Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.88K subscribers
40.9K photos
15.6K videos
373 files
26.6K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
#БИР_МИЛЛИОН_ДАСТУРЧИ
#ЧИНОЗ_ТУМАНИ

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Чиноз туманида халқ таълими тасарруфидаги 21, 23, 28, 35, 36-сонли умумтаълим мактабларига “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида компьютер жамланмалари топширилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бир_миллион_дастурчи_лойиҳаси_доирасида

Тошкент вилоятидаги 93 та мактабга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан компьютер жамланмалари етказиб берилди

Хабарингиз бор Мактабгача ва мактаб таълими ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Тошкент вилоятида ҳам лойиҳа доирасида кўламли ишлар қилинмоқда. Бугунги кунда вилоятда 888 та умумтаълим мактаблари фаолият юритиб, ушбу мактабларда жами 1 173 та компьютер синфи мавжуддир, шундан 993 таси (84,6%) замонавий компьютер техникаси билан таъминланган ва 180 та (15,4%) умумталим мактабларидаги мавжуд компьютер техникалари бироз эскирган.
Биргина 2023 йилнинг ўзида вилоятдаги 346 та умумтаълим мактаблари замонавий компьютер техникалари билан таъминланди.
Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги
716-сонли қарори асосида маҳаллий бюджети ҳисобидан 21 та, Опен бюджет лойиҳаси доирасида 3 та ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 11 майдаги ПҚ-241-сонли қарори асосида 62 та, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан республика бюджети маблағлари ҳисобидан 196 та замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланган.

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Хитой Халқ Республикаси билан тузилган шартномага асосан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан “5-9-синфларда хорижий тил ва информатика фанларини ўқитиш сифатини ошириш” лойиҳаси доирасида ажратилган грант бўйича вилоятдаги 93 та мактабга замонавий компютер жиҳозлари келтирилди.

Хитой гранти лойиҳаси доирасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ажратилган компьютерлар карвони Тошкент вилоятига етиб келди ва бугуннинг ўзида “Таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси томонидан умумтаълим мактабларига етказилади.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook