Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali
4.41K subscribers
41.9K photos
15.7K videos
376 files
26.9K links
Toshkent viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi kanali

🌐 toshvxtb.uz

✉️ [email protected]

👨‍💻 Мурожаат учун: @ToshvilmmtbgamurojaatBot


Ⓜ️ Toshkent viloyati, O‘rta Chirchiq tumani, Obod MFY, Ko‘tarma ko‘chasi, 282-uy
Download Telegram
#БУГУННИНГ_ГАПИ

Қанийди, қўлимда бўлса, биринчи навбатда мактаб ўқитувчисининг ойлигини 10 баравар ошириб қўярдим. Мен ўзим университетда ишлаганман, бу иш қанчалик қийинлигини биламан. Бизнинг энг катта хатойимиз мактаблардаги ўқитувчиларни йўқотдик. Мактабларда 11 йиллик таълимни қайтардик, аммо аввалги домлаларни қайтара олмаяпмиз. Хафа бўлмасин ҳеч ким, буни мен айтмасам, ҳеч ким айтмайди.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#КУН_ТАРИХИ
БУГУН, 16 АВГУСТ

💨Халқаро озон қатламини ҳимоя қилиш куни;

🐈Халқаро уйсиз ҳайвонлар куни;

🥫Малина мураббоси куни;

🎗980 йил — Абу Али ибн Сино таваллуд топган кун;

🎞1976 йил — Эльдар Рязановнинг “Тақдир ҳазили, ёки Қушдек енгил бўлинг” фильми намойиш этилди;

🔭1960 йил — Халқаро астронавтлар академияси ташкил топган кун.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
1️⃣6️⃣ АВГУСТ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

⚔️ 1732 йил
—Мальта флоти адмирал Шаумбрай қўмондонлиги остида Думят жангида Усмонийларни мағлуб этган;

🇫🇷1788 йил —Франция молия вазири Л. де Бриен давлатни банкрот деб эълон қилган;

⚔️ 1819 йил — Англиянинг Манчестер шаҳрида аҳоли умумий сайлов ҳуқуқини талаб қилаётган митинг пайтида қирғин юз берган;

📺 1930 йил —биринчи овозли ва рангли мултфильм яратилган;

1933 йил — немис нацистлар лидери Германн Геринг Пруссияда вивисекцияни (тирик ҳайвонларни операция қилиш) тақиқлаган;

📜 1945 йил — Москвада СССР ва Польша томонидан 1919-1920 йилларда таклиф қилинган "Cурзон чизиғи" га асосланган Совет-Польша чегараси тўғрисидаги битим имзоланган;

🇮🇩1950 йил — Индонезиянинг замонавий парламенти —Халқ вакиллари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтган;

🇨🇾1960 йил — Кипр мустақил давлат —Кипр Республикаси деб эълон қилинган;

🇱🇰1978 йил —Шри -Ланка социалистик республикаси эълон қилинган;

✈️ 1996 йил — Афғонистоннинг Қандаҳор шаҳри яқинидаги аеродромга мажбуран қўнган В. Шарпатов экипажи бир йиллик асирликдан сўнг ўз самолётида қочиб кетган.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
#ёшларга_эътибор
#мутолаа_маданияти

⚡️Вилоят прокуроридан ёшлар учун 100 савоб

📚Тошкент вилояти прокурори Самадов Салом Исматович Ўрта Чирчиқ туманидаги 54-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюриб, йигит-қизларнинг ўқиб, маънавиятларини юксалтиришлари учун 8 номдаги 100 дан ортиқ бадиий адабиётлар совға қилди.

📖Ўқувчи ёшларнинг китобга бўлган қизиқишини янада ошириш ҳамда мутолаа маданиятини шакллантириш борасида ўзининг беминнат ҳиссасини қўшаётган мутасаддиларга миннатдорчилик билдирамиз!


Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
#ЖАРАЁН
#ЗАНГИОТА_ТУМАНИ
👔МАКТАБ ФОРМАСИ

Республикамизнинг барча худудларида янги 2022-2023 ўқув йили олдидан мактаб формаси ярмаркалари ташкил этилмоқда. Жорий йилнинг 10 августидан Зангиота туманидаги барча умумтаълим муассасаларида мазкур ярмаркалар расман иш бошлади. Ҳудуддаги ота-оналар узоғини яқин қилаётган мазкур ярмаркаларда бугун савдо авжида. Ота-оналар миннатдор.
Эътиборлиси, куни кеча туман ҳокимининг ташаббуси билан 18, 19, 20, 21- сонли умумтаълим мактабларидаги “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оила фарзандларининг 70 нафарига бепул мактаб формалари тақдим этилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, ягона мактаб формаси савдосига ўқитувчилар ва мактаб маъмурияти масъул эмас.

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb
❗️❗️1-синф онлайн қабул жараёни якунланишига 15 кун қолди!!!

📈Бугунги кунга қадар 650 минг нафардан ортиқ болалар республика бўйича 1-синфга қабул қилинди. Бу кўрсаткич қабул режага нисбатан 92%ни ташкил этади.

🌐Шунингдек электрон қабул жараёнлари ўтказилаётган ҳудудудларда жами 80 минг нафардан ортиқ болалар my.maktab.uz платформаси орқали мактабларга онлайн тарзда қабул қилинди.
1️⃣20 июндан 31 июлга қадар ота-оналар томонидан бириктирилган микроҳудуд бўйича онлайн юборилган 55 049 та аризалар мактаблар томонидан қабул қилинди.
2️⃣Жорий йил 1 августдан бошлаб фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали ота-оналарга микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича қўшимча ариза топшириш бошланди.

Ўн беш кунда (1-15 август куни) микроҳудуддан ташқари бўш ўринлар бўйича ота-оналар томонидан 34 206 та аризалар қабул қилинди.
Топширилган аризалар бўйича 31 799 нафар ўқувчилар 1-синфга қабул қилинди ва 2407 нафар ота-оналар онлайн навбат асосида умумтаълим мактабларига боришлари кутилмоқда.

🔔Микроҳудуддан ташқари қабул учун аризалар юбориш жорий йилнинг 30 августига қадар давом этишини маълум қиламиз.

❗️16 августдан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари бошқа ҳудудда истиқомат қилувчи фуқароларга микроҳудуддан ташқари қабул учун ариза юбориш жараёни ишга туширилди.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

🌐 mymaktab_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ота-оналар!

Ушбу видео йўриқномада Тошкент шаҳри ва вилоят марказларидан ташқари бошқа ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар учун my.maktab.uz платформасида руйҳатдан ўтиш ва микроҳудуддан ташқари қабул учун ариза юбориш тартиби босқичма-босқич кўрсатиб берилган.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграмм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

🌐 mymaktab_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЖАРАЁН
#ТАШАББУСЛИ_БЮДЖЕТ
🏢БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДА ЛОЙИҲА ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР

📝 Ташаббусли бюджет
: Биринчи мавсум ғолиби бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бошланди.

🔹Бўстонлиқ туманида Молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2022 йил 1-ярим йиллик мавсуми учун ғолиблар тасдиқланиб, лойиҳа доирасида ишлар амалга оширилмоқда.

🔹Айни вақтда ушбу ташаббуслардан бири 30-сонли умумтаълим мактабини ҳовлисини асфальтлаш таклифлари тўлиқ молиялаштирилиб таъмирлаш ишлари тугатилди.

🔹27-, 6- сонли умумтаълим мактабларининг том қисмларини таъмирлаш, 49-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида спорт майдончаси ташкил қилиш, 16-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залини таъмирлаш лойиҳалари молиялаштирилиб, таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

🎥 Жараён видеолавҳада

🖊Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Каналга уланиш 👉
@toshkentvxtb