Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эҳтиром
Кексаларни эъзозлаш – халқимизга хос эзгу фазилат
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда тегишли мажлис баёнига асосан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 4-10 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Кексалар ҳафталиги”га бугун старт берилди.
Хусусан, туманимизда хафталикнинг илк кунида 14-умумтаълим мактабида “Кўктерак” ҳудудида истиқомат қилувчи онахонлар “Қизим сенга айтар сўзим бор” мавзусида балоғат ёшидаги қизлар билан давра суҳбати ўтказдилар.
Тадбирнинг узвий давоми сифатида “Исроилобод” кошонасида эъзоздаги кексалар учун тўкин дастурхон ёзилиб, туман Маданият бўлими хонандалари ижросида янграган куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.
“Кексалар ҳафталиги” маҳаллаларда давом этади.
Жараён ушбу видеолавҳада.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Кексалар ҳафталиги давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, туманимизда “Кексалар хафталиги”га старт берилиб, ушбу хафталик давомида кекса ёшдаги аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва тумандаги ҳар бир маҳаллада истиқомат қилувчи нуронийларни бир дастурхон атрофида жамловчи “Дийдор ширин” учрашувлари каби тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Бугун хафталик доирасидаги тадбирлар Ҳасанбой қишлоғида давом этиб, ҳудуддаги қишлоқ оилавий поликлиникасида маҳаллада истиқомат қилувчи отахон ва онахонлар саломатлигини яхшилаш мақсадида тиббий кўрик ўтказилди.
Тадбир “Ниғмон ота” гузарида ёзилган тўкин дастурхон атрофидаги “Дийдор ширин” учрашувига уланиб кетди.
Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

✨ Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги кенг нишонланди
Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.
Ҳар йили адиб таваллуди мамлакатимиз миқёсида кенг нишонланади. Жумладан, Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги Тошкент тумани марказий Маданият саройида ҳам кенг нишонланди.
Сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллуди муносабати билан туман Маданият бўлими томонидан ташкиллаштирилган тадбирда тумандаги 12-умумтаълим мактаби драма тўгараги иштирокчилари томонидан мутафаккир қаламига мансуб мисралар ўқилиб, аллома ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ саҳна кўринишлари намойиш этилиб, туман Маданият бўлими хонандалари томонидан мумтоз қўшиқлар ижро этилди.
Батафсил ушбу лавҳамизда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website