Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.22K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#бандлик

🏭 Тошкент тумани "Оқибат" маҳалласида жойлашган корхона 1500 турдаги трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

👚👕Уларнинг 95%и хорижга экспорт қилинади. Пандемия шароитига қарамасдан корхонада иш жараёни тўхтагани йўқ. Ишчиларнинг асосий қисми ёшлардан иборат.

📽 Батафсил "Ахборот"да кўринг.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#эълон
#бандлик

🙎🏻‍♂️Вақтинча ишсиз ёшлар диққатига!

❗️Ҳурматли ёшлар, бугундан бошлаб мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида ғалла ўрими мавсумига старт берилди.

🌾Ғалладан бўшаган ер майдонларида эса такрорий экин экиб, яхшигина даромад олиш имконияти мавжуд.

Биз сизга ушбу имкониятни тақдим этамиз!

👨‍🌾 Демак, "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида тушунчаси бор ва ерни севувчи (18-30) ёшларга ғалла эккан фермерлар томонидан ғалладан бўшаган 1 гектаргача бўлган ер майдонларидан беғараз мавсумда фойдаланишлари учун ажратиб берилади.

⚡️Ер олиш истагида бўлган ёшлар бевосита бизга мурожаат қилишлари мумкин!

📌Имкониятдан фойдаланиб қолинг! Дўстларингизга ҳам ушбу хабарни етказинг!

Ҳозироқ қуйидаги бот орқали маълумотларингизни қолдиринг:
👉
@yoshfermer_bot

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бандлик

🧰 Тошкент туманида айни карантин шароитида аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш масаласида самарали ишлари олиб борилмоқда.

💵 Хусусан, апрель-май ойларида Тошкент туманида 359 нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган ва уларга Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан 269 млн. сўм маблағ тўлаб берилди. Июнь ойи учун эса 175 нафар ишсиз фуқаролар жамоат ишларига жалб этилиб, иш ҳақи тўлови учун 131 млн. сўм маблағ тўлаб бериш кўзда тутилган.

🏭 Шунингдек, туманда ташкил этилган “IDEAL AGRO MILK” ишлаб чиқариш кооперативида 27 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлиги таъминланган. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 60,2 млн. сўм субсидия ажратилган. 42 нафар ишсиз фуқароларга уруғ, кўчат ва суғориш воситалари харид қилиши учун жами 78 млн. сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

🏢 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Н.Якубов бугун бу ерда бўлиб, аҳоли бандлигини ошириш ва камбағалликни қисқартириш масаласида олиб борилаётган ишларни ўрганди.

Мавжуд вазият билан танишиб, имкониятлардан янада самарали фойдаланиш юзасидан тегишли тавсиялар берди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#бандлик

Тошкент вилоятида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 15 мингдан ортди

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор ижроси бўйича 2020 йил якунига қадар 28 863 нафар фуқароларни рўйхатга олиб норасмий сектор улушини камайтириш режалаштирилган.

📍Жорий йилнинг ўтган даври давомида амалга оширилган тадбирлар натижасида 15 439 нафар фуқаролар яшаш манзиллари бўйича, 14 162 нафар фуқаролар фаолият манзиллари бўйича рўйхатга олинди.

Жумладан,

Маиший хизматлар кўрсатиш бўйича - 3326 нафар;

Қишлоқ хўжалиги йўнилиши бўйича - 3072 нафар;

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш фаолият турлари бўйича - 2797 нафар;

Ижтимоий йўналишлар бўйича - 2789 нафар;

Саноат йўналишлари бўйича -1953 нафар;

Ахборот комунаикатция йўналишлари бўйича - 225 нафар фуқаролар рўйхатга олиниб бандилиги таъминланди.

Ҳудудлар бўйича:
✔️ Чирчиқда 1091 нафар, ✔️Ангренда 1041 нафар, ✔️Паркентда 932 нафар, ✔️Олмалиқда 848 нафар, ✔️Бўстонлиқда 808 нафар, ✔️Қибрайда 779 нафар, ✔️ Юқоричирчиқда 701 нафар, ✔️Зангиотада 691 нафар, ✔️Бекобод шаҳарда 681 нафар, ✔️Тошкент туманида 646 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш бўйича рўйхатга олинган.

📌Ҳозирги кунда, жойларда фуқаролар шуғулланаётган фаолият турлари ўрганилиб, тушунтириш тарғибот тадбирлари ўтказилиши тадбирлари давом этирилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Бандлик
#2_сектор

💼 Меҳнат ярмаркаси ўтказилди

🔰 2-сектор ҳудудидаги “Дархон” маҳалласида аҳолининг банд бўлмаган қатлами учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

🔹 Туман прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров ташаббуси билан ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 10 та корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

🔸 Карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ўтказилган ярмаркада 70 дан зиёд фуқаро қатнашган бўлса, шундан 50 нафарини ёшлар, қолганлари эса хотин-қизларни ташкил этди.

Шу куни 30 нафар фуқарога ишга жойлашиши учун йўлланма, 28 нафарига зарур маслаҳатлар берилди. 12 нафар ёшлар эса касбга ўқиш истагини билдиришди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бандлик
#3_сектор

💼 Туман марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

🔰 Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ўткирбек Хурбоев ташаббуси билан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан аҳолининг банд бўлмаган қатлами учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

🔹 Ушбу меҳнат ярмаркасида 29 та корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

🔸 Ярмаркада 70 дан зиёд фуқаро қатнашган бўлса, шундан 50 нафарини ёшлар ва хотин-қизларни ташкил этди.

📽 Меҳнат ярмаркаси жараёни навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
#БАНДЛИК

📣 Эълон !!!

СИЗДА ЧЕТ ДАВЛАТЛАРИДА ИШЛАШ ИСТАГИ БОРМИ ? БУНИНГ ҚОНУНИЙ ЙЎЛЛАРИ МАВЖУДЛИГИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

Тошкент тумани АҲОЛИ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ МАРКАЗИ Сизга чет давлатларда қонуний ишлашни таклиф қилади

🇷🇺 Россия Федерациясидаги Санкт-Петербург шаҳридаги "ДИНА ИНТЕРНЕЙШНЛ" ва "Пик-Индустрия" қурилиш компанияларида мавжуд бўш иш ўринларига ишга таклиф қиламиз.

💵 Ойлик маош ўртача 42 минг - 75 минг рубль (иш ҳажми ва графигига боғлиқ).

Имтиёзлар:
Патент (Россия Федерациясида вақтинча яшаш ҳужжати)
Тиббий кўрик (COVID-19 вирусига қарши ваксина)
Йўл ҳаражати, 3 маҳал овқат ва ётоқхона ҳаражатлари иш берувчи томондан қопланади

🔰 Талаблар:
Четга чиқиш паспортига эга бўлиш (Загран)
Рус тилида сўзлашиш
Қурилиш соҳасидан хабардор бўлиш.

♻️ 5 ноябр куни Оққўрғон туманидаги Мономарказ биносида иш берувчилар билан ZOOM орқали онлайн суҳбат бўлиб ўтади.
📍Манзил: Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, Толовул МФЙ, Ойбек кўчаси (Мўлжал: Эски Қизил том коллежи).

💯 Барча хуқуқларингиз қонун химояcида

📞 Мурожаат учун:
📲 Тошкент тумани АБКМ: +998 94 624-23-38
☎️ +998 (71) 202-33-55 (40 ички рақами)
📱 1282

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Бандлик

Аҳоли бандлиги таъминланмоқда

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан "Маҳаллабай" ишлаш тизимини ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Марказнинг ҳар бир маҳаллага бириктирилган ёрдамчи инспекторлари “Маҳаллабай ишлаш” механизми асосида ҳудудларда яшовчи ва иш топишда қийналаётган ишсиз фуқароларни аниқлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллабай" ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6155-сон Фармонидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминламоқда.

Хусусан, инспекторлар томонидан банд бўлмаган аҳолининг, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи курсларга йўналтириш ва меҳнат фаолияти билан шуғулланишга амалий кўмаклашиш чоралари кўрилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бандлик

Иш жойидан мамнун аёл

Аҳоли
бандлиги – халқ турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим омили ҳисобланади. Қолаверса, доимий иш билан машғул инсон бузғунчи фикрлардан йироқ бўлиб, кўпроқ рўзғорини тўлдириш, оила фаровонлигига эришиш билан банд бўлади.

Аҳоли бандлигини таъминлаш эса жойлардаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари зиммасига юкланиб, марказ инспекторлари “маҳаллабай” ишлаш орқали ишсиз аҳоли қатламини мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш билан машғул бўлади.

Тошкент тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази фаолиятида бундай мисоллар талайгина. Жумладан, тумандаги биргина “Ифтихор” маҳалласи мисолида айтиб ўтадиган бўлсак, марказга мурожаат қилган 100 га яқин фуқародан, 43 тасининг бандлиги таъминланишига эришилди.

Қаҳрамонимиз Озода Муллаева ҳам айнан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига мурожаат қилганлардан. Бугун у ўз иш жойидан мамнун.

Батафсил видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бандлик

💼 Туман марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

🔰 Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов ташаббуси билан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан аҳолининг банд бўлмаган қатлами учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

🔹 Ушбу меҳнат ярмаркасида 20га яқин корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

🔸 Ярмаркада 70 дан зиёд фуқаро қатнашган бўлса, шундан 50 нафарини ёшлар ва хотин-қизлар ташкил этди.

📽 Меҳнат ярмаркаси жараёни навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Бандлик

💼 Туман марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

🔰 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов ташаббуси билан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан аҳолининг банд бўлмаган қатлами учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Жараён "Nurafshon TV" телеканали лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Bandlik #Employment #Бандлик

“Qirsadoq tajribasi” viloyat boʻylab ommalashtirilmoqda

👉 Batafsil
____________

"Kirsadok experience" is being popularized throughout the region

👉 In detail
____________

"Қирсадоқ тажрибаси" вилоят бўйлаб оммалаштирилмоқда

👉 Подробно

Telegram🌐Website📹YouTubeFacebook🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM