ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.1K subscribers
6.86K photos
828 videos
4 files
6.52K links
Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot
Download Telegram
“АДЛИЯ АЁЛИ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Тошкент вилояти адлия бошқармасида "Адлия аёли" республика танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда 7 нафар соҳа ходималари иштирок этиб, белгиланган учта шарт асосида ғолиблик учун ўзаро беллашишди. 

Нафосат маликалари дастлаб ҳуқуқий саводхонлиги, қонунчиликни қай даражада билишларини тест синови шартида имтиҳондан ўтказишди. Улар 30 та тест саволига 30 дақиқада жавоб беришлари талаб этилди. Кейинги шартда улар қонунчиликка оид долзарб таклифларини ҳимоя қилишди. Охирги шартда хотин-қизларимиз спорт мусобақалари орқали куч синашдилар.  

Танловнинг якуний натижаларига кўра, Қибрай туман адлия бўлими ФҲДЙ бўлими 2-тоифали инспектори Дусназарова Моҳигул Джахонгировна 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Адлия вазири ўринбосари томонидан Тошкент вилоятининг туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятини ўрганиши давомида аниқланган камчиликлар ва уларни келгусида такрорланмаслигига қаратилган давра сухбати, муҳокамаси бўлиб ўтди. Сухбат давомида аниқланган камчиликларни келгусида такрорланмаслигига қаратилган зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади

“Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-329, 10.10.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналар негизида 2024 йил 1 январгача қуйидагилар ташкил этилади:

🔹йўл хўжалиги, электр таъминоти, сигналлаштириш ва алоқа, локомотив хўжалиги, ягона диспетчерлик маркази ва юк станциялари иш фаолиятини таъминлаш бўйича “Темирйўлинфратузилма” АЖ;

🔹юк ташиш хизматларини амалга ошириш, юк вагон ва контейнер хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, мультимодал “эшикдан эшиккача” ташувларни йўлга қўйиш, логистика марказлари ва терминалларини ташкил этиш бўйича “Темирйўлкарго” АЖ;

🔹юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларда йўловчиларни ташиш хизматини кўрсатиш бўйича “Темирйўлэкспресс” АЖ;

🔹“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ таркибида вокзаллар фаолиятини таъминлаш бўйича “Темир йўл вокзаллари” МЧЖ ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш бўйича “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ;

🔹болалар оромгоҳлари, соғлиқни сақлаш, маданий-маърифий ва спорт объектларини сақлаш бўйича “Темир йўл ижтимоий хизматлар” муассасаси.

📝 Темир йўлда юкларни маҳаллий, экспорт ва импорт йўналишларида ташиш тарифларига тақдим этилган чегирмалар 2024 йил 1 январдан бекор қилинади ҳамда уларни фақат Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тақдим этиш тартиби жорий этилади (бундан икки ёки ундан кўп хорижий мамлакатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан келишувларга асосан тақдим этилган чегирмалар мустасно).

🗓 2023 йил 1 декабргача темир йўлларда юкларни ташиш тарифларига тақдим этиладиган чегирмалар рўйхати тасдиқланади.

☑️ 2024 йил 1 январдан юк вагонлари ва контейнерларни тақдим этиш ҳамда юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилади ва уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтилади.

🗒 2025 йил 1 январдан маҳаллий йўналишларда йўловчиларни ташиш хизматларини (юқори тезликда ҳаракатланадиган ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш бундан мустасно) кўрсатишдан кўрилган зарарлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан темир йўл транспортида юк ташиш хизматларига берилган чегирмалар Давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилинади.

📋 2027 йил 1 январгача темир йўл транспорти хизматларини кўрсатувчи корхоналар томонидан олиб кириладиган ортиш-тушириш ишлари учун мўлжалланган механизм ва ускуналарга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

2026 йил 1 январгача “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва унинг таркибидаги корхоналарга ўзаро тўғридан-тўғри шартномалар асосида товарларни сотиш, ижарага бериш, харид қилиш, етказиш, иш (хизмат)ларини бажаришга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Метродан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (535-сон, 10.10.2023 й.) билан “Метрополитенда йўловчилар ҳамда бошқа шахсларнинг бўлиши қоидалари” тасдиқланди

🔰 Унга кўра, Метрополитенда йўловчининг бўлиши ва унинг юкини ташиш шартномаси тузилганлиги йўл чиптаси орқали ёки имтиёзга ҳамда бепул юриш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг тегишли ҳужжатини кўрсатиши билан тасдиқланади.

▶️ Йўловчилар ва бошқа шахслар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига асосан юкларини кўздан кечириш учун тақдим этади.

Бунда қидирувдаги шахслар деб гумон қилинган ёки кўздан кечириш жараёнида ўзини шубҳали тутаётган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда шахсий кўздан кечирилиши мумкин.

📁 Йўловчилар ва бошқа шахслар ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабига асосан кўздан кечиришдан ўтишни рад этган тақдирда, метрополитенга киритилмайди.

🚫 Метрополитен инфратузилмаси объектлари ва хавфсизлик ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади:

ёнувчан, портловчи моддалардан ва босим остида ишловчи қурилмалардан фойдаланишни талаб этадиган барча фаолият турлари билан шуғулланиш
ва шу билан боғлиқ кўнгилочар шохобчаларни қуриш ҳамда ташкил этиш;

метрополитен иншоотларидан, шу жумладан, ер усти шамоллатиш қурилмаларидан 25 метрдан кам масофада чиқиндиларни тўплаш, ёқиш
ва гулханлар ташкил этиш;

газ ёқилғисида ҳаракатланувчи транспорт воситалари (автоматик ёнғин ўчириш тизими билан жиҳозланган, эстакада иншоотлари остидаги махсус очиқ автотураргоҳлар бундан мустасно) ва ёнувчи материаллар ортилган транспорт воситаларини эстакада иншоотлари остига (автотураргоҳларга) жойлаштириш.

🔘 Метрополитенда қуйидагиларга рухсат этилмайди, жумладан:

▪️спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналогларини истеъмол қилиш ёки маст ҳолда кириш;

▪️қиздириладиган тамаки, электрон сигареталар ва носвой чекиш;

▪️метрополитен ҳудудида оёқ кийимсиз ва кийимсиз ҳолда бўлиш;

▪️бекатга йўловчиларнинг кийими, метрополитен вагонлари, иншоотлари ва қурилмаларини кир қилиши мумкин бўлган юклар ва буюмлар, шунингдек, велосипед (йиғиладигандан ташқари), мопед, скутер ва бошқа ҳаракатланиш воситалари билан кириш;

▪️бекат ҳудудида, вагонларда акробатик ва спорт машқларини бажариш, ҳар хил турдаги спорт тўпларини ўйнаш.

🔘 Йўловчилар метрополитендан фойдаланишда қуйидаги ҳуқуқларга эга, жумладан:

🔸ўзлари билан биргаликда 7 ёшгача бўлган болаларини, болалар ва ногиронлиги бўлган шахслар аравачаларини, болалар велосипедларини, мусиқа асбобларини, шунингдек, ғилофга солинган ҳолда санчилувчи, кесувчи ва осон синувчи буюмлар, чана, чанғи ва балиқ ови учун қармоқларни бепул олиб юриш;

🔸ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахслар томонидан метрополитеннинг техник воситаларидан (лифтлар, ногиронлиги бўлган шахслар аравачасини кўтарувчи/тушурувчи мосламалар ва бошқа жиҳозлар) фойдаланиш, заруратга кўра тегишли ходимлардан ёрдам олиш;

🔸бекатларни ҳаваскорлик фото ва видеотасвирга олиш;

🔸ўлчамларига кўра учта ўлчови йиғиндиси бўйича 200 сантиметр: эни – 60 сантиметр, узунлиги – 70 сантиметр, баландлиги – 70 сантиметр бўлган юкларни бепул олиб юриш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Амал_қилинг

🔰 Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилишига сабаб бўлади:

БҲМнинг 100 дан 300 бараваригача миқдорда жарима;

480 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш;

5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

❗️Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, озуқа экин ер майдонларида ёмғирлатиб ва томчилатиб суғориш технологияларини жорий этган чорвачилик хўжаликларига унинг ҳар бир гектари учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия ажратилиши белгиланган.

▶️ Шунингдек, гидропоника усулида чорва молларига озуқа етиштириш ускуналарини харид қилиш харажатининг 20 фоизи қоплаб берилади. Бунда, мазкур ускуна қийматининг 100 миллион сўмдан ошмаган қисми қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Амал_қилинг

☑️ Жиноят кодексига кўра, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига, бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса:

муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 2 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

✳️ Конституциясида фуқароларнинг атроф-муҳит ва экологияга оид қуйидаги ҳуқуқлари мавжуд:

Ҳар ким қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқига эга.

Давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.

Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

Давлат Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш юзасидан чоралар кўради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Жараён 

   Осиё ўйинлари совриндори уйланди

   Яқинда Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларида  Бўстонлиқ тумани фарзанди Шахриёр Маҳкамов 1000 метрга байдаркада эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасидаги  мусобақада марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтиб, кумуш медални қўлга киритган эди.

  Осиё ўйинлари совриндори Шахриёр Маҳкамов оила қурмоқда. У ўзига умр йўлдош сифатида Дурдона Аҳматовани танлади. Ёшлар 12 октябрь куни Бўстонлиқ туман ФҲДЁ бўлимида  расмий никоҳдан ўтишди.  

Янги оила қурган ёшларни чин юракдан табриклаймиз!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

🔰 Шахснинг буйруқ ёки бошқа фармойишни, шунингдек мансаб вазифаларини қонунан бажариши туфайли зарар етказилган бўлса, жиноят деб топилмайди.

📌 Жиноийлиги олдиндан аён бўлган буйруқ ёки бошқа фармойишни бажариб, жиноят содир этган шахс, умумий асосларда жавобгарликка тортилади.

🔘 Ғайриқонуний равишда берилган буйруқ ёки фармойишни ёхуд мансаб вазифасини бажармаган ёки бузган шахс жавобгарликка тортилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, қуйидаги “Ёшлар дафтари”га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан (16 млн 500 минг сўм) ошмаган миқдорда субсидия ажратилиши белгиланган.

🔹"Темир дафтар"га киритилган оила фарзанди;

🔹"Аёллар дафтари"га киритилган аёллар фарзанди;

🔹"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"АТга киритилган оила фарзанди;

🔹Саломатлигида нуқсони мавжуд ва оиласи кам таъминланган ёш фуқаро.

📝 Бунда ариза берувчи маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза беради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Жараён 

Маҳаллаларда ҳуқуқий тарғиботлар ўтказилмоқда  

  Қуйи Чирчиқ  туман адлия бўлими  юридик хизмат кўрсатиш маркази ходимлари  томонидан  37-сонли умумий ўрта таълим мактабида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, янги қабул қилинган қонунлар юзасидан тушунтиришлар олиб борилди. 

 “Машраб” маҳалласида ўтказилган учрашувда эса хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз аёллар бандлигини таъминлашнинг янгича тизими, оилавий зўравонликни олдини олиш ҳамда алиментга оид амалдаги қонун ҳужжатлари юзасидан  ҳуқуқий суҳбат ўтказилди.

  Хусусан, “Темир дафтар” рўйхатида турувчи "Баркамол авлод" кўчаси 227-уйда яшовчи Бойжигитова ва "Гуляшнар" кўчаси 10 уйда яшовчи Таракановалар хонадонларида бўлиб, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олиш тартиб-тамойиллари хусусида ҳуқуқий маълумотлар берилди.  

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya