Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
18.4K photos
4.3K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#CALL_CENTER

Тошкент вилояти Ҳомийлик, хайрияларни мувофиқлаштириш ва волонтёрлик марказининг “
CALL CENTER” маркази ўз фаолиятини бошлади

Вилоятимиздаги эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, карантин муносабати билан ишсиз, даромадсиз қолган аҳоли вакилларига зарур озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида республика миқёсида ташкил этилган 1197 қисқа рақами иш олиб бормоқда.

Шунингдек, аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида вилоят бўйича аҳоли мурожаатларини қабул қилишга мўлжалланган
📞 (97) 546 79 29,
📞 (93) 500 11 50,
📞 (94) 421 57 34,
📞 (99) 824 82 95
телефон рақами фаолияти йўлга қўйилди.

Мазкур рақамларга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#CALL_CENTER

☎️ Тезкор алоқа – “Call-center” марказлари иш фаолиятини бошлади

🦠 Тошкент тумани аҳолисига “COVID-19” инфекциясининг профилактикаси, диагностикаси, даволаш ва реабилитацияси билан боғлиқ саволларга жавоб ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида 1271 қисқа рақамли “Call-center” маркази фаолияти ташкил этилди.

👩‍⚕️ Ушбу марказда 14 нафар малакали шифокор 24/7 режимида фуқаролар мурожаатларига жавоб бериб келмоқда.

🏥 Бундан ташқари Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасининг 103 қисқа рақами ресурслари 7 тагача кенгайтирилиб, жами 14 нафар малакали шифокор фуқаролар мурожаатини қабул қилмоқда.
___________

🛍 Шунингдек, туман Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш ва волонтёрлик маркази фаолияти ҳам қайтадан йўлга қўйилди.

🛒 Карантин шароитида озиқ-овқат ва бошқа зарур кундалик эҳтиёж молларига муҳтожлик юзага келган, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш “Call-center” марказига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин:

☎️ 95 145 01 60
☎️ 99 898 14 36

⌚️ Мазкур рақамларга ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар мурожаат қилишингиз мумкин.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram