Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.88K subscribers
40.9K photos
15.6K videos
373 files
26.6K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
#тадбир

Бугун Ангрен шаҳар ХТБнинг 13 мактабида Барно Илясова раҳбарлигидаги 10-“Б” синф ўқувчилари томонидан Ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган бадиий кеча ўтказилди. Унда Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг достону , ғазаллари, шеър ва рубоийлари ўқувчилар томонидан ижро этилди. Саҳна чиқишлари ва жозибадор рақслар ижро этилди. Устоз ва ўқувчилар томонидан достонлардан парчалар келтиришдилар. Бадиий кеча ҳаммада катта таассурот қолдирди.

📱Ангрен шаҳар ХТБнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари

👇👇👇👇👇👇👇👇👇

Telegram | Facebook | Veb-Sayt
#тадбир

Оҳангарон тумани 20-мактаб 1-синф ўқувчиларининг саводхонлик байрами бўлиб ўтди. 6-ойдан буён ўқиш техникаларига, хисоб-китоб амалларини эгаллашда ўзининг бор билим ва кўникмаларини бериб келаётган синф раҳбари Жумахон Бекназарова ҳам ўқувчиларининг ютуқларидан хурсанд. Тадбир куй - қўшиқ ва шеърларга бой тарзда намойиш этилди. Табдирга ташриф буюрган ота-оналар байрамдан мамнун бўлиб қайтдилар.
«Саводхонлик муборак» азиз ўқувчилар!
ММИБДЎ: Ш.У.Эрбутаев
#тадбир

Оҳангарон тумани 20-мактабда 8-март кунига атаб «Жаннат фариштаси-бебаҳо аёл» шиори остида байрам дастури бўлиб ўтди. Йигитларнинг табрикларию, қизларнинг миллий либосларда чиқишлари байрам тусига янада кўрк бағишлади.Тадбир куй - қўшиқ ва шеърларга бой тарзда намойиш этилди.
#ТАДБИР

🔰Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими ташаббуси билан “Фарзанд азиз-одоби ундан азиз” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Бу хақда👉 батафсил.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxt
#тадбир
🟢ПСИХОЛОГЛАР КАСБ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Бекобод шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган психологлар ва шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда 22-ноябрь Халқаро психологлар куни муносабати билан "Биз биргамиз-бу ажойиб!" номли байрам дастури ташкил этилди.

🌐БАТАФСИЛ

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#тадбир

3 декабрь - Халқаро ногиронлиги бўлган шахслар куни муносабати билан Нурафшон шаҳрида такшил этилган #yurakdan_yurakka хайрия аксияси бўлиб ўтмоқда.

Унда Ангрен шаҳар 34-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари ҳам ўз ижод ва меҳнат маҳсуллари билан фаол иштирок этмоқда.

@Ulug_yul_online
#Ангрен_шаҳар
#73_мактаб
#Тадбир

📖Буюк бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Ангрен шаҳридаги 73-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 3-"А" синф тарбиячилари Гулнора Холбоева ва Муқаддам Норалиевалар томонидан
"Заҳириддин Муҳаммад Бобур-шоҳ ва шоир" мавзусида очиқ тарбиявий тадбир ўтказилди.

🔸Тадбир қизиқарли ва мазмунли бўлиб, унда Бобурнинг ижоди ва фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Видеороликлар, болажонлар томонидан саҳна кўринишлари, рақс, ғазаллар ва қўшиқлар иштирокчиларни хушнуд этди.Тадбир болажонларда катта таассурот қолдирди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#Тадбир
🟢БУГУН
🔰“БАРКАМОЛ АВЛОД” БОЛАЛАР МАКТАБИ

Бугун вилоятимиздаги “Баркамол авлод” болалар мактабларида, хусусан, Янгийўл шаҳар ва Юқори Чирчиқ туман туманидаги “Баркамол авлод” болалар мактабида “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари” шиори осида
тадбирлар ташкил этилди.

Тадбир давомида йил давомида самарали меҳнат килган устозларимиз хамда фаол тўгарак аьзолари сертификат, ташаккурнома хамда эсталик совгалари билан такдирландилар.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТАДБИР

🚦ЖАЖЖИ ПИЁДА
📍ЗАНГИОТА ТУМАНИ

🟢Айни кунларда вилоятимиздаги мавжуд мактабгача таълим муассасаларида “Жажжи пиёда” тадбирлари ўтказилмоқда. Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирларда болажонларга бошланғич йўл қоидалари турли ўйинлар шаклида кўрсатилиб берилмоқда.

🟢Ана шундай тадбир Зангиота туманидаги 4-сонли ДМТТ тарбияланувчилари билан ташкил этилди.

📸Жараёндан фотолавҳалар.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ТАДБИР

📍Қуйи Чирчиқ тумани
🟢“Гиёҳвандлик-ёмон иллат” мавзусида
тадбир ташкил этилди

Жорий йил 25 июль куни Қуйи Чирчиқ тумани Маданият марказида маҳалла фаоллари, умумтаълим мактаби директорлари иштирокида туман прокурори ёрдамчиси бошчилигида "Гиёҳвандлик- ёмон иллат" мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида гиёҳванд моддалар истеъмолини олдини олишга эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда асосан, гиёҳвандликка қарши кураш чорларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва уларни соғлом муҳитда тарбиялашни мақсад қилинган.

Тадбир давомида, "Оғу инсон жисмини қанчалик хароб қилса, худди шундай жамиятга ҳам мислсиз даражада зарар етказади. “Аср вабоси” деб аталаётган бу иллат тинч-тотув яшаётган оилаларни бузади, болаларни етим қилади, ночорликда яшашга мажбур этади. Оқибати эса, албатта, аянчли якунланади. Натижада жиноятга қўл уришга мажбур бўлади. Яъни, навбатдаги гиёҳвандлик воситасини қабул қилиш мақсадида ўғирликни ўз уйидан – оиласидан бошлайди. Бу каби иллатларни олдини олишда жамиятнинг ҳар бир аъзоси бирдек масъул бўлиши лозим" дея таъкидланди.

Бу каби тадбирлар янги ўқув йили бошланиши билан барча умумтаълим мактабларида ташкил этилиши режалаштирилди.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook