#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Йўл қурилишига хусусий сектор жалб қилинади
“Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-330, 10.10.2023й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, 2024 йил 1 январдан:
➖автомобиль йўлларида бажариладиган иш турлари қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашдан иборат бўлади;
➖лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, йўл-қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини назарда тутадиган тизим (“ҳажм услуби”) жорий этилади;
➖автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади;
➖йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобиль йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади.
▶️ Халқаро аҳамиятдаги М39 “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг “Тошкент – Чиноз” йўналишидаги 817 – 827 км қисмини илғор хорижий технологиялар ва замонавий халқаро стандартлар асосида цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.
🗓 2025 йил 1 январдан янгидан бошланадиган йўл-қурилиш объектларида лойиҳани муҳандислик бошқариш ва техник назорат қилиш ишлари аутсорсинг шартлари асосида Халқаро муҳандислар-консультантлар федерацияси (FIDIC) амалиёти ва ҳужжатларига мувофиқ мустақил ташкилотлар, шу жумладан хусусий сектор томонидан амалга оширилади.
📁 2023 йил 31 декабргача Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан автомобиль йўллари, кўприклар ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш (шу жумладан, техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш), қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларини “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида баҳолаш мезонлари такомиллаштирилади.
✅ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйида яшил ҳудудларни барпо этиш доирасида Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Ўзйўлкўкаламзорлаштириш” давлат муассасасининг ҳудудий бўлинмалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари тасарруфига ўтказилади.
🗒 2024 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда узунлиги 20 кмгача бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ишларига аутсорсинг асосида хусусий сектор жалб қилинади.
🏢 Автомобиль йўллари қўмитаси таркибида қуйидагилар ташкил этилади:
🔹“Ўзйўлкўприк” кластери ва унинг ҳудудий филиаллари;
🔹“Автомобиль йўллари техник ҳолати таҳлили ва ҳаракат хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси.
📄 2024 йилдан хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун бюджет маблағлари фақат “Менинг йўлим” дастури орқали ажратилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya

❗️Тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда қулайлик яратилади
Ҳукумат қарори (538-сон, 13.10.2023й.) билан “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга қўшимчалар киритилди
✅ Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида ҳунармандчилик фаолияти йўналишлари бўйича ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчилар хоҳишига кўра “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини “Ҳунарманд” уюшмасига композит усулда юбориш имконияти яратилади.
📝 Шунингдек, “Ҳунарманд” уюшмасига ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчиларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақида Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали берилган аризаларини қабул қилиш ва натижасини мазкур тизим орқали юбориш йўлга кўйилади.

Telegram
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Хусусий мулкни “E-auksion shop” платформаси орқали сотиш тартиби тасдиқланди
Ҳукумат қарори билан (540-сон, 16.10.2023 й.) Хусусий мулкдорлар буюртмаси асосида уларнинг мулкларини соддалаштирилган тартиб ва муддатларда “E-auksion shop” электрон савдо дўкони орқали сотиш ва ижарага бериш бўйича савдолар ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
✅ Хусусий мулкдорлар буюртмасига асосан уларнинг мулклари “E-auksion shop” электрон савдо дўконида қуйидаги усулларда сотилади:
➖нархни ошириб бориш тамойили асосида;
➖эълон қилинган нархда сотиш орқали.
📝 Савдода иштирок этиш учун савдо платформасида рўйхатдан ўтиш зарур.
⬅️ Савдога қўйилган буюртмани иштирокчи томонидан нарх тасдиқлангунгача савдо платформасидан 2 мартагача бепул қайтариб олиш мумкин.
◀️ Савдога қўйилган буюртмани қайтариб олиш:
▪️3-мартадан бошлаб БҲМнинг 1 баравари;
▪️5-мартадан БҲМнинг 3 баравари;
▪️7-мартадан БҲМнинг 10 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
☑️ Нархни ошириб бориш усули орқали савдолар камида 2 та иштирокчи бўлганда ўтказилади.
💰Бошланғич нарх буюртмачининг буюртмасига асосан белгиланади. Савдо биринчи тўртта қадамда – бошланғич нархнинг 5 фоизи миқдорида, бешинчи ва ундан кейинги қадамларда – бошланғич нархнинг 3 фоизи миқдорида белгиланади.
⏰ Мулкка берилган ҳар бир таклиф савдони ўтказиш вақтини 10 дақиқадан узайтириб боради. Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф иштирокчиларнинг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, савдолар якунланади. Охирги таклифни тасдиқлаган иштирокчи савдо ғолиби деб топилади.
📄 Мулк учун тўлов бир йўла ёки бўлиб-бўлиб тўлаш орқали амалга оширилади. Бўлиб-бўлиб тўлаш буюртмачи ва савдо ғолиби ўртасида ўзаро келишув бўйича белгиланади.
Савдо ғолибидан бир қадам паст нарх таклифини тасдиқлаган иштирокчи салоҳиятли ғолиб деб эътироф этилади.
🚫Савдолар қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:
🔹савдоларда қатнашиш учун биронта ҳам талабгордан ариза келиб тушмаган бўлса;
🔹савдолар куни иштирокчилар томонидан биронта ҳам таклиф тасдиқланмаса;
🔹тўловлар ўз вақтида тўланмаган бўлса.
❕Эълон қилинган нарх бўйича сотишда эълон буюртмачининг ихтиёрига кўра белгиланган муддат ёки сотилгунгача электрон дўконга жойлаштирилади.

❗️Янги давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади
Ҳукумат қарори (544-сон, 17.10.2023 й.) билан “Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди
🔰 Унга кўра, махсус ўқув курсидан ўтганлиги ҳақида сертификатга эга бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс (талабгор) доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)дан руйхатдан ўтади.
✅ Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда имзолайди.
❗️ Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
⏰ Талабгор мурожаат этганда, унинг сўровномаси тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқада тегишли ҳудудий адлия органига электрон шаклда юборилади.
📝 Профессионал медиаторлар реестри электрон шаклда шакллантирилади ва юритилади.
📁 Профессионал медиатор қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:
➖Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
➖вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;
➖муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
➖суднинг медиаторни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
➖давлат вазифаларини амалга оширадиган лавозимга тайинланганда ёки сайланганда, нотариуслар бундан мустасно;
➖медиаторга нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётганда;
➖бир йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра;
➖доимий яшаш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетганда.
📌 Профессионал медиатор Реестрдан ҳудудий адлия органининг қарори асосида чиқарилади.
🗓 Мазкур регламент 2024 йил 1 январдан амалга киритилади.

❗️“Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-337, 16.10.2023 й) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
🔹 “SILK AVIA” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтказилади;
🔹“Uzbekistan Аirports” АЖнинг 3 та “АТR72-600” русумли ҳаво кемаси “SILK AVIA” МЧЖга беғараз ўтказилади;
🔹“SILK AVIA” МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этишва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари сони оширилади;
🔹“Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.

❗️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мурожаатларини тезкор кўриб чиқувчи “ишонч телефони” ишга туширилади
“Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (539-сон, 14.10.2023 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 15 октябрдан:
➖ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади;
➖ижтимоий ходимларга фуқаролардан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича аризаларни қабул қилиш ваколати берилади.
🗓 2024 йил 1 январдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба ўрганилади ва ўрганиш маълумотлари “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юритиб борилади.
🎓 2024/2025 ўқув йилидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ижтимоий ходимлар давлат олий таълим муассасаларига “Ижтимоий иш” мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
▶️ 2024 йил 1 июлдан моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида “Ижтимоий ҳимоя” АТда ҳисоби юритилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади.
🏢 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан:
🔹2023 йил 1 ноябрдан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади;
🔹2023 йил 15 ноябргача ўзининг тизимига кирадиган ташкилотларга тегишли бино ва иншоотларга ижтимоий ҳимоя йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини, заруратга кўра, текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чоралари кўрилади;
🔹2023 йил 1 декабргача тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш натижасига кўра ногиронлиги бўлган шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги маълумотлар интеграцияси таъминланади;
🔹2024 йил 1 январгача ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган “ишонч телефони” ишга туширилади.

❗️Корея билан иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик қилинади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-339, 19.10.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Корея Ҳукуматлари ўртасида Иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
🗓 Мазкур битим 2023 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
📌 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
❗️Корея билан иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик қилинади
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-339, 19.10.2023 й.) қабул қилинди
🔰Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Корея Ҳукуматлари ўртасида Иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.
🗓 Мазкур битим 2023 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
🏢 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга оширишга масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
📌 Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Telegram
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш янада такомиллаштирилади
“Спорт соҳасида давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (583-сон, 03.11.2023 й.) қабул қилинди
🔰 Қарор билан давлат спорт таълим муассасаларига ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш, уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тақдиқланди:
📋 Регламентга кўра, давлат спорт таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш учун ариза берувчилар ҳар йили қуйидаги муддатларда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади:
🔹Олимпиа ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам);
🔹Спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Олимпиа ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари учун 1 августдан 21 августгача (шу куни ҳам).
✍️ Сўровнома тўлдирилиб, 3 иш кунида кўриб чиқилади.
Ариза берувчининг яшаш манзили бўйича спорт таълим муассасасида танлаган спорт тури бўлмаган тақдирда, яқин ҳудудда жойлашган бошқа спорт таълим муассасаси бириктирилади.
☑️ Ариза берувчи мурожаати бўйича юборилган спорт таълим муассасасига онлайн навбат бўйича боради ва тегишли ҳужжатларни тақдим этади.
❕Шунга кўра, қабул комиссияси 1 иш кунида ҳужжатларни имтиҳон топшириш учун қабул қилиш ёки сабабини аниқ кўрсатган ҳолда уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
⚠️ Мурожаат рад этилганда ариза берувчи 5 иш кунида аввалги ариза рақамини кўрсатиб, аниқланган камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта мурожаат қилиши мумкин.
❌ Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.
🗓 Мазкур давлат хизмати 2023 йил 1 декабрдан бошлаб кўрсатилиши белгиланган.
➡️ Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ҳар йили 1 январгача давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати, қабул муддатлари тасдиқланиб, ўз расмий сайтида эълон қилинади.
Ушбу тартиб бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги спорт таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM