Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.75K subscribers
21.4K photos
4.82K videos
31 files
13.7K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Хабардор_бўлинг

⚡️ 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмайди

Ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларини ўзгартириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида фуқаролардан мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган бўлиб, айни пайтда Энергетика, Молия, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирликлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинмоқда.

Қабул қилинган таклифлар бўйича барча хулосалар ва мутахассисларнинг хулосалари тақдим этилгандан сўнг, ушбу масала бўйича якуний ва тегишли қарор қабул қилинади.

Қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга кўра, тарифларнинг ўзгариши ҳукумат қарори қабул қилинган кундан бошлаб 15 кундан кейин кучга киради.

❗️ Шу муносабат билан, 2022 йил 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍5
#Хабардор_бўлинг

❗️Аҳоли учун электр ва газ тарифлари ошмайдиган бўлди

Энергия ресурслари бозорини ислоҳ қилиш бўйича ҳужжат муҳокамасидан сўнг Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 15 июлдан бошлаб:

1️⃣ Биринчидан
, аҳоли учун электр энергияси (295 сўм) ва табиий газ (380 сўм) нархи ошмайди, «ижтимоий норма» ҳам ҳозирча жорий этилмайди. Аҳоли томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқиб, «ижтимоий норма»нинг жорий қилиниши мутахассислар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда.

2️⃣ Иккинчидан, 1 кВт соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун — 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун — 600 сўм бўлади.

3️⃣ Учинчидан, 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун — 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун — 1 150 сўм, иссиқлик электр станциялари учун — 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун — 1 100 сўм бўлади.

4️⃣ Тўртинчидан, бизнес учун ориентир берилмоқда. 2023 йил 1 апрелдан бизнес учун электр энергияси нархи 700 сўм, табиий газ эса 1350 сўм бўлиши кутилмоқда. 2026 йилдан бошлаб эса электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланиши белгиланган.

👉 Манба

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍6