Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
4.41K subscribers
41.9K photos
15.7K videos
376 files
26.9K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Obod MFY, Ko‘tarma ko‘chasi, 282-uy
Download Telegram
#Зангиота_тумани

"ЗАКОВАТ БИЛИМДОНЛАРИ"

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил " Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш " йили ҳамда Харбий Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан "Ким Ватанга содиқ бўлса мендирман ўша" шиори остида Зангиота туман Халқ таълими бўлими ташаббуси билан "ЗАКОВАТ" интеллектуал ўйини 11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди.

Тадбирда "Зангиота"," Туркистон "," Эшонгузар", "Бўзсув", " Хонабод", "Назарбек" жамоалари ва Харбий билим юртининг курсантлари қатнашди. Ғолибларга халқ таълими бўлими томонидан диплом ва эсталик совғалар топширилди.


📱
"Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook | Youtube
#ЗАНГИОТА ТУМАНИ
#Таълим ислоҳотлари

❇️ТАЪЛИМДА САЙЁР ҚАБУЛ
Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 27 ноябрдаги топшириғиги биноан тизимда олиб борилаётган ислоҳотларга жойларда кенг жамоатчилик муносабатини ўрганиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини тинглаш ва жойида ҳал этиш мақсадида 40-мактабда сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда вилоят Халқ таълими бошқармаси ижро интизоми ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Дадахўжаева, туман ҳокими ўринбосари в.б. С.Туляганова, Халқ таълими бўлими раҳбари А.Раҳматуллаев ва қатор мутасаддилар мурожаат билан келганларнинг қалбига қулоқ тутдилар, уларни қийнаётган, ўйлантираётган масалаларни ҳал этишга ҳаракат қилдилар, соҳа ривожига доир таклиф, мулохазалари билан қизиқдилар.

❗️Қабулда 28 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди. Мурожаатчилар томонидан кўтарилган масалаларнинг 14 таси жойида ҳал этилди, 4 та мурожаатга тушунтириш берилди, 10таси тегишли ташкилотларга йўналтирилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Зангиота_тумани

🏆Ички Ишлар Бошқармаси 3-сектор раҳбари кубоги бўлиб ўтди.

🥇
Зангиота тумани 3-сектор ҳудудидаги ёшлар ўртасида Ички Ишлар Бошқармаси 3-сектор раҳбари кубоги учун спортнинг турли йўналиши бўйича беллашув бўлиб ўтди. Унда туман прокурори, туман давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб -қувватлаш бўлими бошлиғи, маҳалла раислари, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, 120 нафар ёшлар ва бошқалар иштирок этишди.

🤼‍♂️Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда ғолиб бўлган жамоалар тақдирландилар.


📱
"Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook | Youtube
#Зангиота_тумани
#Ёш_қутқарувчилар

❇️ Куни кеча Зангиота тумандаги 15- умумтаълим мактабида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда “Ёш қутқарувчилар” мусобақаси ўтказилди.

👉Ўқувчи ёшлар орасида қутқарувчи касбига бўлган қизиқишларини ошириш, ҳарбий Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда фавқулодда вазиятларга оид билим, малака ва кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилган мусобақа якунида 15 - умумтаълим мактаби жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринга сазовор бўлиб, вилоят босқичига йўлланма олди.

👉Мусобақада 2-мактаб жамоаси 2-ўринни эгаллаган бўлса, 3-ўрин 13-мактаб жамоасига насиб этди.
Шунингдек, тадбир давомида Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ўқувчиларга ёнғин хавфсизлиги бўйича тушунтириш ишлари, ўт ўчирувчиларнинг амалий машғулотлари ҳамда техникалар намойиш этилди.
#Зангиота_тумани
Сўнгги қўнғироқ

💐Зангиота тумани 1-сектордаги 27-умумтаълим мактаби битирувчиларини табриклаш мақсадида "Сўнги қўнғироқ" тадбирида туман ҳокими А.Тамикаев иштирок этди. Туман ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга юборган байрам табригини ўқиб эшиттирди. шунингдек, кўп йиллик самарали меҳнатлари учун мактаб директори туман ҳокими томонидан тақдирланди.

Иқтидорли ўқувчилар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди. Йил давомида ўзини билими ва иқтидори билан кўрсатган ўқувчилар турли номинациялар билан тақдирландилар.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
#Зангиота_тумани
Сўнгги қўнғироқ

💐Зангиота тумани 3-сектордаги 24-умумтаълим мактаби битирувчиларини табриклаш мақсадида "Сўнги қўнғироқ" тадбирида 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Э.Султонов иштирок этди. Сектор раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга юборган байрам табригини ўқиб эшиттирди. шунингдек, кўп йиллик самарали меҳнатлари учун мактаб директори туман ҳокими томонидан тақдирланди.

Иқтидорли ўқувчилар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/zangiotatumanihokimligi
#ЖАРАЁН
#ЗАНГИОТА_ТУМАНИ
👔МАКТАБ ФОРМАСИ

Республикамизнинг барча худудларида янги 2022-2023 ўқув йили олдидан мактаб формаси ярмаркалари ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг 10 августидан Зангиота туманидаги барча умумтаълим муассасаларида мазкур ярмаркалар расман иш бошлади. Ҳудуддаги ота-оналар узоғини яқин қилаётган мазкур ярмаркаларда бугун савдо авжида. Ота-оналар миннатдор.
Эътиборлиси, куни кеча туман ҳокимининг ташаббуси билан 18, 19, 20, 21- сонли умумтаълим мактабларидаги “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оила фарзандларининг 70 нафарига бепул мактаб формалари тақдим этилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, ягона мактаб формаси савдосига ўқитувчилар ва мактаб маъмурияти масъул эмас.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#ЗАНГИОТА_ТУМАНИ
🔰Асосий олимпиаданинг
туман босқичи бўлиб ўтмоқда

⚡️Тумандаги 9-10-11-синф ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича Асосий олимпиаданинг II-босқичи бўлиб ўтмоқда. Мазкур беллашувда умумий ҳисобда олимпиаданинг мактаб босқичида ғoлибликни қўлга киритган 1671 нафар ўқувчи иштирок этади. Бугун шулардан 390 нафари математика, она тили ва адабиёт, ўзбек тили фанларидан ўзаро беллашмоқда.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#ИСЛОҲОТ
#КЕНГАШ_ЙИҒИЛИШИ
#ЗАНГИОТА_ТУМАНИ

🔰Зангиота тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Зангиота туман депутатлари кенгаши ҳамда туман Халқ таълими тизими вакиллари иштирокида бўлиб ўтган кенгаш йиғилишини Зангиота туман ҳокими ўринбосари Сирожиддин Носиров олиб борди.

🔴Унда жорий йилнинг 8 октябрь куни Тошкент вилоят ҳокими Зоир Мирзаев томонидан вилоятда халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенгаш йиғилишидаги фикрларидан келиб чиқиб сўз юритилди.

📌Туман Халқ таълими бўлими мудири Абдулла Рахматуллаевнинг туманда таълим соҳасида амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда ечимини кутаётган муаммолар ҳам йиғилиб қолгани хусусида слайд орқали таҳлилий маърузаси тингланди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxt
натилимфахрим

#ЗАНГИОТА_ТУМАНИ
🔰21 ОКТЯБРЬ - ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ

⚡️Зангиота тумани ҳокимлиги ҳамда туман халқ таълими бўлими ҳамкорликда 21-октябрь – “Ўзбек тили байрами куни” муносабати билан “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан она тилим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар томонидан она тилини улуғловчи шеърлар, туман маданият бўлими хонандалари ижросида қўшиқлар ижро этилди.

⚡️Тадбир давомида таълим муассасаларида алоҳида ўрнак кўрсатиб, фаолият олиб бораётган педагоглар туман ҳокимининг “Ташаккурнома”си ҳамда совғалари билан тақдирландилар

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТВ_нигоҳида
#Зангиота_тумани
📚ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНЛАРИ

➡️Зангиота тумани халқ таълими бўлими томонидан октябрь – она тили ва адабиёт фан ойлиги якунлар доирасида тадбир ташкил этилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#САРҲИСОБ
#ЗАНГИОТА_ТУМАНИ

⚡️Бугун Зангиота тумани халқ таълими бўлими ташаббуси билан тумандаги 14-сонли умумтаълим мактабида 2022 йил сарҳисоби, 2023 йил режалари бўйича катта тадбир ташкил этилди.

⚡️Дастлаб, туман халқ таълими бўлими мудири Абдулла Раҳматуллаев сўзга чиқиб, йил давомида тизимда эришилган ютуқлар, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг муваффақитялари, келгуси режалар ҳақида гапириб ўтди.

⚡️Шундан сўнг туманда мавжуд 38 та умумтаълим мактабларида аъло баҳоларга ўқиётган, турли кўрик-танловлар, олимпиадаларда иштирок этган бир гуруҳ иқтидорли ўқувчилар ва уларнинг устозлари тақдирдланди.

⚡️Тадбир якунида тумандаги истеъдодли ўқувчи ёшлар ўзларининг бадиий чиқишлари билан йиғилгандларни хушнуд этди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook