Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.71K subscribers
21.3K photos
4.81K videos
31 files
13.6K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#расман

БОШ ВАЗИРНИНГ ВИЛОЯТДАГИ ҚАБУЛХОНАСИГА МУДИР ТАЙИНЛАНДИ

Ўзбекистон Бош вазирининг жойларда Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхоналари иш бошлаганидан ҳабарингиз бор.

Куни кеча Ҳукуматнинг махсус фармойишига асосан мазкур қабулхоналарнинг ҳудудий бўлинмаларига раҳбарлар тайинланди.

Хусусан, Абилов Қаҳрамон Қобилжонович қабулхонанинг Тошкент вилояти бўйича ҳудудий бўлинмаси мудири вазифасини бажаришга киришди.

Қайд этиш жоизки, Қ.Абилов маҳаллий ижро этувчи идораларда кўп йиллик тажрибага эга. У ўз вақтида бир муддат Оққўрғон туманида раҳбарлик ҳам қилган.

Манба: @huquqiyaxborot
#Расман

"Инвесторлар куни" – бу қандай кун?

Тошкент вилоятида инвесторлар куни белгиланди. Давлатимиз раҳбари инвестиция масалаларига доир йиғилишда ҳокимият вакиллилари ҳафтанинг бир кунида инвесторлар билан учрашув куни этиб ўзи учун белгилаш ҳақида топшириқ берган эди. Шундан келиб чиқиб, Тошкент вилоятида ҳафтанинг ҳар чоршанбаси – "Инвесторлар куни" этиб белгиланди.

Жамшид Абдусаломов,
вилоят ҳокимининг ўринбосари – Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи:

– Бундан кейин ҳар чоршанба куни вилоят ҳокимлиги, тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари Нурафшон шаҳрида – вилоят ҳокимлиги биносида инвестор билан юзма-юз учрашади. Бунда истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқиш, муҳокама қилиш, инвесторга аниқ амалий ёрдам бериш, муаммоли ҳолатларни бартараф этиш йўналишлари бўйича иш олиб борилади. Шунингдек, инвестицион муҳитни яхшилаш бўйича таклиф ва мулоҳазаларни ҳам айтишингиз мумкин.

Мурожаат учун телефон:
0 70 762 58 69

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
#Расман

Рустам Қурбонназарович Холматов -- Тошкент вилояти ҳокими

Рустам Холматов 1961 йилда Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган. У Тошкент халқ хўжалиги институти (ҳозирги — Тошкент давлат иқтисодиёт университети)ни иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

У 1995 йилдан 2003 йилгача Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, кейинроқ Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманлари ҳокими бўлиб ишлаган. 2008 йилдан 2013 йилгача эса Тошкент вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.

2017 йилдан 2018 йилгача Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлган. 2018 йилдан 2019 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Рустам Холматов 2019 йилдан бошлаб, Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

@toshvilpressa
#Расман

Акбар Асқарович Сулаймонов – Тошкент тумани ҳокими вазифасига сайланди.

Акбар Сулаймонов 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган.

1981 йил Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги: иқтисодчи.

У 2003-2004 йилларда Тошкент вилояти ҳудудий "Мевасабзавот" бирлашмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи, Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Тошкент вилояти ҳокимлиги қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича котибият мудири бўлиб ишлаган. 2004 йилдан 2008 йилгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги жамғарма директори, 2008 йилдан 2014 йилгача Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими, 2014 йилдан 2017 йилгача хусусий тадбиркор, 2017 йилдан 2019 йилгача “GRIN TEX AGRO” МЧЖ ижрочи директори лавозимларида фаолият юритган.

Акбар Сулаймонов 2019 йилдан бошлаб Тошкент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Расман

Телеграмда Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Рустам Холматовнинг шахсий канали очилди

Бу каналга қуйидаги йўналтма (линк) орқали киришингиз мумкин:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvFykpRkoHLbIlnew
#расман

Вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси тайинланди

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси лавозимига Раҳматилла Шералиев тайинланди.

Раҳматилла Шералиев 1952 йили Қибрай туманида таваллуд топган. Мутахассислиги – журналист.

Меҳнат фаолиятини 1974 йили ҳозирги “Ўзбекистон овози” газетасида бошлаган Раҳматилла Шералиев кейинчалик бошқа даврий нашрларда, Қибрай тумани ҳокимлигида, Республика Маънавият ва маърифат марказида, вилоят ҳокимлигида, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаларида масъул вазифаларда ишлаган.

Раҳматилла Шералиев мазкур лавозимга ўтгунча қадар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

@toshvilpressa
#Расман

Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, Ички ишлар бош бошқармаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорликда телеграмда @toshvil_koronavirusinfo каналини ишга туширди.


Каналга уланиш учун:
👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEiI1E1YMMu5MOPgKQ
#расман

Вилоятимиз бўйича 859 нафар фуқаро карантин қоидаларига риоя этмагани учун жавобгарликка тортилди - ИИББ.

Мақолани тўлиқ ўқиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEiI1E1YMMu5MOPgKQ
#расман

⚡️Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 13 апрел соат 20-00 ҳолатига АХБОРОТ

⛺️ Санатория, лагер ва полигонларда жами 8344 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, улар “Бўстон” санаториясида 200 нафар, Чирчиқ ҳарбий полигонида 565 нафар, Юқори Чирчиқ карантин полигонида эса 7579 нафарни ташкил этади.

🏥Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, Қибрай туман юқумли касалликлар шифохонасида 85 нафар, Оққўрғон юқумли касалликлар шифохонасида 40 нафар, Пискент юқумли касалликлар шифохонасида 17 нафар, Қўйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 8 нафар, РШТЁИМ ТВФда 68 нафар, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалида 269 нафар, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 81 нафар, РШТЁИМ Чирчиқ шаҳар филиалида 71 нафар, Чирчиқ шаҳар "Дилчеҳра ХК"да жами 28 нафар, Тошкент тумани 21- қишлоқ оилавий поликлиникаси филиалида 11 нафар, жами 682 нафар фуқаро карантинга олинган.

🏡 Вилоятда жами 9026 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган. Уй шароитида 3358 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бунда хонадонлар сони 704 та, оилалар сони 743 тани ташкил этади. Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 68 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган.

👩🏻‍⚕️Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари сони вилоят бўйича: 220 нафар терапевт, 139 нафар реаниматолог, 88 нафар инфекционист, 151 нафар эпидемиолог, жами 598 нафар шифокор; 5178 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимлардан иборат.

🚑 13 апрел куни соат 15-20 да Ғишткўприк чегара постидан ўтган 151 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига юборилди. У ерга қўшимча равишда 10 нафар ҳамшира, 10 нафар кичик тиббиёт ходимлари сафарбар этилди.

Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 14 кунлик карантин муддати тугаган 384 нафар фуқарога уйларига рухсат берилди. 18 нафар фуқаро COVID-19 тасдиқланганлиги сабабли махсус клиникаларга ётқизилди. Қуйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексидан 14 кунлик карантин муддати тугаган 2 нафар фуқарога уйига рухсат берилди.

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#расман

⚡️Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 19 апрел соат 20:00 ҳолатига АХБОРОТ

🏥 Юқори Чирчиқ карантин полигонида 7577 нафар фуқаро, “Энергетик” санаториясида 34 нафар, “Умид Гулшани” оромгохида 33 нафар, “Бўстон” санаториясида 12 нафар, жами 7656 нафар фуқаро; Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси 71 нафар, Қибрай туман юқумли касалликлар шифохонасида 84 нафар, Оққўрғон тумани юқумли касалликлар шифохонасида 40 нафар, Пискент тумани юқумли касалликлар шифохонасида 31 нафар, Ўрта Чирчиқ тумани юқумли касалликлар шифохонасида 28 нафар, Қўйи Чирчиқ тумани туғруқ комплексида 10 нафар, Вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 81 нафар, Чирчиқ шаҳар филиалида 70 нафар, Тошкент тумани 21- қишлоқ оилавий поликлиникаси филиалида 11 нафар, жами 426 нафар фуқаро карантинга олинган.

🏡 Вилоятда жами 8082 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.
Уй шароитида 3709 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 754 та, оилалар сони 819 тани ташкил этади.

🦠 Тошкент вилоятида доимий рўйхатда турган фуқаролардан 84 нафарида коронавирус касаллиги тасдиқланган бўлиб, 20 нафар фуқаро эса соғайиб тиббий реабилитация марказларига ва яшаш манзилларига юборилган.

👩🏻‍⚕️Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари вилоят бўйича 233 нафар терапевт, 141 нафар реаниматолог, 90 нафар инфекционист, 151 нафар эпидемиолог, жами 615 нафар шифокор, 5248 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимдан иборат.

📝 Амалга оширилган ишлар:

🔸Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 14 кунлик карантин муддати тугаганлиги сабабли 448 нафар фуқарога уйига рухсат берилди.

🔹Ғишткўприк чегара постидан соат 15:30 да 104 нафар, 18:00 да 48 нафар, жами 152 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига қўшилди.

🔸"Бўстон" санаториясидаги 45 нафар фуқародан 33 нафари “Умид Гулшани” оромгоҳига стационар карантинга ўтказилди.

🔹Қибрай туманида жойлашган “Энергетик” санаториясида 1 нафар фуқарода COVID -19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли 34 нафар фуқаро 14 кунлик карантинга олинди.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#Расман

Тошкент вилоятининг учта ҳудуди бугундан бошлаб сариқ тоифага ўтмоқда

🟨Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бугундан бошлаб вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ҳамда Янгийўл шаҳри ва Оққўрғон тумани сариқ тоифадаги ҳудудга айланди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, бу ҳудудларда қатъий карантин чора-тадбирлари кўрилмоқда, белгиланган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларнинг фаолият кўрсатиши таъминланмоқда.

📈Бугунги кун ҳолатига кўра, вилоятда қизил тоифадаги ҳудудлар 7 та, сариқ тоифадаги ҳудудлар 9 та, яшил тоифадаги ҳудудлар 6 тани ташкил этмоқда.

🔴"ҚИЗИЛ" ҳудудлар

Бекобод шаҳри, Қибрай, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл туманлари.

🟡"СAРИҚ" ҳудудлар

Нурафшон, Янгийўл, Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон туманлари.

🟢"ЯШИЛ" ҳудудлар

Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook|
#Расман

Қабул квоталари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим визирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:

👉 бакалавриат:

- кундузги
таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.

👉 магистратура – 10 425 нафар.

Каналга уланиш:👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
#расман

Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 25 июнь соат 08-00 ҳолатига АХБОРОТ

🏥Юқори Чирчиқ карантин полигонида 15 минг 130 нафар, “Назарбек” санаториясида 215 нафар, махсус муассасаларда жами 15 минг 345 нафар стационар карантинга олинган.

📌Шунингдек, вилоятда жами 15 минг 896 нафар фуқаро стационар шароитда карантиндадир. Уй шароитида 8 минг 243 нафар фуқоролар карантинга олинган бўлиб, бундан хонадонлар сони 1 минг 878 та ва оилалар сони 2 минг 346 тани ташкил этади.

👨‍⚕️Бугунги кунда вилоят бўйича карантин муассасаларида 49 нафар врач, 674 нафар ҳамшира, 482 нафар кичик тиббий ходимлар ва 22 нафар бошқа ходимлар жами 1 минг 227 нафар ходимлар фаолият олиб бормоқда.

Батафсил 👉 https://telegra.ph/Toshkent-viloyatida-koronavirus-infekciyasiga-%D2%9Barshi-olib-borilayotgan-ishlar-t%D1%9E%D2%93risida-2020-jil-25-iyun-soat-08-00-%D2%B3olatiga-AHB-06-25

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Расман

Ҳурматли каналимиз ўқувчилари! Сизларга битта керакли ва битта қизиқарли хабарни ҳавола қиламиз.

1. Вилоят бўйича бўш иш ўринларини расман эълон қилиб борадиган машҳур канални ва ниҳоят топдик.

2. Футбол бўйича Тошкент вилояти рамзий терма жамоаси тузилибди. Бу футболчиларнинг тўлиқ рўйхатини ҳам эълон қилишди.

➡️ Бу хабарларни ўқиш учун БУ ЕРГА ЎТИНГ

Telegram | Facebook | Instagram
#Расман

БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН

Так, ёшлар тез ҳаракат қиламиз. Тошкент вилояти ёшлари учун 100 миллиард сўм пул ажратилди.

Видеони кўринг ва ҳаракатни бошланг. Бу қандайдир реклама ёки қуруқ гап эмас!

Батафсил билиш учун қуйидаги кўк ёзувнинг устига босинг:
👇👇👇👇👇👇

ЮЗ МИЛЛИАРД ПУЛ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
#расман

Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди, Зоир Тоирович Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Расман
⚡️Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади

Таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади.


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#расман
⚡️⚡️⚡️⚡️
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринларга янги депутатлар сайланди

❗️Аввал хабар қилганимиздек, ўтган якшанба куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринлар учун депутатлик сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят сайлов комиссияси хабар берди.

Хусусан, булар жами 6 та: 10-“Чирчиқ” (Чирчиқ шаҳри), 17–“Бўка” (Бўка тумани), 21-“Чорбоғ” (Бўстонлиқ тумани), 28-“Қизғалдоқ” (Тошкент тумани), 47-“Нурафшон” (Нурафшон шаҳри), 52- “Янгибозор” (Юқори Чирчиқ тумани) сайлов округларидир.

Сайлов якунларига кўра, беш округда депутат сайланди.

Биргина 17-"Бўка" сайлов округида номзодларнинг бирортаси ҳам 50 фоиздан кўпроқ овоз ололмагани сабабли, бу округда қайта овоз бериш 24 апрель, якшанба кунига белгиланди.

➡️Сайланган депутатлар рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
👍2
#Расман

⚡️ Рамазон ҳайитининг илк куни – 2 май

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ҳайитининг биринчи куни 2 май, душанба кунига тўғри келиши тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунга асосланган ҳолда, Президентнинг тегишли қарори эълон қилинди.

📌 3 ва 4 май кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍3