Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.9K subscribers
40.8K photos
15.6K videos
373 files
26.5K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
#Савол
Тошкент вилояти Халқ таълим бошқармасига саволим бор эди.

⁉️ Мен, мактабда бошланғич синф ўқитувчисиман ҳозирги кунда М.Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети сиртқи бўлимида ўқийман, ўқиш вақтим бошланди менга ойлик маошим сақланган ҳолда таътил бериладими?

Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!!!

#ЖАВОБ

❗️ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МЕҲНАТ КОДЕКСИ 256-модда.

Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олиш муносабати билан бериладиган таътиллар
Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётган ходимларга лаборатория-имтиҳон сессиясида қатнашиш даврида қуйидаги тартибда: биринчи ва иккинчи курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида йигирма календарь кун, ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида ўн календарь кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида ўттиз календарь кун; учинчи ва ундан кейинги курсда таълимнинг кечки шаклида олий ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида ўттиз календарь кун, ўрта махсус ўқув юртларида таълим олаётганларга ҳар йили камида йигирма календарь кун, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида сиртдан таълим олаётганларга эса, ҳар йили камида қирқ календарь кун; олий ва ўрта махсус ўқув юртларида битирув имтиҳонларини топшириш даврида камида ўттиз календарь кун; диплом лойиҳасини (ишини) тайёрлаш ва ёқлаш даврида олий ўқув юрти талабаларига тўрт ой, ўрта махсус ўқув юрти талабаларига эса икки ой муддат билан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча таътиллар берилади.

✍️ Тошкент вилояти Халқ таълим бошқармаси 

📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
#Сўраган_эдингиз

ЎҚУВЧИЛАРДАН МОБИЛ ТЕЛЕФОННИ ОЛИБ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#Савол:
Ўқувчи мактабга телефон олиб келса ўқитувчи телефонни олиб қўйиш ҳуқуқига эгами?

#Жавоб:
Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 7 июндаги 177-сонли буйруғига асосан мактабда имтиҳонлар, маданий тадбирлар пайтида, ахборот-ресурс марказлари, ўқув заллари, умумий фойдаланиш ва овқатланиш жойларида мобил телефондан фойдаланмаслик, дарс вақтида мобил телефон ёрдамида сўзлашиш, қисқа ҳабарлар алмашиш, ўйин ўйнаш, Интернет сайтларига кириш, мусиқа тинглаш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.

Ўқувчининг мобил телефонини олиб қўйиш мумкинми?

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 21 майдаги 139-сонли қарори билан тасдиқланган “таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан таълим муассасасининг ҳар қандай педагог ходими ўқувчилардан телефонни олиб қўйиш, ушбу ҳолат тўғрисида билдиришнома расмийлаштириш ва уни телефон билан бирга таълим муассасасининг директорига ёки директор ўринбосарига, кейинчалик уни ота-оналарга бериш, ушбу Низом талаблари бузилганлиги ҳолатлари тўғрисида огоҳлантириш бериш ҳуқуқига эга.

Мактабда мобил телефондан фойдаланиш талабларини бузган ўқувчи икки мартагача директор, директор ўринбосарлари ва педагоглар томонидан тегишли тартибда огоҳлантирилади. Талаблар учинчи марта ёки иккинчи марта ўта қўпол тарзда бузилган ҳолатда педагоглар ташаббуси билан 2 нафар педагог (бири синф раҳбари бўлиши мақсадга мувофиқ) ва 2 нафар ўқувчи гувоҳлигида мобил телефон ўқувчидан олиб қўйилади, ота-онаси, уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки яқинлари иштирокида муҳокама қилиниб, чора кўрилгандан сўнг қайтариб берилади.

Қандай ҳолларда ўқувчиларга мобил телефон ишлатишга рухсат берилади?

Ўқувчилар мактабга киришдан олдин, катта танаффус ва танаффусларда ота-оналари, васийлари ёки яқинлари билан таълим муассасасига етиб келганлиги, ўзининг хавфсизлиги ва саломатлиги тўғрисида, охирги дарсдан кейин (ёки маълум сабабларга кўра аввалроқ) таълим муассасасидан кетаётганлиги тўғрисида хабар бериш учунгина мобил телефондан фойдаланиши мумкин.

Шунингдек қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

🔹телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

🔹телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш;

🔹телефон орқали сўзлашиш ҳамда SMS (ММS) ва бошқа турдаги хабарларни жўнатиш;

🔹телефонни стол устига қўйиш, мусиқа, шу жумладан наушниклар орқали тинглаш;

🔹сурат ва видео тасвирларни кўрсатишда телефондан фойдаланиш (ўйинлар билан шуғулланиш), тасвир (матн, расм, видеоёзув ва фотосуратлар) кўриш, диктофон, калькулятор, календарь, блокнот, ён дафтарча кабилар сифатида фойдаланиш;
суратга олиш ва видео тасвирга тушириш, телефон (GPRS, Bluetooth, Интернет ва шу кабилар) орқали бошқа хизматлардан фойдаланиш.



📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇
Telegram | Facebook | Youtube
​​#Сўраган_эдингиз

ИНСПЕКТОР-ПСИХОЛОГНИНГ ЛАВОЗИМ ВАЗИФАСИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

#Савол
Мактабларда психолог штат бирликлари қисқартирилиб инспектор-психолог лавозими жорий этилганди. Аммо бизни мактабга бириктирилган инспектор-психолог айрим ўқувчиларимиз мактабга келмаганлиги учун педагог ходимларга чора кўришини айтмоқда. Бу қонунан тўғрими? Улар ўқитувчига чора кўришга ҳақлими? Аслида инспектор-психологнинг асосий лавозим вазифаси қандай?

#Жавоб
Маълумки, 2021 йил 1 июлидан умумий урта таълим муассасаларининг 2 000 та психолог штат бирлигини қисқартириш эвазига 1 100 та вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог штат бирлиги киритилган. Инспектор-психологлар педагоглар билан эмас аксинча ўқувчилар билан шуғилланиши керак.

Қуйидагилар инспектор-психологларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

👉дарсларга сабабсиз мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни аниқлайди, дарсларга қатнашмаслик сабабларини ўрганади;

👉умумий ўрта таълим муассасаларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш борасида тадбирларни ташкил этади;

👉муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида манзилли ишлайди;

👉ўқувчилардаги барча салбий ҳолатлар ва мойилликларнинг олдини олиш бўйича таълим муассасалари психологлари билан ҳамкорликда педагог ходимлар ва ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқади;

👉ўқувчиларнинг микромуҳитини ўрганиш борасида оилаларга ташриф буюриб, ўсмир ва ота-оналар билан индивидуал суҳбатлар уюштиради;

👉умумий ўрта таълим мактабининг ички назоратидаги ўқувчилар билан тизимли ишлаб, ушбу ўқувчиларни ички назоратдан чиқариш чораларини кўради.

@talimda
#Сўраган_эдингиз

С1 сертификатга эга бўлган ўқитувчилар учун қўшимча устамалар фақат асосий иш жойидан тўланадими?

#Савол
Хорижий ёки рус тили фани ўқитувчиси С1 сертификатига эга бўлса ва бир мактабда асосий ходим яна бир мактабда эса ўриндошлик асосида ишласа иккала мактабдан ҳам устама тўлаб бериладими?

#Жавоб
Йўқ. Устама фақат ўқитувчининг асосий иш жойидан тўланади. Чунки Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-илова билан тасдиқланган “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида”ги низомнинг 12-бандига кўра педагог ходимлар меҳнатига соатбай ҳақ тўлаш фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилади:

👉кетма-кет икки ойдан ортиқ бўлмаган даврда касаллик ёки бошқа сабаблар билан ишда бўлмаган ходимларнинг ўрнини босиш тартибида ишлаб берилган соатлар учун ҳақ тўлашда;

👉бошқа муассасалардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг, шу жумладан ўриндошлик бўйича бошқа мактаблардан жалб этиладиган ўқитувчилар ва мутахассисларнинг педагогик иши учун ҳақ тўлашда;

👉ўрнини босиш тартибида умумтаълим муассасалари раҳбарлари томонидан ўтилган ўқув соатлари учун ҳақ тўлашда.

Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида қарорга (рўйхат рақами № 3157) мувофиқ умумтаълим мактабларининг бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчилари, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдори базавий лавозим маошларига нисбатан 1.20 фоизда ҳақ тўланади.

Соатбай ҳақ тўлаш тартибида ўқитувчи тоифасидан келиб чиққан ҳолда, шу тоифанинг базавий тариф ставкаси асосида маош ҳисобланади. Бунда устамалар ҳисобга олинмайди. Шундай экан, С1 сертификат учун қўшимча устамалар ўқитувчининг асосий иш жойидан тўланади.

Ушбу саволга ҳамкоримиз, каналимиз эксперти @yurist_xizmati томонидан жавоб берилган.

👉Xalq ta'limi Info