Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.9K subscribers
40.8K photos
15.6K videos
373 files
26.5K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
Forwarded from Ўқитувчи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адабиёт

8-синфлар учун "Чўлпон ҳаёти ва ижоди" мавзусида #видеодарс.
Рахмонова Лайло
@yoshlarittifoqi_13maktab

Каналига уланиш учун👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD8vuSxP2ygIKYoEuQ

«Ўқитувчи» саҳифалари👇

Telegram | Facebook | YouTube
#АДАБИЁТ
#ТУҒИЛГАН_КУН

🔰ХХ асрда энг кўп шов-шувларга сабабчи бўлган улкан адиб Франс Кафка 1883 йили 3 июльда Прагада туғилган. Отасининг талаби билан ҳуқуқшунослик йўналишида таълим олган. Ҳуқуқшунослик бўйича доктор. Дастлабки ҳикояси 1904 йили нашр этилган. Тириклигида 4 та кичик ҳажмдаги китоблари босмадан чиққан. 1924 йили 41 ёшида вафот этган. Аксарият асарлари васиятига зид равишда ўлимидан сўнг чоп қилинган.

🌐Батафсил

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТУҒИЛГАН_КУН
#АДАБИЁТ

🟢Бугун “Шайтанат” қўшиғининг муаллифи- шоир Шукур Қурбон таваллуд топган кун

Аллома шоир Эркин Воҳидов “Етмишинчи йилларга келиб янги бир тўлқин, янги бир истеъдодли авлод сафимизга қўшилди. Ўзбек назми ва насрига янги руҳ кириб келди. Бу авлод сафида пешқадамлардан бири Шукур Қурбон эди. Унинг ҳаяжонга тўла юраги, айтган сўзи, ёзган шеъри, ҳар бир хатти ҳаракатида аён бўлиб турарди”, дея эътироф этган шоиримиз Шукур Қурбон бугун 72 ёшни қарши олмоқда.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТУҒИЛГАН_КУН
#АДАБИЁТ

🟢Бугун жаҳон адабиётининг ёрқин ижодкори Нодар Думбадзе таваллуд топган кун

Атоқли грузин ёзувчиси Нодар Думбадзе ўзбек ўқувчиларига яхши таниш. Унинг “Нишонга тегмаган ўқлар” (“Кукарача”), “Абадият қонуни”, “Қўрқманг, онагинам”, “Оқ байроқлар”, “Эллада” (“Hellados”) каби асарлари аллақачон китобхонларнинг кўнгил мулкига айланган. Думбадзе ижодига кучли инсонпарварлик, оқибат, меҳр-муҳаббат туйғулари сингиб кетган.

🌐Батафсил

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТУҒИЛГАН_КУН
#АДАБИЁТ
🔰Бугун инглиз ва ирланд адабиётининг етук намоёндаси Бернард Шоу таваллуд топган кун

Жорж Бернард Шоу 1856 йил 26 июльда Дублин шаҳрида туғилган. Ёш Бернард 1871 йилда диний мактабни тугатгач, бирмунча вақт руҳоний бўлиб ишлаган. 1876 йилда Лондонга кўчиб бориб, журналистика ва бадиий ижод билан шуғулланган. Дастлабки романлари — «Миси чиққан никоҳ», «Артист севгиси», «Кэшел Байроннинг касбкори», «Ҳаваскор социалист» 1881—83 йиллар чоп этилган.

Шоунинг «Тул хонадонлари» (1882), «Юракхўр» (1883), «Уоррен хонимнинг касб-кори», (1884) илк пьесалари саҳна юзини кўра олмаган. Шу боис муаллиф уларни «Ёқимсиз пьесалар» (1898) номи билан нашр этган. Шундан сўнг Шоунинг «Ёқимли пьесалар» («Қурол ва инсон», «Кандид», 1894; «Тақдир арзандаси», «Яшасак — кўрармиз», 1895) ҳамда «Пуританлар учун учта пьеса» («Шайтоннинг шогирди», 1896—97; «Цезарь ва Клеопатра», 1898; «Капитан Брасбунднинг мурожаати» эълон қилинган. Ушбу пьесаларни яратиш жараёнида Бернарднинг драматургик методи узилкесил шаклланган ва у «ғоялар драмаси» сифатида шуҳрат қозонган замонавий драматургиянинг асосчиларидан бири бўлиб қолган. Жаҳон драматургия тарихига сермаҳсул драматурглардан бири сифатида кирган Шоу 30 дан зиёд саҳна асарларини яратган.

Шоунинг «Пигмалион» (1913), «Юраклар вайрон бўлаётган хонадон» (1913-19), «Олма ортган арава» (1919), «Мафусаил сари орқага» (1918—20), «Авлиё Иоанна» (1923), «Ёмон бўлса ҳам, ҳақиқат» (1931), «Миллионер аёл» (1936), «Женева» (1938), «Яхши қирол Карлнинг олтин кунларида» (1939) каби асарлари ранг-баранг мавзуларга, турли жанр кўринишларига эга бўлиб, унда тарих ва жамиятда рўй берган воқеалар янгича талқин этилган, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларни турли нуқтаи назардан кўрсатишга қаратилган.

Шоунинг гуманизм ғоялари билан суғорилган драматургияси 20-аср адабиётида муҳим воқеа бўлган, жаҳон драматургияси ва театрининг кейинги тараққиетига катта туртки берган.
Ижодкор 1925 йили Нобель мукофоти лауреати бўлган.

Жорж Бернард Шоу 1950 йил 2 ноябрда оламдан ўтган.
​​#Адабиёт

‼️ Ҳар қандай ҳолатда ҳам китоб ўқиш керак, китоб ўқишга сабаб топа билиш керак. "Ёшлар кундалиги" вилоятимиз раҳбарлари ва фаоллари тимсолида адабиёт билан боғланган ўзига хос мотивацион контент тайёрлади.

🤔 Хўш, қуйида исмлари келтирилган давлат ва жамоат арбоблари фаолиятини бадиий йўсинда, бирон асар номи орқали баҳолаш мумкинми?

✍️ Шундай қилиб сизга замонавий "Зарбулмасал" айтамиз. Сиз эса бу шарҳлар қанчалар ўринли бўлганини изоҳларда ёзинг. Кетдик.

🌪 Зойир Мирзаев"Бўронларда бордек ҳаловат" (Асқад Мухтор)

Сайёра Файзиева"Юлдузлар мангу ёнади" (Тоғай Мурод)

💎 Абдулла Хурсанов"Олтин водийдан шабадалар" (Ойбек)

📜 Абдусамад Носиров"Ўтмишдан эртаклар" (Абдулла Қаҳҳор)

📖 Маҳмуд Тоир"Девону луғатит турк" (Маҳмуд Кошғарий)

Раҳматилла ва Ғайрат Шералиевлар "Авлодлар довони" (Пиримқул Қодиров)

🎶 Абдурасул Абдухалилов (ССП) – "Фигаро там, Фигаро тут". ("Фигаро" операсидан, Бомарше)

⚖️ Абдуманноп Абдулҳаев"Менинг ўғригина болам" (Ғафур Ғулом)

🔥 Ускенбай Атемов"Тарас Бульба" (Николай Гоголь)

🤫 Мурод Носиров"Жимжитлик" (Саид Аҳмад)

🎩 Отабек Султонбеков"Евгений Онегин" (Александр Пушкин)

Зуҳра Миргазиева"Ўткан кунлар" (Абдулла Қодирий)

Нодир Хожиев"Ёш гвардия" (Александр Фадеев)

👑 Миразиз Мирсултонов "Кичкина шаҳзода" (Антуан де Сент-Экзюпери)

🔄 Аҳрор Мирзаев, Олимжон Бегалиев, Бекзод Мамадиёров "Мен қайтиб келаман" (Тоғай Мурод)

🏴‍☠️ Фурқат Худойбердиев"Алибобо ва қирқ қароқчи" ("Минг бир кеча"дан, араб халқ эртаги)

📝 Кифоят Эрмуҳаммедова"Нидо" достони (Эркин Воҳидов)

Yoshlar kundaligi