Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
3.8K subscribers
40.5K photos
15.5K videos
373 files
26.4K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Parkent trakt ko‘chasi, 54-uy
Download Telegram
Forwarded from Laylo Rustamova
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир тарқалган хабарларга МУНОСАБАТ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори билан Ҳукуматнинг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига киритилган тегишли ўзгартиришга кўра, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслиги белгиланган.

Жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолиниши белгиланган.

Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига асосан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмаслиги белгиланганлиги муносабати билан, 2022 йил март-май ойларида ўтказилган аттестация даврида 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифали ўқитувчиларнинг мавжуд тоифалари умрбод сақланиб қолинишини маълум қиламиз.

Қўшимча маълумот: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сон қарори билан белгиланган, олий малака тоифа (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлганидан сўнг олий малака тоифани 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмаслик тартиби 2022 йил 2 августдан бошлаб амалиётга жорий этилади.
#Муносабат

Kundalik.com ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинган таълим ресурси саналади

Kundalik.com — рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфлашнинг олди олинади.

Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Шу билан бирга тизим интернет тармоғи етиб борган ва яхши алоқа сифати таъминланган ҳудудлардаги мактабларгагина жорий қилинган. Табиийки, интернет алоқаси мавжуд бўлмаган (масалан, тоғли қишлоқлар) ҳудудлардаги мактаблар анънавий кундалик дафтарларидан фойдаланиши давом этмоқда.

Kundalik.com мажбурийми?

Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу эса ўқув жараёнларига алоқадор барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.

Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчининг вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Мисол сифатида айтиш лозимки, қатор ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.

Тизимга аъзо бўлиш нархи қанча?

Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ инвестиция маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.

Мазкур электрон кундаликнинг нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган ҳамда йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.

Ота-оналар учун қандай қулайликлари бор?

Таъкидлаш лозимки, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда:

• фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
• дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
• эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#МУНОСАБАТ

ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИНИНГ “ШАНХАЙ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИНИНГ САМАРҚАД САММИТИ: ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИКДАГИ ДУНЁДА МУЛОҚОТ ВА ҲАМКОРЛИК” МАВЗУСИДАГИ МАҚОЛАСИ ҲАҚИДА

АЗАМАТ КАМАЛОВ
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИ БОШЛИҒИ

👉
@toshkentvxtb
#Муносабат

8-синф “Адабиёт” фани дарслиги хусусида ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видеохабарга МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали видеоси тарқалган 8-синф “Адабиёт” фани дарслиги макети 2010 йилда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан яратилган. Мазкур дарслик сўнгги маротаба ушбу нашриёт томонидан 2019 йилда чоп этилган 4-нашр ҳисобланади.

Юзага келган вазият (Асқад Мухтор тўғрисида маълумотнинг бир неча маротаба берилиши)ни ўрганиш мақсадида вазирлик томонидан 14 сентябрь куни Сурхондарё, Хоразм, Навоий, Андижон, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари мактабларида, айнан 8-синф “Адабиёт” фани дарслиги кўздан кечирилди.

Ўрганиш жараёнида кенг муҳокамага сабаб бўлган ҳолат кўздан кечирилган дарсликларда мавжуд эмаслигини қуйидаги видео ва фотолавҳаларда кўришингиз мумкин.

Шу ўринда, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа муаллифи фарзандига дарслик қайси мактабда берилганини аниқлаш имконияти бўлмади (видеода ҳеч қандай маълумот берилмаган).

Видео муаллифидан мазкур дарслик ҳақиқатдан ҳам мактаб кутубхонасидан берилган бўлса уни вазирликка @bookedu_bot телеграм боти орқали мурожаат қилган ҳолда мактаб кутубхонасига қайтариб, ўрнига сифатли дарсликни олишини сўраймиз.

Шу билан бирга, видеони тарқатган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан ҳолат юзасидан маълумотни вазирликка тақдим этишларини ва уни ижобий ҳал қилинишида ёрдам беришларини сўраб қоламиз.

📹 ЎРГАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ ҚУЙИДАГИ ВИДЕО ВА ФОТОЛАВҲАЛАРДА👇👇👇
Жорий йил 18 октябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага #МУНОСАБАТ

⚡️Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими ва шаҳар ИИБ мутассаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, зудлик билан текширув ишлари олиб борилди .
⚡️Ўрганишлар натижасида видеолавҳа жорий йилнинг 17 октябрь куни содир бўлгани ва ушбу муштлашув “қаҳрамонлари” Ангрен шаҳридаги 6, 14-умумтаълим мактаблари ҳамда 34-ИДУМининг ўқувчи қизлари эканлиги аниқланди.
БАТАФСИЛ👉муносабат
🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими томонидан мактаб раҳбарларига чиқарилган хат юзасидан танқидий пост жойланди.
Ушбу масала юзасидан ҳалқ таълими бўлими маълум қилади:

⚫️Тармоқларда хатоликлари кўрсатилган хат Олмалиқ шаҳар халқ таълими бўлими томонидан бундан икки йил олдин 2020 йил 4 ноябрда чиқарилган бўлиб, бу ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан ЗООМ платформаси орқали онлайн йиғилиш ўтказилиб туман халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарган Линура Байдуллаевага ҳолат бўйича огоҳлантириш берилган.

Хатга эътиборсизлик билан имзо қўйганлиги учун халқ таълими бўлими мудир ўринбосари Гулнора Медешевага интизомий чора кўрилган.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#Муносабат

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларини мактаб вақтидан ташқари, уларнинг саломатлиги ҳамда хавфсизлигига хавф соладиган турли тадбирларга жалб қилмаслик бўйича доимий равишда огоҳлантириб келинади.

Афсуски, шунга қарамай ушбу суратдаги каби аянчли ҳолатлар юзага келмоқда. Болаларнинг мактабдан ташқари вақтларда тадбирга жалб этилиши ва энг ачинарлиси, совуқ об-ҳаво шароитига қарамай уларнинг юпун кийимларда эканлиги ушбу ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби, деб ҳисоблаймиз.

Халқ таълими вазирлиги ҳудуд мутасаддилари саналган ҳокимлар, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари масъулларидан таълим муассасада мактаб вақтидан ташқари тадбирларни ташкил этаётганда мактаб ўқувчи ва ўқитувчиларини жалб қилиб, бу каби ҳолатларга йўл қўймасликларини қатъий сўраб қолади. Шу билан бирга жойлардаги халқ таълими бошқарма, бўлимлари ва мактаб раҳбарларидан ҳам тегишли хулосалар чиқарган ҳолда, бундай ҳаракатларга йўл қўймасликлари юзасидан қатъий огоҳлантирилади.

Маълумот учун, мазкур ҳолат Шаҳрисабз шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги ва сектор раҳбарлари Ёшлар дафтарида турганларга навбатдаги субсидия асосида меҳнат қуролларини ва тўловлар учун сертификатлар топшириш маросимидан олинган сурат. Шаҳрисабз шаҳридаги 1-мактаб ҳовлисида ташкил этилган ушбу ўқувчиларга мутлақо алоқаси бўлмаган тадбирга болалар жалб этилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Президент_мурожаатномаси
#муносабат

📄Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида—2023-йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга 2023-йилга юртимизда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилиши таълим соҳасидаги ҳар бир ходимга катта масъулият ва ишонч юклади.

Бу борада Зангиота тумани Халқ таълими бўлими мудири Абдулла Рахматуллаевнинг фикрлари билан танишамиз.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаати юзасидан Тошкент туманидаги 20-сонли мактаб директори Малика Расулованинг муносабати

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#КУН_НАФАСИ
#муносабат

Зангиота тумани халқ таълими бўлими ташаббуси билан тумандаги таълим
муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирокида Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида 2023-йилга “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб ном берилганлиги муносабати
билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда туман халқ таълими бўлими мудири Абдулла Рахматуллаев Дақвлатимиз раҳбари томонидан ўқитувчининг
мақоми, шаъни, қадр-қимматини оширишда олиб бораётган ишлари ҳақида, шунингдек, таълимга эътибор сўнгги йиллада юксак даражага чиқаётганлигини алоҳида
таъкидлади.

Янги йилда таълим муассаса раҳбарлари ўзлари учун муҳим вазифаларни белгилаб
олдилар.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#Муносабат
2023-йил - "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йили

📌 Янгийўл тумани Халқ таълими бўлими мудири А.Холиқов иштирокида Президентимизнинг Олий Мажлис депутатлари ва халққа қилган мурожаатлари бўйича
амалда ишларни ташкил борасида тумандаги таълим муассасалари раҳбарлари билан
учрашув ташкил қилинди.

🔰 Учрашувда дастлаб Давлатимиз раҳбари тўхталиб ўтган мавзулар юзасидан тушунчалар берилди. Ёшлар, уларни илм олиб, изланишлари учун яратилаётган имкониятлар ҳақида
батафсил тўхталди. Шу ўринда мактаб директорлари ҳам Мурожаатномадан келиб чиқиб ўзларининг таклифларини билдиришди.

📍 Президентимиз томонидан номланган 2023-йил -"Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йилида Халқ таълими тизимида фаолият олиб
бораётган ҳар бир ходимдан катта масъулият талаб қилиши таъкидланди.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#МУНОСАБАТ
Ижтимоий тармоқларда Бўка тумани Чавлисой МФЙнинг қишлоқ марказида жойлашган таъмирталаб 720 ўринли 34-сонли мактаб ҳолати юзасидан хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, мазкур таълим муассасаси фойдаланишга яроқсиз бўлиб, бинода фаолият юритиш хавфли. Мутассадди ташкилотлар томонидан мактаб биносидан фойдаланиш таъқиқланган. Шу боис ўқувчилар мазкур мактабдан узоқ бўлмаган ҳудуддаги собиқ коллеж биносига вақтинчалик жойлаштирилган.

Туман халқ таълими бўлими, мактаб ва маҳалла фаоллари томонидан бинони таъмирлаш бўйича юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилинган. Мактаб 2023-2024 ўқув йилида таъмирлаш учун режага киритилгани маълум қиламиз.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактабида ошхона мавжуд эмаслиги, ҳақида хабарлар сиздирилган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, таълим биноси учун келгуси ўқув йилида барча қўлайликларга эга ошхона қуриб бериш режага киритилган. Айни кунда эса муассасаса раҳбарияти халқ таълими бўлими эксплутация хизматига, бино ичкарисида вақтинчалик буфет ташкил қилиш мақсадида хат билан мурожаат қилган.
❗️Қисқа вақт ичида мактабда буфет ишга туширилиши режалаштирилган.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 9 февраль санасида Facebook ижтимоий тармоғида Тошкент туманида жойлашган 26-мактабнинг таъмирлаш ишлари чўзилиб кетаётани боис, ўқувчилар дарсга боролмаётганига норозилик билдирилган.

Республикамизда кузатилган аномал совуқ даврида электр тармоқлари узилиш ва газ босимида пасайиши вақтида мактабнинг иситиш тизимида музлаш содир бўлган эди. Мазкур ҳолатни бартараф этиш чораси зудлик билан кўрилган.
Ўқув жараёнлари 13 февралдан тўлиқ давом этмоқда.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook