Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_йил_қувончлари
Одилхон Рустамов Президент совғаларини болажонларга топширди
Янги йил байрами шукуҳи юртимиз бўйлаб кезиб юрган шу кунларда Президент совғасини ҳар доимгидек кичкинтойлар орзиқиб кутади. Бу лаҳзалар улар учун унутилмас таассуротларга бой бўлади.
Тошкент тумани марказидаги Маданият саройида ҳам Янги йил байрами муносабати билан оилавий болалар уйлари ва боқувчисини йўқотган болажонлар учун байрам ташкил этилди.
Унда Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов иштирок этиб, барча болаларни байрам билан табриклади ва ёш авлодни соғлом, баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг муносиб шароитларда таълим-тарбия олиши ва улғайиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Шундан сўнг байрам муносабати билан жўнатилган Президент совғаларини фаоллар билан бирга болажонларга топширди.
Тадбир давомида туман Маданият бўлими жамоаси томонидан “Янги йил саргузаштлари" номли мусиқали саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Батафсил ушбу видеолавҳамизда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website