ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.1K subscribers
6.92K photos
837 videos
4 files
6.56K links
Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot
Download Telegram
#Амалий_семинар

Тошкент вилоят адлия бошқармасида вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, туман (шаҳар) ҳокимликлари, тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларининг ижросини ташкил қилиш ва таъминлаш мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Амалий семинарда қонунчилик ҳужжатлари ижросини ташкил қилиш ва таъминлашда бугунги кунда учраётган айрим муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Семинар давомида, иштирокчилар мавзу доирасида ўзаро фикр ва мулоҳазалар билан алмашишди ҳамда ушбу амалий семинар мунтазам равишда ўтказилиши ҳақида келишиб олинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Жараён 

Ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Оҳангарон туман адлия бўлими ва Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан 11 -сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда “Нуробод” ва “Эйвалик” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр учрашувлар ўтказилди.

Мутахассислар томонидан янги Кодексда иш берувчи ҳамда ишчи-ходимнинг меҳнатга оид ҳуқуқлари, меҳнат таътилларига чиқиш борасида ҳуқуқий маълумотлар берилди.

Шунингдек, фуқароларнинг кўп қаватли давлат ҳисобидаги уй-жойларига ордер олиш, даволаниш,  ижтимоий ҳимоя ва ишга жойлашиш масаласидаги мурожаатлар тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди.

Бир неча йил аввал 15 нафар фуқарога “Нуробод” МФЙдан уй-жойга муҳтож бўлган фуқароларга берилган уйларнинг ордерларни янгилаш ва йўқолган ордерларнинг дубликатини олиш масаласида қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди. 2 нафар фуқарога дори воситалари ҳамда тиббий буюмлари етказиб беришни туман тиббиёт бирлашмаси масъуллари назоратга олди.   

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств в городе Бишкеке.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Биласизми

‼️ Дарахтларни парвариш қилишга кимлар масъул?

✳️ Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантиришга қуйидагилар масъул ҳисобланади:

1️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда — бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

2️⃣ Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида — ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.

3️⃣ Ташкилотларнинг ҳудудларидаер эгалари.

4️⃣ Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларидаАвтомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.

5️⃣ Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ташкилотлари.

6️⃣ Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.

7️⃣ Фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда — ер эгалари.

8️⃣ Захира ерларда — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Жараён 

 Манзилли тарғибот тадбирлари  ўтказилмоқда   

Пискент туман адлия бўлими ходимлари томонидан “Зоминовул”, “Сувти”, “Оқтом” ва “Оқтепа”  маҳалла фуқаролар йиғинида  манзилли тадбир ташкил этилди. Унда маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳалла участка нозирлари иштирок этди.

Тадбир давомида ҳудудларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишда маҳаллабай ва хонадонбай ишларни олиб бориш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни турли тўгаракларга, шу жумладан,  спорт мактабларига қамраб олиш, хотин-қизлар ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Адлия бўлими ходимлари томонидан, соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти борасида ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya