Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#фавқулодда_вазиятлар_вазирлиги
Махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди
📌Тошкент вилояти ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 10 январдаги 1-сонли, Тошкент тумани ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 27 январдаги 1-сонли буйруқларига асосан “MEНNAT GROUP” масъулияти чекланган жамиятида “Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда корхона раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
✅Тадбирда дастлаб объект раҳбарияти, ишчи-хизматчилар ва махсус техникаларининг кўриги ўтказилиб, иштирокчиларга ўқув машқи жараёнидаги вазифалари белгилаб берилди. Корхона раҳбарияти ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиши, жалб этиладиган махсус ва муҳандислик техникалар ҳамда автотранспорт воситаларнинг шайлиги синовдан ўтказилди.
🔴Навбатчи диспетчер томонидан содир бўлган авария жойига объект раҳабарияти, фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларини ўз вақтида йўналтириш, туман фуқаро муҳофазаси хизматларига содир бўлган вазият юзасидан хабар бериш ҳаракати ҳам амалда бажарилди.
🌬Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар тарқалиши билан боғлиқ аварияларни объект ҳамда туман фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг биргаликда бартараф этиши, жароҳатланганларга тез тиббий ёрдам кўрсатилиши, авария оқибатларини бартараф этиш бўйича ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш юзасидан ҳам синов ўтказилди.
🔹Махсус-тактик ўқув машқига жами 108 нафар ходим-хизматчи ва 10 та техника воситаси жалб этилди.
Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram