Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.73K subscribers
21.3K photos
4.81K videos
31 files
13.6K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Табрик
#Тиббиёт_ходимлари_куни

📆Тошкент вилояти ҳокимлигида шифокорларнинг касб байрами муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

⚡️Тадбирда вилоят ҳокими Рустам Холматов соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, соҳа вакилларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш тўғрисида сўзлаб, бугунги долзарб паллада тиббиёт ходимларининг мардонавор хизматлари ва жасоратлари учун уларга миннатдорчилик билдирди. Жараёнда сектор раҳбарлари томонидан ҳам соҳа ходимларининг меҳнатлари эътироф этилди.

🤝Тадбирда тизимда самарали фаолият юритиб келаётган, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган бир гуруҳ фидойилар Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббиёт

Аҳоли саломатлигини сақлаш бирламчи вазифа

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳоли саломатлигини сақлаш, касалликларни барвақт аниқлаш ва айниқса, коронавирус пандемияси даврида фуқароларни вирусга қарши эмлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳусусан, Тошкент тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туман Марказий шифохонаси ҳамда оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида ҳам аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бирламчи вазифа ҳисобланиб, беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлигини сақлаш ва эмлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Қувонарлиси, туман аҳолисининг тиббий маданияти ошиб, ҳар куни туманда 4 мингдан ортиқ фуқаро эмланмоқда.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from РЕЙД(ТошОБЛ)
#тиббиёт
#кун_тартиби

Тиббий хизмат - жиддий хизмат: буни янги ва замонавий тиббиёт бирлашмасига эга бўлган оҳангаронлик саломатлик посбонлари ҳам чуқур англашлари керак.

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
👍2
#Ҳамкорлик
#Тиббиёт

👨‍⚕️ Ҳиндистонлик жарроҳлар Тошкент туманида тиббий кўрик ўтказишди

🏥 Тошкент туманидаги “Қизғалдоқ” маҳалласида янги очилган “Nanogen” хусусий тиббиёт муассасасида чет эллик шифокорлар томонидан тиббий кўрик ўтказилди.

🩺 Тиббий кўрик давомида ҳиндистонлик шифокор-жарроҳлар аҳоли орасидаги оғир жарроҳлик амалиётига муҳтож беморларни кўрикдан ўтказиб, зарурий маслаҳат ва тавсияларни бердилар.

📸 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍2