Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
4.41K subscribers
41.9K photos
15.7K videos
376 files
26.9K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Obod MFY, Ko‘tarma ko‘chasi, 282-uy
Download Telegram
#ФАН_ОЙЛИГИ
#МАКТАБДА_МЕҲМОН

Республикамиз таълим муассасаларида кузнинг сўнгги ойи ноябрь- Хорижий тиллар фан ойлиги ҳисобланади. Шу муносабат билан жойларда кўплаб тадбирлар, кўрик-танловлар, илмий-амалий семинар ва очиқ дарслар ташкил этилади.

⚡️Тошкент вилояти таълим муассасаларида ҳам фан ойлиги доирасида ишлар бошланди. Бугун Юқори Чирчиқ туманидаги 34-сонли умумтаълим мактабида Хорижий тиллар фан ойлигининг очилиши бўлиб ўтди.

⚡️Тадбирга Тошкент давлат Шарқшунослик университети илмий тадқиқотчиси, мисрлик Ҳатем Али Абдулзаҳир Абоамра ҳам иштирок этди.
Дастлаб очиқ даср, сўнгга ўзаро суҳбатларда меҳмон ўқувчиларнинг тил ўрганишга бўлган салоҳиятини юқори баҳолади.
Қувонарлиси, олим келгуси фаолиятни ўзбек мактабларида давом эттириш ниятида эканлигини билдирди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МЕҲРЖОН
#КУЗ_САХОВАТИ

☀️Таълим муассасаларида “Меҳржон-олтин кузнинг саховати” шиори доирасида ҳосил байрамлари бўлиб ўтмоқда.
☀️Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент туманидаги 21-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#Оҳангарон_тумани
📚ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНЛАРИ

⚡️Вилоятимиз таълим муассасаларида октябрь- она тили ва адабиёт фан ойлиги якунларига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Бугун Оҳангарон тумани халқ таълими тасарруфидаги 40-сонли умумтаълим мактабида “Сен миллат ғурурисан – она тилим” шиори остида бадиий-мусиқий кеча ташкил этилди. Мактабнинг барча синф ўқувчилари иштирок этган мазкур кеча чин маънода адабиёт, шеърият ва тил байрамига айланиб кетди.

⚡️Тадбирда тилимизни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, шеър ва ғазаллар, турли саҳна кўрнишлари ўқувчилар томонидан маҳорат билан ижро қилинди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#Чирчиқ_шаҳри
🔰ФАН ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА

➡️Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳалқ таълими бўлими тасарруфидаги 15-сонли умумтаълим мактабида “Хорижий тиллар фан ойлиги” очилиш тантаналари бўлиб ўтди.

➡️Тадбирда мактабнинг юқори синф ўқувчилари турли миллат ва элатлар либосларини кийишди. Уларнинг миллий таомларидан тайёрланган дастурхон тузашди. Рус, инглиз тилларида қўшиқлар, шеърлар ижро этишди.

➡️Бу каби тадбирлар вилоятимиз таълим муассасаларида давом этмоқда.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТВ_нигоҳида
#Зангиота_тумани
📚ФАН ОЙЛИГИ ЯКУНЛАРИ

➡️Зангиота тумани халқ таълими бўлими томонидан октябрь – она тили ва адабиёт фан ойлиги якунлар доирасида тадбир ташкил этилди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_ҲИКМАТИ
❗️шунчаки муҳим...

Ишга бораман!

Жуда оддий ва соддагина эшитиладиган бу сўзнинг замирида муҳташам ҳақиқатлар бор!

❗️Тинчлик - Агарки юртда тинчлик бўлмаса, ишга бора олармидик?!

❗️ Соғлик - Танимиз соғ экан, биз ишга отланаяпмиз!

❗️ Хотиржамлик - Оиламиз хотиржамлиги учун кўнглимиз тинч ишга кетяпмиз!

❗️Шукроналик - Дунёда ишга боролмайдиган ва ёки ишсиз яшаётганлар қанча!

❗️ Фаровонлик - Ишга бораяпсизми, демак хонадонингизга ризқ олиб келасиз. Ҳалол ризқ!

Қадрдонлар, сиз ҳам ишга отланаяпсизми?! Демак, айтилган мана шу ҳақиқатлар сизга ҳам дахлдордир.
Ишингиз бароридан келсин!

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир. Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_ТАРИХИ
БУГУН, 2 НОЯБРЬ

🎶 Халқаро балет куни;

🎙 Журналистларга қаратилган таҳдидларга қарши курашиш куни;

Қирғизистонда маданият ходимлари куни;

🎗Беларусияда Хотира куни.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
Германия ташқи ишлар вазири пойтахтимиздаги немис тилига ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан танишди

Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок бошчилигидаги делегация аъзолари бугун Тошкент шаҳридаги немис тилига ихтисослаштирилган 60-мактаб фаолияти билан яқиндан танишди.

Делегация аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ва Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ҳамроҳлик қилди.

Мактаб фаолияти билан танишиш давомида ўқув муассасасида олиб борилаётган таълим методлари ва ўқувчиларнинг индивидуал имкониятларини юзага чиқариш борасида йўлга қўйилган ўзига хос таълим усуллари ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Ташриф доирасида Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мактаб ўқувчилари билан немис тилини ўрганиш ва унинг ўзига хос жиҳатлари, ёшларнинг бугунги ҳаётий мақсадлари ва келажак орзулари хусусида суҳбатлашди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/807


Вазирликнинг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram