ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ/TOSHKENT VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI AXBOROT XIZMATI
1.09K subscribers
6.96K photos
853 videos
4 files
6.6K links
Савол ва мурожаатлар учун @toshviladliya_bot
Download Telegram
#Биласизми

Талабалар контракт пулини 4 га бўлиб тўлаши мумкин

Президентнинг тегишли Фармонига асосан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

• ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 бараварга қисқартирилади;

• Ўзбекистон ОТМларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича квота босқичма-босқич 2 бараварга оширилади;

• республика ОТМлари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси кимларга 100 фоиз тўланади?

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қуйидагиларга тўланади:

🔸 ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
🔸 байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга;
🔸 қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимларга;
🔸 Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимларга;
🔸 Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимларга;
🔸 меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга.

☑️ Шунингдек, Президентнинг тегишли Фармонига асосан, коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Сўраган_эдингиз

МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИНИНГ МУДДАТИНИ ЯНА УЗАЙТИРИШ МУМКИНМИ?


ЖАВОБ:

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 88-моддаси 5-қисмига асосан:

“меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади” дейилган.

Яъни, муддат билан боғлиқ меҳнат шартларини ўзгартириш ҳам, дастлаб у қандай белгиланган бўлса, худди шундай тартибга бажарилиши керак.

Шартнома муддати ёзма шаклдаги меҳнат шартномаси билан белгиланган, демак бу муддатни ўзгартириш, аниқроқ айтганда узайтириш, ёзма шаклда тузиладиган “меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги келишувга мувофиқ амалга оширилади.

Бу ёзма келишув иш берувчи ва ходим томонидан имзоланиб, иш берувчи корхонанинг муҳри билан тасдиқланиши керак бўлади.

Қўшимча равишда, иш берувчининг алоҳида “меҳнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида”ги буйруғи ҳам расмийлаштирилади, “меҳнат шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги келишув ушбу буйруқнинг асоси сифатида қайд этилади.

Ходимга келишувнинг бир нусхаси берилади, буйруқ билан таништириб, ундан ҳам бир нусха тақдим этилади бўлди, шу билан ходимнинг меҳнат шартномаси муддати узайтирилган бўлади.

▪️Бу ерда яна бир масала бор. Меҳнат кодексининг 105-моддаси 2-қисмига кўра, агар муддат тугагандан кейин ҳам меҳнатга оид муносабатлар давом этаверса ва тарафлардан бирортаси бир ҳафта давомида унинг бекор қилинишини талаб қилмаган бўлса, шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланади.

❗️Мана шу қоидага эътибор беринг, муддати тугаганидан кейин
1 хафта ичида тарафлардан бири шартномани бекор қилишни талаб қилмаса, ёки шартнома бекор қилинмаса, муддатли меҳнат шартномаси номуайян муддатга узайтирилган ҳисобланади. Ва бунда шартнома ўзининг “муддатли меҳнат шартномаси” мақомини йўқотади.

❗️Бундай вазиятларда, токи ходимнинг ўзи розилик бермас экан, бу шартномани муддатли меҳнат шартномасига ўзгартира олмайсиз (МКнинг 75-моддаси 3-қисми).

Манба: юрист маслаҳати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлиги таъминланади

Инфографика шу ҳақида

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ахборот ошкор этилмайди

“Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда)(ЎРҚ-633, 17.08.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, одам савдосидан жабрланганларга зарур ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг одам савдосига қайта жалб этилиши хавфининг олдини олиш мақсадида идентификация қилинади.

🔰 Шунингдек, Қонунда одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби белгиланиб, улар, жумладан, қуйидагиларни ўз ичига олади:

👉 ихтисослаштирилган муассасаларга жойлаштириш даврида моддий ёрдам кўрсатишни;

👉 вақтинчалик уй-жой, озиқ-овқат, санитари-гигиена воситалари билан, зарур ҳолларда эса кийим-бош, пойабзал ва бошқа зарур ашёлар билан таъминлашни;

👉 ишга жойлашишда, таълим олишда, касбий жиҳатдан йўналтиришда ва касбга тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлашда ёрдам кўрсатишни;

👉 ижтимоий жиҳатдан қайта интеграцияга, шу жумладан қариндошларни излашида ёрдам кўрсатишни.

Шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот, шунингдек кўрилган хавфсизлик чоралари тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаслиги белгиланди.

▫️Қонун расман эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_минбари

Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагоглари қанча вақтда атестациядан ўтказилади ва олинган тоифалар ушбу муассасаларнинг биридан иккинчисига ўтганда сақланадими?

Адлия минбарида
қонун ҳужжатлари мазмуни,
мутахассис жавоби,
масаланинг ҳуқуқий ечими ҳақида билишингиз мумкин.

Савол ва мурожаатлар учун
👉🏻 @toshviladliya_bot

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қабул_2020

⚡️ 25 августдан Адлия вазирлиги юридик техникумларига онлайн қабул бошланади

2020/2021 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари 2020 йил 25 августдан 25 сентябрга қадар (25 сентябрь куни ҳам) Давлат тест маркази веб-сайти орқали онлайн қабул қилинади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Тошкент вилояти юридик техникум манзили: Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Истиқбол МФЙ Ҳиёбон кўчаси 2-уй. Қўшимча маълумотлар учун тел: (70) 983-54-05.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

Суд-тергов фаолиятида ШАХСНИНГ ҲУҚУҚ ва ЭРКИНЛИКЛАРИ кафолатлари кучайтирилади

Инфографика шу ҳақида

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Халқаро_кун

🗓 19 август

Бугун – Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни

📌 БМТ Бош Ассамблеясининг 2008 йил 11 декабрдаги 63-сессиясида қабул қилинган A/RES/63/139 сонли резолюциясига асосан 19 август Халқаро инсонпарварлик ёрдами куни (World Humanitarian Day) деб эълон қилинган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Қабул_2020

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати

Тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, тест синовлари 40 та стадион ва хиёбонлар (65 та сектор)да ўтказилади:

◽️ Қорақалпоғистон Республикаси – 3 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Андижон вилояти – 1 та ҳудуд (6 та сектор);
◽️ Наманган вилояти – 4 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Фарғона вилояти – 6 та ҳудуд (6 та сектор);
◽️ Бухоро вилояти – 3 та ҳудуд (3 та сектор);
◽️ Хоразм вилояти – 2 та ҳудуд (3 та сектор);
◽️ Сурхондарё вилояти – 4 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Қашқадарё вилояти – 1 та ҳудуд (4 та сектор);
◽️ Жиззах вилояти – 2 та ҳудуд (3 та сектор);
◽️ Навоий вилояти – 2 та ҳудуд (2 та сектор);
◽️ Самарқанд вилояти – 4 та ҳудуд (7 та сектор);
◽️ Сирдарё вилояти – 2 та ҳудуд (2 та сектор);
◽️ Тошкент шаҳри – 6 та ҳудуд (17 та сектор).

🏟 2020-2021-ўқув йили қабулида ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар рўйхати:

👉 https://dtm.uz/page/stadionlar_royxati_2020

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_минбари

Қарздорнинг тўлаши лозим бўлган пулларни тўламаётган ва уни топишнинг имкони бўлмаса қандай чоралар кўрилади?

Адлия минбарида
қонун ҳужжатлари мазмуни,
мутахассис жавоби,
масаланинг ҳуқуқий ечими ҳақида билишингиз мумкин.

Савол ва мурожаатлар учун
👉🏻 @toshviladliya_bot

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Сўраган_эдингиз

📲 Ассалом алайкум. Онам шу йилда пенсияга чиқмоқдалар. 35 йил ишлаган бўлиб, шундан 10 йили бола парвариши таътилида бўлган. Ушбу муддат ҳам стаж ҳисобланишида инобатга олинадими? (Б.Ш. Тошкент шаҳар)

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунга кўра бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 3 йиллик давр меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

💼 Бунда мазкур меҳнат фаолияти иш стажига қўшиб ҳисобланиши учун, камида 7 йиллик умумий иш стажи бўлиши талаб этилади.

Демак, онангиз 35 йиллик меҳнат стажига эга бўлиб, шундан 10 йили мобайнида бола парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 28 йил иш стажи ҳисобланади.

Савол ва мурожаатлар учун
👉🏻 @toshviladliya_bot

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Биласизми

КРЕДИТ АЖРАТИШНИНГ АНИҚ МУДДАТИ БОРМИ?


Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 61-моддасига кўра, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.

▫️Шу билан бирга, ҳар бир банк мижозларга кредит операцияларини банк Кенгаши томонидан тасдиқланган “Кредит сиёсати” (банк томонидан ажратиладиган кредитлар шартлари, ажратилиш тартиби, кредит таъминотига қўйиладиган талаблар ва кредит операцияларини амалга ошириш тартиби бўйича бошқаларни белгилаб берадиган) талабларига биноан амалга оширади.

▫️Қайд этиш лозимки, қарз олувчи кредит юзасидан банкка расмий ариза билан мурожаат қилиши лозим, бунда банк ходимлари билан кредит олиш бўйича амалга оширилган оғзаки келишувлар юридик кучга эга бўлмайди ҳамда банк томонидан тан олинмаслиги мумкин.

Юридик шахсларнинг банк хизматларига доир мурожаатлари “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 68-моддасига мувофиқ, мижозлар мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ҳамда ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши белгиланган.

“Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомга кўра
, банк кредит операцияларини амалга оширишда шартномада кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун банк қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириши шарт.

❗️Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларида банкка кредит олиш учун расмий ариза ва бошқа зарурий ҳужжатлар топширилгандан сўнг, банк томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, тегишли жавоб берилмаганда ёки банк хизматлари истеъмолчиси сифатида ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатига дуч келган тақдирда, Марказий банкка мурожаат этишлари мумкин.

Манба: Юрист маслаҳати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
#Кун_тарихи

🗓 20 август (1999 йил)

Телекоммуникациялар тўғрисидаги
Қонун қабул қилинган

Қонунга мувофиқ, телекоммуникация тармоқлари орқали узатиладиган телефон сўзлашувлари, телеграф ва бошқа хабарларнинг сир тутилишини бузишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

❗️Барча операторлар ва провайдерлар ушбу сўзлашувлар ва хабарларнинг сир тутилишига риоя этилишини таъминлашлари шарт.

Телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатилаётган хабарлар тўғрисидаги маълумот, шунингдек хабарларнинг ўзи фақат бундай хабарларни жўнатувчилар ва уларни олувчиларга ёки уларнинг қонуний вакилларига берилиши мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya
Ўзбекистонда 2020 йилда қанча ўлим ҳолати қайд этилгани маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2020 йил давомида қанча ўлим ҳолати қайд этилгани бўйича ЎзАга статистик маълумотларни тақдим этди. Унга кўра июль ойида нисбатан энг кўп, яъни 17 минг 396 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Йил бошидан июль ойигача 6 ой давомида 92 минг 26 та ўлим ҳисобга олинган. Ойлар кесимида таҳлил қилсак январь ойида - 11 минг 36 та, февраль - 13 минг 693 та, март - 12 минг 633 та, апрель - 11 минг 613 та, май - 11 минг 792 та, июнь - 13 минг 790 та, июль - 17 минг 396 та вафот этганлар қайд қилинган.

Жорий йилда 6 ой давомида қайд этилган ўлим сони 2019, 2018 йиллардаги 6 ой кўрсаткичига нисбатан ҳам юқори бўлган. Ўзбекистонда 2018 йил 6 ой давомида 75,6 минг, 2019 йилда шунча вақт мобайнида 75,8 мингта ўлим ҳолати ҳисобга олинган.

Манба: @uzauz

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/toshkentviladliya