Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
4.41K subscribers
41.9K photos
15.7K videos
376 files
26.9K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Obod MFY, Ko‘tarma ko‘chasi, 282-uy
Download Telegram
#ЖАРАЁН
🔰БИТИРУВЧИЛАР ДАВЛАТ ИМТИҲОНЛАРИНИ ТОПШИРМОҚДА
📍Чирчиқ шаҳри

📚Шу кунларда барча умумтаълим мактабларида битирувчилар Давлат имтиҳонларини топширишмоқда.
Жорий ўқув йилида вилоятимиздаги умумтаълим мактабларини 28861 нафар ўғил-қизларимиз тамомлаш арафасида.
Чирчиқ шаҳридаги 2-сонли мактабни 2022-2023 ўқув йилида 75 нафар ўқувчи битирмоқда. Мазкур мактаб битирувчилари орасида 4 нафар ўқувчи мактабни олтин медал билан тамомлаётган бўлса, 6 нафар иқтидорли ўқувчилар муддатидан олдин олий ўқув юртларига қабул қилинди.
Ўтказилаётган имтиҳонлар жараёнида ўқувчилар устозларидан олган мукаммал билимларини намоён этиб, юқори баҳолар олишмоқда.
🟢Шу ўринда эслатма, Давлат имтиҳонлари жараёнида хорижий тиллардан топшириш вақтида CEFR сертификатига эга ўқувчилар имтиҳондан озод этилмоқда.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#Жараён

🏢ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ
📍Пискент тумани

Пискент туманидаги “Тараққиёт” маҳалласида 150 ўринли давлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.

📸Жараён фотолавҳаларда

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
🏢ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

🟢Пискент туманидаги “Тараққиёт” маҳалласида 150 ўринли давлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади.
— Мазкур мактабгача таълим муассасаси, 150 ўринга мўлжалланган, — дейди Пискент тумани мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Бахтинисо Ишмуратова. — Ҳозирги кунда 120 нафар кичкинтой тарбияланмоқда. Муассасамизга болаларни қабул қилишда маҳалладаги кам таъминлаган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандлари учун 50 фоиз чегирма жорий қилинган. Боғчамизда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатли, хавфсиз ва санитария-гигиена талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда тайёрланишига жиддий эътибор қаратилади. Тарбияланувчиларга белгиланган стандартларга мувофиқ, сифатли, тўйимли ҳамда фойдали таом ва егуликлар тайёрлаб берилмоқда.

🟢Айни пайтда муассасада 22 нафар педагог ходим фаолият юритмоқда. Ундан ташқари ҳудуддаги темир ва аёллар дафтарига киритилган ишсиз аёллар ҳам иш билан таъминланди.
Муассасада кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили, шахмат, шашка, расм чизиш, бадиий гимнастика, сузиш тўгараклари ҳам фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир гуруҳ хонасига ўрнатилган кузатув камералари ва янги интеграциялашган электрон мониторинг тизими орқали ота-оналар уйларида ўтириб ҳам интернет ёрдамида фарзандларининг машғулотларда қандай иштирок этаётгани, ўзини тутиши ва кун давомидаги жараёнларни кузатиши мумкин.

— Ҳудудимизда боғчага эҳтиёж жуда кучли эди. Фарзандларимизни олис ҳудуддаги боғчага олиб борар эдик. Мана ўзимизда ҳам ҳукуматимиз томонимдан барча қулайликларга эга боғча қуриб берилди, — дейди ота-оналардан бири. — Муассаса уйимизга яқин ҳудудда жойлашган, замонавий кўринишга эга, тарбиячилари малакали, ширинсўз. Энг муҳими, бу ердаги шароитлар — болаларнинг ўйин майдончалари, овқатланиш, ювиниш, дам олиш хоналари талабларимизга мос. Бу фарзандларимизнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишига хизмат қилади.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ЖАРАЁН

🔰“КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТИЗИМ РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

🟢Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олишга қаратилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан семинар тренинг ташкил этилди.

🌐Батафсил

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ЖАРАЁН

🔰ЎҚУВЧИЛАРГА ИМТИЁЗЛИ ТАВСИЯНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

🟢Батафсил

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#ЖАРАЁН

🔰ЁШЛАР ОЙЛИГИ
📍Қибрай тумани

🟢Жорий йилнинг 14 июнь куни “Ёшлар ойлиги” доирасида ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида Қибрай тумани ахборот-кутубхона маркази томонидан Қибрай тумани 46-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Энг яхшиси китобхон ўқувчи" кўрик танлови ташкил этилди.

📸Жараёндан фотолавҳалар

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#Жараён
📍Ангрен шаҳар

🟢Бугун Ангрен шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Сарвар Нуриддинов ва Ангрен шаҳар Прокурори ёрдамчиси Беҳзод Муҳаммаджонов иштирокида 17-умумтаълим мактабида ота-оналар билан учрашув ўтказилди.

📖 Учрашувда бугунги кунда Наркогуруҳлар томонидан замонавий технологик янгиликлардан мунтазам равишда фойдаланиб, гиёҳванд моддаларни ёшларимизга аноним таклиф қилиб келаётганликлари алоҳида таъкидланди. Худди шундай ҳолатларда ёшларимиз уларнинг домига тушиб қолишини олдини олиш, гиёҳванд моддалар, кучли таъсир қилувчи воситалар истеъмолини олдини олиш барчамизнинг бурчимиз эканлиги, ота-оналарга фарзандларига эътиборсиз бўлмасликларини, уларнинг телефон аппаратларини доимий кўздан кечириб туриб, назоратга олишлари таъкидланди.

📹Тадбир сўнггида ушбу мавзуга доир фильм намойиш этилди.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
#жараён
📌Олмалиқ шаҳар

✔️2023 йил 27 июль куни Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ташаббуси билан бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари Ғайрат Ҳамроев ҳамда аккредициялаш бўлими бошлиғи Вафоқул Ҳотамов иштирокида Олмалиқ шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари билан 2023-2024 ўқув йили олдидан тайёргарликлар ҳамда куз-қиш мавсумига доир масалалар, миллий рейтинг кўрсаткичлари, сифат самарадорлигини ошириш, шунингдек, ечимини кутаётган бир қатор муаммоларни бартараф этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

✔️Бўлим тасарруфидаги 19-сонли ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ўтказилган ушбу йиғлишда барча таълим муассасаси директорлари, ҳўжалик ишлари бўйича ўринбосарлар, ҳамда мактабгача таълим ташкилоти раҳбарларига керакли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЖАРАЁН
🔼Психологлар семинари

✍️Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педодгогик республика ташхис марказининг 2023-йил 20-июлдаги 01/10-01-184-сони хати ҳамда Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2023-йил 31 июлдаги 02-04/41175-сонли хатига асосан, жорий йилнинг 4-август куни Бекобод шаҳар 3-сонли умумтаълим мактабида умумтаълим мактаблари директорлари, психологлари ва педагоглари учун “Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олиш, педофиллик хақида ва жавоб чораларини кўришга қаратилган ишларни ташкил қилиш” мавзусидаги ўқув-семинари тренинг машғулотилари ўтказилди.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴#АЙНИ_ПАЙТДА
#ЖАРАЁН
🌐Психологлар семинари
🔼Қибрай тумани

✔️ Хабарингиз бор ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педодгогик республика ташхис марказининг 2023-йил 20-июлдаги 01/10-01-184-сони хати ҳамда Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг 2023-йил 31 июлдаги 02-04/41175-сонли хатига асосан, Тошкент вилояти умумтаълим мактаблари директорлари, психологлари ва педагоглари учун “Болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларини олдини олиш, педофиллик хақида ва жавоб чораларини кўришга қаратилган ишларни ташкил қилиш” мавзусида ўқув-семинари тренинг машғулотилари ташкил этилмоқда.

✔️Айни пайтда мазкур семинар Қибрай тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари раҳбарлари ва психологлари билан ўтказилмоқда.

🖊Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати
——————————————————-
Канални яқинларингиз билан улашинг
Telegram | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM