#Биласизми
🚫 Қоида тариқасида, насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

October 17, 2023
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#OAВ_биз_ҳақимизда
Адлия аралашгач
Фуқаро Саид Хабиров Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган дўстининг номини абадийлаштириш бўйича адлия вазирлиги ва вилоят Мудофаа ишлари бошқармасига йўллаган мурожаати ижобий ҳал этилди.
Бу ҳақда "Нурафшон ТВ" телеканалида ёритилди.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya

October 18, 2023
#Биласизми
🔰 Муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг бутун ҳаёти давомида ва унинг вафотидан кейин 70 йил давомида амал қилади.
☑️ Ҳаммуаллифликда яратилган асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи ҳаммуаллифларнинг бутун ҳаёти давомида ва ҳаммуаллифлар орасида энг узоқ умр кўрган охирги шахс вафот этганидан кейин 70 йил давомида амал қилади.

#Жараён
Давлат тилида иш юритилиши ўрганилмоқда
Тошкент вилояти адлия бошқармаси томонидан адлия органлари ва муассасаларида тил тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда соҳани ривожлантириш мақсадида “Тил-тур” акцияси ўтказилмоқда.
Мазкур акция доирасида Оҳангарон туман ва Оҳангарон шаҳар адлия бўлимларида маънавий-маърифий ишлар ҳамда давлат тилида иш юритиш ҳолатлари ўрганилди. Бинолар пештоқидаги ёзувларнинг лотин алифбосида берилганлигига эътибор қаратилиб, ходимлар билан давлат тилида иш юритиш борасида суҳбат олиб борилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.

☑️ Қонунчиликка кўра, хоналарни иситиш эҳтиёжлари учун иссиқлик энергиясини беришда етказиб берувчи иситиш даврини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган муддатларда бошлайди ва тамомлайди.
❗️Бунда, иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8°Сдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8°Сдан юқори бўлганда эса тамомланиши керак.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Янги давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади
Ҳукумат қарори (544-сон, 17.10.2023 й.) билан “Профессионал медиаторлар реестрига киритиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди
🔰 Унга кўра, махсус ўқув курсидан ўтганлиги ҳақида сертификатга эга бўлган ва Реестрга кириш истагини билдирган жисмоний шахс (талабгор) доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтган манзилидан қатъи назар, экстерриториаллик тамойили асосида исталган давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХП (my.gov.uz)дан руйхатдан ўтади.
✅ Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда имзолайди.
❗️ Давлат хизматларини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.
⏰ Талабгор мурожаат этганда, унинг сўровномаси тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг 10 дақиқада тегишли ҳудудий адлия органига электрон шаклда юборилади.
📝 Профессионал медиаторлар реестри электрон шаклда шакллантирилади ва юритилади.
📁 Профессионал медиатор қуйидаги ҳолларда Реестрдан чиқарилиши мумкин:
➖Реестрдан чиқариш тўғрисида ариза билан мурожаат этганда;
➖вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда;
➖муомала лаёқати чекланганда ёки у белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
➖суднинг медиаторни жиноят содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги айблов ҳукми қонуний кучга кирганда;
➖давлат вазифаларини амалга оширадиган лавозимга тайинланганда ёки сайланганда, нотариуслар бундан мустасно;
➖медиаторга нисбатан жиноий таъқиб амалга оширилаётганда;
➖бир йилдан ортиқ муддат мобайнида у тўғрисида маълумот олиш имкони бўлмаганда, ҳудудий адлия органининг тегишли таркибий тузилмаси хулосасига кўра;
➖доимий яшаш учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиб кетганда.
📌 Профессионал медиатор Реестрдан ҳудудий адлия органининг қарори асосида чиқарилади.
🗓 Мазкур регламент 2024 йил 1 январдан амалга киритилади.

Telegram
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot
October 18, 2023
#Жараён
Сайёр учрашувлар давом этмоқда
Бўстонлиқ туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази ва Юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари томонидан “Искандар” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр учрашувлар ўтказилди.
Тадбир давомида аҳолига id.gov.uz ва my.gov.uz порталларидан фойдаланиш, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш, сув тармоғига уланиш, фарзандларини давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун йўлланма бериш каби давлат хизматларидан уйидан чиқмаган ҳолда фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш борасида ҳуқуқий маълумотлар берилди. Давлат хизматлари соҳасидаги ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳам тарғиб қилинди.

✅ Қонунчиликка кўра, 2025 йил 1 январгача жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 2 бараваридан (660 минг сўмдан) ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратилиши белгиланган.

❗️“Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-337, 16.10.2023 й) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:
🔹 “SILK AVIA” МЧЖ устав капиталидаги “Uzbekistan Airports” АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда “Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ устав капиталига ўтказилади;
🔹“Uzbekistan Аirports” АЖнинг 3 та “АТR72-600” русумли ҳаво кемаси “SILK AVIA” МЧЖга беғараз ўтказилади;
🔹“SILK AVIA” МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этишва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари сони оширилади;
🔹“Uzbekistan Airways” АЖ таркибидаги “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда “АТR72-600” русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифалари юкланади.

October 19, 2023
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли мурожаатларини тезкор кўриб чиқувчи “ишонч телефони” ишга туширилади
“Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (539-сон, 14.10.2023 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2023 йил 15 октябрдан:
➖ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказлари томонидан тасдиқланган жадвал асосида бир йилда камида бир маротаба чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади;
➖ижтимоий ходимларга фуқаролардан кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш бўйича аризаларни қабул қилиш ваколати берилади.
🗓 2024 йил 1 январдан I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болага, шунингдек, даволаш муассасасининг хулосасига кўра ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатлари ижтимоий ходимлар томонидан бир йилда бир маротаба ўрганилади ва ўрганиш маълумотлари “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали юритиб борилади.
🎓 2024/2025 ўқув йилидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ўтказиладиган “Энг фаол ижтимоий ходим” кўрик танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлган ижтимоий ходимлар давлат олий таълим муассасаларига “Ижтимоий иш” мутахассислиги бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
▶️ 2024 йил 1 июлдан моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини яратиш орқали ҳар бир фуқаро (оила) учун белгиланган ижтимоий тўловлар, тақдим этилган имтиёзлар, шу жумладан, субсидиялар, хизматлар ва ёрдамларнинг ҳар бир фуқаро кесимида “Ижтимоий ҳимоя” АТда ҳисоби юритилади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ очилган давлат жамғармалари ва бошқа жамғармалар интеграция қилинади.
🏢 Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан:
🔹2023 йил 1 ноябрдан ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар эксперимент тариқасида йўлга қўйиладиган туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар кўрсатиш марказларида оғир ҳаётий вазиятга тушган шахслар учун психологик ёрдам кўрсатиш тизими жорий этилади;
🔹2023 йил 15 ноябргача ўзининг тизимига кирадиган ташкилотларга тегишли бино ва иншоотларга ижтимоий ҳимоя йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини, заруратга кўра, текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш чоралари кўрилади;
🔹2023 йил 1 декабргача тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш натижасига кўра ногиронлиги бўлган шахс учун соғлиғининг ҳолатига кўра мумкин бўлган меҳнат фаолияти турлари ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги маълумотлар интеграцияси таъминланади;
🔹2024 йил 1 январгача ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг мурожаатларини тезкор кўриб чиқишга мўлжалланган “ишонч телефони” ишга туширилади.

Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Adliya_xabari
#Davlat_xizmatlari_sohasida_yana_bir_yangilik
⚡️ Yana bir qog‘ozbozlik endi o‘tmishda.
❗️ Endilikda, bog‘chaga shakllangan yo‘llanmani olishga Davlat xizmatlari markaziga borish shart emas!
📝 Adliya vazirligi, Maktabgacha taʼlim agentligi va Raqamli texnologiyalar vazirligi birgalikda fuqarolarga qulaylik yaratish maqsadida yana bir byurokratiyaga chek qo‘yishdi.
🗓 Xabaringiz bor, bugungi kunga qadar farzandingizni bog‘chaga joylashtirish uchun yo‘llanmani Davlat xizmatlari markazidan (agar markaz orqali yuborilgan bo‘lsa) olishingiz lozim edi va buning uchun Siz vaqt va mablag‘ kabi omillarga duch kelgansiz.
📄 Yangi tartib bilan bunday ovoragarchiliklar endi bo‘lmaydi!
❓ Qanday deysizmi?
👉 Endilikda, yo‘llanma shakllanishi bilan Sizga SMS xabar orqali ariza raqami va maxfiy kod yuboriladi. Ushbu maxfiy kod bilan Siz to‘g‘ridan-to‘g‘ri bog‘chaga borishingiz va mudiraga aytishingiz kifoya.
📌 Asosiysi, Sizga shakllangan yo‘llanmani tasdiqlovchi maxfiy kodi MTM mudirasiga aytilmaguncha u yo‘llanmani ko‘ra olmaydi va bu bilan korrupsiya holatlari oldi olinadi.
📊 Yana bir ahamiyatli jihati, birgina 2022 yilning ozida bog‘chaga joylashtirish uchun 1 405 424 ta, 2023 yilning 9 oyi mobaynida esa 1 022 065 ta yo‘llanma shakllangan. Bu degani, ushbu qulaylik orqali fuqarolarning nafaqat vaqti balki har yili 1.2 milliondan ortiq (6 tonna) qog‘oz tejalishiga erishiladi.
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#Davlat_xizmatlari_sohasida_yana_bir_yangilik
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
October 19, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таклиф
Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтиш таклиф этилмоқда.
Ролик шу ҳақида
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимига ўтиш таклиф этилмоқда.
Ролик шу ҳақида
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
October 19, 2023
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
🔰 Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 20 октабрдан 20 ноябрга қадар «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш» ҳуқуқий акцияси ўтказилади.
📁 Ҳуқуқий акция доирасида:
🔹 Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритилади;
🔹 Аудио-видео подкастлар ташкил қилинади;
🔹 Сайёр қабуллар ва бошқа тадбирлар ташкил этилади;
🔹 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш бўйича амалий чоралар кўрилади.
📌 Шунингдек, акция якунлари бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш мақсад қилинган.

✅ Қонунчиликка кўра, банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизимини жорий қилишга рухсат этилиши белгиланган.

October 20, 2023