Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бунёдкорлик
#1_июнь
Янги Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади
🎊 Бугун 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олмалиқ шаҳрининг янги маҳаллаларидан бири - И.Каримов МФЙда 420 ўринли Давлат мактабгача таълим ташкилотининг расман очилиш маросими бўлиб ўтди.
✅ ДМТТ очилиш маросими аввалида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов сўз олиб, шаҳримизда болаларнинг мактабгача таълимга қамрови йилдан-йил ошиб бораётганини ҳамда ушбу ДМТТнинг ишга тушиши билан 44 та иш ўрни ҳам яратилганлигига алоҳида тўхталиб, барчани байрам билан самимий қутлади.
🗝 Сўнг шаҳримиз нуронийлари ҳам сўз олиб, ДМТТнинг келажагимиз бўлмиш фарзандларимиз тарбиясида тутган ўрни ва аҳамиятига урғу бериб, тарбиячи педагогларга вазифаларини сидқидилдан амалга оширишларида муваффақият тилаб, дуога қўл очдилар.
✨ Тадбир мобайнида 3-ДМТТ тарбияланувчилари томонидан тайёрланиб, намойиш этилган байрам дастури иштирокчиларга байрамона руҳ бахш этди. Тадбир якунида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва нуронийлар томонидан жажжи болажонларга байрам туҳфалари улашилди.
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
🌍 Web-site |✅ Telegram | ✅ Faсebook | ✅ You tube
#1_июнь
Янги Давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият бошлади
Kаналга уланиш ⤵️
@Olmaliq_shahri
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM