Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.73K subscribers
21.3K photos
4.81K videos
31 files
13.6K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ғурур

🇺🇿 Юксакларда ҳилпирар юртим байроғи...

🏙 Туман марказига йирик хажмдаги Ватанимиз Давлат байроғи ўрнатилди.

Ушбу байроқ минорасининг баландлиги 50 метр, унга ўрнатилган байроқнинг узунлиги 12 метр, эни эса 6 метрни ташкил этади.

📍 Улкан байроқ янги қурилган туман Тиббиёт бирлашмаси ва кўп қаватли уйлар олдидаги майдонга ўрнатилиб, “Келес йўли” марказий кўчаси бўйлаб туманга кириб келишда салобат тўкиб туради.

👏 Ватанимиз Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги шодиёналари арафасида туман марказига ўрнатилган Она юртимиз Давлат рамзи, ўйлаймизки, ҳар бир тумандошимиз қалбида ғурур ва ифтиҳор ҳиссини уйғотади, албатта.

📌 Маълумот учун: Тошкент (65 метр), Бухоро (60 метр), Самарқанд (60 метр) ва Урганч (60 метр) шаҳарларида ҳам шу каби улкан байроқлар ўрнатилган.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ғурур

Бугун 10 декабрь — Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси қабул қилинган кун.

🔷 Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган.

📑Ушбу Қонуннинг 2-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир”, деб белгилаб қўйилган.

Она ватанимиз мадҳияси ҳамиша ғуруримиз, шонимиз рамзи бўлиб, дилларда ва тилларда баралла жаранг сочсин.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Ғурур

⚡️ “Асосий мақсадим – Осиё ва жаҳон чемпионатларида юқори натижалар кўрсатиб, юртимиз байроғини кўкка кўтариш” – Аббос Абдураҳимов.

📌 Хабарингиз бор, шу кунларда Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида давом этаётган “Осиё болалари” VII-халқаро спорт ўйинлари ўз якунига етиб бормоқда.

🥊 Мазкур мусобақада Тошкент туманидаги 11-умумий ўрта таълим мактабининг 11-“А” синф ўқувчиси, Тошкент тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиси Аббос Абдураҳимов спортнинг бокс туридан 70кг вазн тоифасида қатнашиб, олтин медални қўлга киритди.

🤝 Аббоснинг келгуси ишларида омад ва янги ютуқлар ҳамда нуфузли мусобақаларда омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍4