Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.7K subscribers
21.3K photos
4.81K videos
31 files
13.6K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Мусобақа

“Ёш қутқарувчи”: “Қалқон” вилоятда учинчи бўлди

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишни уйғотиш ҳамда фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмаларини ошириш мақсадида жойларда ташкил этилган “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари ўртасидаги спорт мусобақасининг вилоят босқичи Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтди.

Унда жами 24 та жамоалар фавқулодда вазиятларга даҳлдор саволларга жавоб бериш; биринчи тез-тиббий ёрдам кўрсатиш; осилган ҳолда 6 метрлик масофани қутқарув арқони ёрдамида босиб ўтиб, чодир (палатка) қуриш; қутқарувчининг ҳаракатларини бажариш ҳамда қутқарув асбоб-анжомлардан фойдаланиш; ёнғин ўчириш эстафетаси йўналишлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Беллашув якунига кўра мактаблар бўйича 3-ўринни туманимиздаги 7-умумтаълим мактабининг “Қалқон” жамоаси эгаллади.

Мусобақа якунида иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#мусобақа

🔹 “Ёш қутқарувчи” вилоят босқичи: “Қалқон” жамоаси ғолиблар сафида

Куни кеча “Ёш қутқарувчи” Республика мусобақасининг Тошкент вилоят ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган мазкур беллашувда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар турли шартлар бўйича ўз билим ва кўникмаларини намойиш этдилар.

Баҳсларга бой бўлган мусобақа якунида умумтаълим мактаблари ўртасида Тошкент тумани 7-умумтаълим мактабининг “Қалқон” жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍6