Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#5_ташаббус
#2_сектор
Истеъдодли ёшларнинг қизиқишлари рағбатлантирилмоқда
Куни кеча Тошкент туманидаги 26-умумтаълим мактабида Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов ташаббуси билан “Бешта муҳим ташаббус” кенг қамровли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Унда таълим муассасаларида ўқиб, IT-марказларида, мусиқа, рассомлик, спорт тўгаракларида ўз билим ва кўникмаларини ошириб келаётган ўғил-қизлар иштирок этиб, ўзаро беллашдилар.
Таълим муассасаси ховлисида ташкил қилинган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси бандлиги таъминланмаган хотин-қизларни ўз атрофига жамлаган бўлса, бадиий адабиётлар кўргазмаси китобхонликни севувчи ёшларга халқ севган ёзувчи ва шоирлар қаламига мансуб асарлар билан танишиш имконини берди.
Уйлаймизки, бу каби тадбирлар нафақат ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга, балки, истеъдод эгаларини аниқлашга ва келажакда улар янада юқори марраларга эришишлари учун замин яратишга хизмат қилади.
Жараён ушбу видеолавҳамизда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube