси бўлиб ўтган "Лой жанги" жуда аёвсиз кечади. Бу кураш қандай ниҳоялайди?

📹Батафсил видеолавҳада томоша қилинг

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#ифтихор

🔰Бугун ривожланиб бораётган жамиятда тил билишнинг аҳамияти жуда катта. Тил билганга дунё эшиклари ланг очиқ, деб бежиз айтилмаган. Сабаби тижорат билан шуғулланасизми ёки илм олиш ёхуд тажриба алмашиш учунми, чет тилларни билмасангиз, режангиз кўнгилдагидек амалга ошмайди.

📌Инглиз тилини чуқур ўзлаштиришни орзулари сари бир имконият деб билган Умида Абдушукурова Оҳангарон шаҳар 3-умумий ўрта таълим мактабининг 11- синфида таълим олади. Куни кеча тиришқоқ қиз инглиз тили фани бўйича IELTS га имтиҳон топшириб, 7.5 балл тўплади.

Табриклаймиз, Умидахон!


📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook | Youtube
Forwarded from Оҳангарон тумани ҳокимлиги / Ohangaron tumani hokimligi
#ифтихор

Куни кеча туман ҳокимлигида мактабни олтин медаль билан битирган ҳамда муддатидан олдин талаба бўлган ёшларни тақдирлашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

🔰Унда туман ҳокими Абдурасул Абдуллаев сўзга чиқиб, юқори натижаларга эришган ушбу ўқувчиларга ўз тилакларини билдириб, олтин медаль ва қимматбаҳо совғаларни (ноутбук) топширди.

❇️Мазкур тадбирда ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда устозлари ҳам иштирок этди.

Мактабни олтин медаль билан тамомлаган ўқувчилар:

🔹Шоҳруҳ Абдумаликов – 1-мактаб ўқувчиси;
🔹Муниса Қурбоналиева – 11-мактаб ўқувчиси;
🔹Мафтуна Хатамова – 11-мактаб ўқувчиси;
🔹Феруза Фозилова – 29-мактаб ўқувчиси.

Муддатидан олдин хорижий ОТМга кирган ўқувчилар:

🔹Камронбек Кулдашев – 33-мактаб ўқувчиси;
🔹Фахриддин Холматов – 42-мактаб ўқувчиси.

@ohangaronthokimligi
Kаналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronthokimligi
#ИФТИХОР
🏋️‍♀️СПОРТ: оғир атлетика

Тошкент вилояти умумтаълим мактабларида спортнинг турли йўналишларида муваффақиятга эришаётган ўқувчилар талайгина. Улар бугун нуфузли мусобақаларда фаол иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритмоқда.

Юқори Чирчиқ тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 34-умумтаълим мактаби 7- синф ўқувчиси Роксана Мусликова спортнинг оғир атлетика йўналишида тош кутариш билан шуғулланади. Куни кеча Роксана вилоят кубогида иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритди.
Шу билан бирга мазкур мактабнинг яна бир ўқувчиси Гулназ Жиенбекова 2-ўринни эгаллади.

Ўқувчи-ёшларнинг нафақат билим, шу билан бирга спорт соҳасида ҳам муваффақиятларга эришишида аввало уларнинг ота-оналари ҳамда мураббийларининг ўрни беқиёс.
🏆Муваффақиятлар бардавом бўлаверсин!

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#ИФТИХОР
🏆ШАХМАТЧИЛАРИМИЗДАН НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида давом этаётган “Tata Steel Chess” мусобақаси тобора қизғин паллага кириб бормоқда.
Бугун, 21 январь куни поёнига етган 7-турда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Аржун Эригайсига қарши кураш олиб борди.

Қизиқарли ва ўзига хос комбинацион тарзда ўтган ўйинда ҳамюртимиз гарчи қора доналарда ҳаракатланган бўлса-да, ўтган йилги халқаро мусобақада амалдаги Жаҳон чемпиони Карлсенни мағлубиятга учратган 19 ёшли Аржунни кўп ҳолларда қийин вазиятга солиб қўйди.

Бу ҳаракатлар охир-оқибат ўз самарасини берди. Ўйиннинг 43-юришида ҳиндистонлик шахматчи Нодирбекнинг ҳужумларига дош бера олмади ва таслим бўлди.

Якунланган 7-тур ўйинларидан кейин 5,5 очко жамғарган Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирдаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлаб олди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ИФТИХОР
🔰Бизнинг ёшлар
📍Юқори Чирчиқ

🟢Жорий йилнинг 26 июнь куни Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлиб ўтган ёшларнинг навбатдаги PSMUN (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Модели) халқаро конференциясида Юқори Чирчиқ туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Мейра Абдуахатова иштирок этди.

🟢Ўқувчимиз конференцияда ўзининг "ЖССТ: Сув танқислигини бартараф этиш ва унинг Марказий Осиё ва Афғонистонда инсон саломатлигига таъсири" мавзусида тақдимоти билан иштирок этди.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook